13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 01:00
Қишлоқ хўжалиги 👁 1,241

Амударё туманида ерлар лазерли қурилма ёрдамида текисланади

Амударё туманида ерлар лазерли қурилма ёрдамида текисланади

Бугунги кунда фермер хўжаликлари тараққиётини янги техникаларсиз тасаввур қилиш қийин. Шу сабабдан ҳам туманимиздаги кўпчилик фермер хўжаликлари ўз фаолиятини ривожлантириш мақсадида техникалар паркини тўлдиришга катта эътибор қаратмоқдалар.

Туманимизнинг Тўлқин овулида фаолият юритаётган “Тўлқинли Исмоил чорвадор” фермер хўжалиги раҳбари Азамат Маткаримов ҳам хўжаликнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш масаласини асосий вазифалардан бири деб билади.

Яқинда фермер хўжалиги балансига лизинг асосида 4 та трактор, лазер ёрдамида ер текислайдиган 2 та агрегат, 2 та плуг ва 1 та ер ҳайдаш агрегати, 1 дона буғдой экадиган сеялка олиб келинди.

Фермер хўжалигига лазерли ер текислаш агрегатининг олиб келиниши нафақат ушбу фермер хўжалиги, балки туманимизда фаолият юритаётган қишлоқ хўжалиги корхоналари учун ҳам катта воқеа бўлди.

Маълумки, бизнинг шароитимизда пахта жўяклар бўйлаб юзалаб суғорилади. Бунда, асосан майдонлар текисланмагани туфайли, узатилган сувнинг ярмига яқин қисми йўқотилади. Сув сарфини камайтириш ва кўпроқ ҳосилдорликка эришиш учун эса ерни текислаш зарур. Далалар юзасини етарли миқдорда текислаш учун кейинги йилларда лазерли бошқарувга эга анъанавий текислагичлар қўлланилмоқда.

Суғориладиган ерларни лазерли қурилма ёрдамида текислаш нафақат сувни тежаш ва суғориш пайтидаги меҳнат самарадорлиги ошириш, балки парвариш қилинаётган қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ошириш, сув-ер ресурсларидан фойдаланиш унумдорлигини оширишга ҳам хизмат қилади.

Мутахассисларнинг ҳисоб-китобига кўра, лазерли текислаш амалга оширилган далаларда пахта етиштиришда ишчи кучи учун харажатлар 11 фоизга, суғориш харажатлари 20 фоизга, сув сарфи 20 фоизга камайди. Бунда ҳосилдорлик ҳар бир гектардан ўртача икки ярим центнерга, фойда эса салкам 60 фоизга ошади. Умуман олганда, лазерли режалаштириш қўлланилган далаларда етиштирилган пахтанинг рентабеллиги 10 фоиздан 15 фоизга ошиши мумкин. Бундай самарага эгат ётқизиш ва молалаш тадбирларидан воз кечиш, шунингдек, насос ва ишчи кучи каби суғориш харажатларини  қисқартириш ҳисобига эришилади.

Айтиш керакки, “Тўлқинли Исмоил чорвадор” фермер хўжалиги кўп тармоқли хўжаликлардан саналади. Кўп тармоқли фаолиятни йўлга қўйиш орқали фермер турли йилларда табиий шароит ноқулай келиши сабабли ҳосилдорлик пасайиши натижасида олинадиган фойда камайиб кетган ҳолларда бошқа тармоқдан уларни қоплаб, хўжалик молиявий ҳолатининг турғунлигини таъминлаб келмоқда. Қолаверса, пахта ва ғалладан ташқари чорвачилик, балиқчилик ва бошқа тармоқларнинг йўлга қўйилгани натижасида қишлоқ аҳолисининг йил давомида иш билан бандлиги таъминланмоқда. Энг муҳими, фермер эл дастурхони тўкинлигига ҳисса қўшиб, аҳолининг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжини қондириш, айниқса, чорва маҳсулотларидан гўшт, сут, тухумга бўлган эҳтиёжларини таъминлашга ҳисса қўшмоқда.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026