МАҒЛУБИЯТИМ ҲАМ САБОҚ БЎЛДИ
Мен 33-сонли мактабнинг 11 синфида ўқийман . Келгусидаги режам олийгоҳга кириб ўқиш ва ўқитувчи бўлиш. Бу касбга менда ҳавас уйғотган она тили ва адабиёти фани ўқитувчимиз Дилфуза опа Ўтабоевадир. Қолаверса мактабимиз директори Ҳанифа опа Яхшимова доим бизни ўқиш – ўрганишга ундайдилар, сизларнинг салоҳиятингиз қанчалик юқори бўлса, юртимиз шунчалик қудратли бўлади дейдилар, биз билан суҳбатлашишдан эринмайдилар.
Мен устозларимизнинг ўгитларига амал қилишга интиламан ва аъло баҳоларга ўқияпман. Ўтган ўқув йилларда Фанлар олимпиадасида туманда ғолиб бўлиб, республика босқичида қатнашгандим. Бу йил ҳам олимпиадада қатнашдим, бироқ туманда кучли ўнталикка кира олмай қолдим. Бундан жуда руҳим тушиб кетди. Бироқ кейинчалик бу ҳақда чуқурроқ ўйлаб кўриб, ўзимга хулосалар олдим, хотиржамликка берилмай, кўпроқ ўқишим зарурлигини англадим. Мен ҳаётимда ёш бўлсам ҳам кўпгина муаммоларга дуч келганман. Ва англаб етдимки, инсонга ҳаётда қоқилмаслик, яхши яшаш учун ҳам кўп ўқиш керак экан. Шунинг учун тенгдошларимга ўзимизга ўқиш-ўрганиш учун яратилган имкониятларни бой бермайлик, билимлар кони китобларга ошно бўлайлик дегим келади.
Озода БОТИРОВА,
33-сонли мактаб ўқувчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶