Спорт ҳафталигида аёл-қизлар фаол иштирок этдилар
Аёллар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, оналар саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни спорт учун вақт ажратишга ундаш мақсадида Хотин-қизлар қўмитаси томонидан спорт ҳафталиклари ташкиллаштирилиб, оммавий спорт тадбирлари ўтказиб келинмоқда.
Туман Хотин-қизлар қўмитаси томонидан 11-16 март кунлари “Хотин-қизлар спорт ҳафталиги” деб эълон қилинди. Мазкур ҳафталик давомида ҳар куни эрталаб ҳудудлардаги спорт иншоотларида эрталабки бадантарбия машғулотлари ўтказилиб, уларга овул ва маҳаллаларда яшовчи фаол бўлмаган аёл-қизлар ҳам жалб этилди. Спортнинг стол тенниси, волейбол, баскетбол, мини футбол, шахмат-шашка турлари бўйича туман марказидаги таълим муассасалари спорт иншоотларида ўтказилган мусобақаларда аёл-қизлар катта қизиқиш билан иштирок этиб, ўз маҳоратларини намойиш этдилар. Ҳафталик доирасида ўтказилган спорт мусобақаларида фаол қатнашиб, ғолиб бўлишга эришган 11-сонли, 12-сонли, 40-сонли ва 38-сонли умумтаълим мактаблари спортчи аёл-қизлари ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирландилар.

Аҳоли, айниқса, хотин-қизлар ўртасида спортни оммалаштириш ва соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида ўтказилаётган спорт ҳафталиклари аёл-қизларнинг спортга қизиқишларини, фаоллигини янада орттирмоқда.
О.Худойберганова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶