12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:41
Жамият 👁 359

Грант лойиҳаси доирасида аҳолига LED лампочкалар бепул тарқатилди

Грант лойиҳаси доирасида аҳолига LED лампочкалар бепул тарқатилди

“Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилган “Экологик маданият – соғлом келажак асоси” номли лойиҳаси доирасида аҳоли ўртасида кенг қамровли тарғибот ишлари амалга оширилмоқда. Лойиҳада овул ва маҳаллаларда учрашувлар ўтказиш, фуқароларга экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларини тушунтириш, аҳоли онгида экологик масъулиятни шакллантириш асосий вазифа этиб белгиланган.

Шунингдек, лойиҳа доирасида Амударё телеканали ҳамда Тараққиёт кўзгуси газетаси таҳририятлари билан ҳамкорликда тарғибот материалларини кенг жамоатчиликка етказиш кўзда тутилган. Бу эса экологик маданиятни шакллантиришда оммавий ахборот воситаларининг ўрни нақадар муҳим эканини яна бир бор кўрсатади.

Грант лойиҳасининг иш режасига мувофиқ Амударё тумани Маҳаллалар уюшмаси билан ҳамкорликда Дўстлик маҳалласида аҳоли вакиллари иштирокида очиқ мулоқот ва тарғибот йиғилиши ўтказилди. Учрашув давомида иштирокчиларга ҳудудларнинг санитария ҳолатини яхшилаш, чиқиндиларни белгиланган жойларга ташлаш, ҳаво ва тупроқ ифлосланишининг олдини олишнинг аҳамияти атрофлича тушунтирилди.

Мутасаддилар аҳолига дарахт экиш ва яшил ҳудудларни кўпайтириш, табиатни асраб-авайлаш, ноқонуний дарахт кесилишининг олдини олиш, “яшил” технологиялардан фойдаланиш каби масалалар юзасидан амалий тавсиялар бердилар. Шу билан бирга, хонадонларда ёритиш тизимларини энергия тежамкор ускуналар билан жиҳозлаш, ортиқча электр сарфини камайтириш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишнинг аҳамияти алоҳида таъкидланди.

Аҳолини энергия тежовчи қурилмалардан фойдаланишга рағбатлантириш мақсадида йиғилиш иштирокчиларига энерготежамкор LED лампочкалар тарқатилди. Бу ташаббус орқали нафақат оилалар харажатини камайтириш, балки электр энергияси сарфини қисқартириш, шу орқали атроф-муҳитни муҳофаза қилишга ҳисса қўшиш кўзда тутилган.

Экологик масъулият — бу фақат табиатни яхши кўриш эмас, балки ҳар бир фуқаронинг кундалик одати ва бурчидир. Аҳоли онгида экологик маданият шаклланса, ҳудудларнинг санитария ҳолати ҳам яхшиланади: кўча-кўйлар тозаланади, маиший чиқиндилар белгиланган жойларга ташланади, атроф-муҳитдаги салбий ҳолатлар кескин камаяди. Яшил ҳудудлар инсон саломатлиги учун табиий қалқон ҳисобланади. Шу сабабли дарахт экиш, кўчатларни парваришлаш, маҳалла ва ташкилотларда яшил зоналарни кўпайтириш орқали ҳаво тозалиги сақланади, чанг камаяди.

“Экологик маданият – соғлом келажак асоси” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган бундай тарғибот тадбирлари аҳолида экологик масъулиятни шакллантириш, табиатга эҳтиёткорона муносабатни кучайтириш ва барқарор турмуш тарзини қарор топтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026