13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:39
Жамият 👁 5,642

Соғлом бола – оила бахти

Соғлом бола – оила бахти

Янги чақалоқнинг туғилиши ҳар бир оила учун бахт ва қувончдир. Шу чақалоқнинг соғлом ўсиши ва ривожланиши учун биз шифокорлар ҳам ота-она билан бирдай масъулмиз.

Бола туғилгандан кейин биринчи кундан бошлаб уй шароитига ўргана бошлайди. Она сути – бола 6 ойлик бўлгунча энг керакли озуқа ҳисобланади. Шу боис,  янги туғилган чақалоқни 6 ойлик даври мобайнида она сути билан озиқлантириш зарур. Илк бор эмизишни бола туғилгандан кейинги 15-30 дақиқада бошлаш лозим. Бола туғилгандан кейин дастлабки кунларда она кўкрагидан фақат оғиз сути келади. Оғиз сути осон ҳазм бўлувчи сут ҳисобланиб, унинг тарқибида оқсил, углеводлар ва керакли микроэлементлар етарли миқдорда бўлади. Она сутининг афзаллиги шундаки, у боланинг барча зарур витамин ва микроэлементларга бўлган эҳтиёжини қондиради. Она сути билан озиқланган чақалоқ иссиқ кунларда ҳам сув ичишга эҳтиёж сезмайди. Она сути болани  ҳар хил касалликлардан сақлайди, бундан ташқари, она сути боланинг ақлан ва жисмонан ривожланиши учун зарур бўлган барча элементларни ўзида мужассам этган. Энг муҳими, она эмизаётган пайтда ҳар битта бола она меҳри ва муҳаббатини хис этади.

Болани 6 ойликдан бошлаб она сутига қўшимча  равишда сабзавотли овқатлар билан  овқатлантириш лозим. Қўшимча озиқлантиришни бошлаш бола организми учун жиддий даврнинг бошланиши ҳисобланади. Шунинг учун осон ҳазм бўлувчи сабзавотли бўтқалар бериш тавсия этилади.

Болани икки ёшга тўлгунча она сути билан ва тўғри озиқлантириш унинг соғлом ўсиши гаровидир.

Болада ўсиш ва ривожланиш ҳар хил кечиши мумкин. Аста-секинлик билан улар кулишни, ўтиришни ва юришни ўрганадилар.

5 ойлик даврига келиб бола ота-онасини бошқалардан ажрата олади. Товушларга аҳамият беради, қўлига берилган   шақилдоқни узоқ вақт ушлаб тура олади. Қорнида айлана олади. Қўлтиғидан ушлаганда эса оёқлари билан мустаҳкам туради. 6 ойлик даврига келиб алоҳида сўз бўғинларини талаффуз қилади. Ўйинчоқлар билан эркин ва узоқ ўйнай олади. Қорнидан орқасига айлана олади. Манеж бўйлаб ҳаракатланиб, қошиқдан овқатлантирилганда, бемалол ейди. 7 ойлик даврида бирор нарса қаерда, деган саволга бош ва кўзларини йўналтириб, уни топишга ҳаракат қилади. Яхши эмаклайди. Ойлар ўтган сайин бола исмини айтиб чақирсангиз, жавоб беради, нарсаларни ушлаган ҳолда мустақил юра оладиган бўлади.

10 ойлик даври боланинг энг ширин давридир. Катталарнинг сўрови билан сўралган ўйинчоқларни топиб беради. Инсон сифатида шакллана бошлайди. Бола 1 ёшга тўлганда янги сўзларни ўрганишга ҳаракат қилади. 10 га яқин сўзларни бемалол  гапиради. Онасининг ва яқин одамларининг исмини биладиган бўлади. Мустақил равишда юради ва ўзи пиёладан бемалол сут ёки сув ичади.

Ёш оналардан илтимос қилардик-ки, сиз доимий равишда шифокор қабулида бўлинг, болангизнинг ўсиши ва ривожланишини назорат қилиб туринг. Боланинг вазни ва бўйини ҳар ойда ўлчатиб, унинг соғлом ўсишига эътиборли бўлинг. Зеро, бола – оилангиз қувончи ва бахтидир.

Г.ЮСУПОВА,

туман тиббиёт бирлашмаси бош педиатри.

(Фото - uza.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026