2018 ЙИЛДА АМАЛГА ОШИРИЛГАН ИШЛАР САРҲИСОБИ: Спорт
Бугунги кунда туманимиз спортчиларининг 3 нафари спорт усталигига номзод, 60 нафар спортчи 1-даражали спортчилар, 7 нафар спортчи эса Ўзбекистон Республикаси чемпионатлари совриндорларидир.
2018 йилда 8 нафар спортчи спортнинг бир неча турлари бўйича Ўзбекистон чемпионатлари ҳамда Ўзбекистон кубоги мусобақаларида юқори натижаларга эришиб, 2- ва 3-ўринларни эгалладилар.
Қизлар футбол жамоаси Қорақалпоғистонда 1-ўрин, Ўзбекистонда фахрли 2-ўрин соҳиби бўлди.
Қўл тўпи қизлар жамоаси, ўғил болалар баскетбол жамоаси, шахмат ва шашка жамоаси, Ўзбек жанг санъати қизлар жамоаси, каратэ WKF жамоаси, дзю-до кураши ва самбо кураши ҳамда стол тенниси жамоалари Қорақалпоғистон Республикасида фахрли 1-ўринларни эгаллаб, туманимиз спорт шарафини муносиб ҳимоя қилдилар.
Бадиий гимнастикачи қизлар жамоаси эса Қорақалпоғистон Республикасида фахрли 2-ўринни забт этдилар.
Туман БЎСМ спортчилари учун ҳам, тренерлар ва спорт мураббийлари учун ҳам 2018 йил ютуқларга бой йил бўлди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶