13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:13
Сиёсат 👁 2,645

Тинчлик - буюк бахт

Тинчлик - буюк бахт

Бу йил мен ҳаётимнинг тўқсонинчи йилига қадам қўйдим. Болалигим элнинг қаҳатчилик йилларига тўғри келган. Бироқ отам ёғочсоз уста бўлганлиги сабабли бошқалардан яхшироқ яшардик. Вояга етар-етмасимдан иккинчи жаҳон уруши бошланиб кетди. Ишга яроқли эркакларнинг бари урушга сафарбар этилиб, ҳамма ишлар хотин-қизларнинг зиммасига тушди.

Мен қисқа муддатли Манғит МТСидаги тракторчилар тайёрлаш курсида ўқиб, тракторчилик қила бошладим. Чунки техника кучисиз деҳқончилик қилиш қийин эди. Туманда турли экин, кўпроқ буғдой, жўхори, пахта экилар, одамлар етиштирган ҳамма ҳосилини урушга жўнатар, ҳеч ким ўзимга бир ҳовучи қолсин, демасди. Қанчалик кўп озиқ-овқат юборсак, шунчалик қувонардик. Чунки кимнингдир отаси, акаси ё укаси урушда эди. Урушга одам олинмаган оила кам эди.

Менинг отам, 3 нафар акаларим ҳам урушга кетгач, уйда кўзи ожиз онам, катта акам Қурбонбой Жуманиёзовнинг аёли – чечам учаламиз қолдик. Ўша қаро кунларда бошимиздан ўтмаган ситам, уқубатлар қолмади. Отам – Жуманиёз уста, акаларим Аҳмад, Йўлдош Жуманиёзовлардан кетма-кет қорахат келди. Фақат Қурбонбой акам ярим жон бўлиб қайтиб келди.

Урушдан кейинги оғир тикланиш йиллари ҳам ўн беш йилдан зиёд чўзилди. У қийинчиликни ҳам халқимиз сабр-тоқат, қаноат, матонат билан енгди.

Ҳаётимнинг алғов-далғовли, таҳликали кунлари орадан қанчавақт ўтса ҳам ҳеч ёдимдан чиқмайди. Худди ҳозиргидек кўз ўнгимда: уруш йиллари армияга чақирилаётган йигитларни Манғит МТСга тўплаб, эшак аравада Қипчоққа олиб борилар, Қипчоқдан кемада Чоржўйга жўнатиларди. Отамнинг, акаларимнинг кема кўринмай қолгунча қўл силтаб кетганлари ҳеч эсимдан чиқмайди.

Шуларни ўйласам, бугунги дориламон кунларга қайта-қайта шукрона айтаман. Тонгда бехавотир уйғониб, хотиржам нонушта қилиб, эмин-эркин ишлаб, ўқиб юришнинг қанчалик буюк бахт эканлигини жуда яхши ҳис қиламан. Илоё шундай тинч замон боқий бўлсин, дея дуо қиламан доим.

Армияга бораман деб югуриб-елиб юрган йигитларни кўрганимда қувониб кетаман. Ахир тинч, осойишта ўз юртингда, ўз болаларинг юрт дахлсизлигини асраб турса, бундан улкан бахт борми?

Кекса бўлсамда газета-журналлар, телевизор орқали миллий армиямизнинг юксак жанговар салоҳият ва маҳоратга эга бўлиб бораётганини ўқиб, кўриб кўнглим тоғдай юксалади. Юртимизнинг келгусида ҳам озод ва тинч гўша бўлиб қолишига ишонаман ва бугунгидай бахтиёр кунлар учун жонини фидо қилган отам Жуманиёз уста, ўғиллари – акаларим Аҳмад Жуманиёзов, Йўлдош Жуманиёзовларнинг ва бошқада юртимизнинг фидойи ўғлонларининг номи ҳеч қачон ўчмайди, деб ўйлайман.

Юртимиз чегараларини кўз қорачиғидай асраб, бизнинг тинчлигимизни таъминлаб турган аскар ўғлонларимни, ҳарбий соҳа ходимларини Ватан ҳимоячилари куни билан чин юрагимдан табриклайман.

Жумагул ЖУМАНИЁЗОВА, Манғит шаҳри "Олмазор” маҳалласи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026