13.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
13.11.2026, 00:39
Жамият 👁 4,092

Янги биометрик паспорт

Янги биометрик паспорт

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 23 июлдаги ПФ-4117-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 5 январдаги "Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ 4262-сонли Фармонларига асосан Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг амалдаги паспорти 2015 йил 31 декабргача ҳақиқатлиги белгилаб берилган. Яъни, фуқаролар шу муддатга қадар янги турдаги биометрик паспорт билан таъминланишлари шарт.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшовчи фуқаро паспорт олиши учун доимий рўйхатда турадиган жойидаги ички ишлар идораларининг маълумотларни йиғиш пунктига мурожаат қилиши лозим. Улар бунинг учун Ички ишлар Вазирлиги томонидан белгиланган махсус шаклдаги анкета-аризани тўлдириши ва унга шахсини тасдиқловчи тегишли ҳужжат-амалдаги паспорти ёки биринчи марта паспорт олаётганлар туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномасини, ота-онасининг паспорт нусхаси, давлат божи тўлаганлиги ҳақидаги квитанцияни илова қилиши керак. Паспорт эгасининг фамилияси, отасининг исми, исми, миллати, туғилган санаси ўзгарганлиги ёки ёзувларда ноаниқликлар мавжудлиги аниқланганлиги муносабати билан янги биометрик паспорт расмийлаштирилишидан олдин ушбу ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этади.

Биометрик маълумотларни йиғиш пункти оператори фуқароларнинг биографик ва биометрик маълумотларини компьютер умумий тўпламига киритади. Бунда фуқаронинг бармоқ излари олинади ва рақамли фотосуратга туширилади. Ушбу маълумотлар асосида электрон талабнома тайёрланиб, махсус электрон тармоқ орқали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш марказига юборилади. Бу ерда электрон талабномалар асосида ҳужжатлар персоналлаштирилади, яъни, биографик маълумотлар паспортни визуал текшириш зонасига, биографик ва биометрик ахборот эса чипга киритилади.

Эски намунадаги паспортни расмийлаштиришда фуқаролар томонидан фотосурат тақдим этилиб, ушбу фотосурат фуқаро паспортига ёпиштириб берилган бўлса, биометрик паспортни расмийлаштиришда фуқаролардан фотосурат олиб келиш талаб қилинмайди. Хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш хизматида фуқаро фотосуратга олиниб, ушбу фотосурат паспорт бланкасига босмалаш йўли билан туширилади. 16 ёшдан ошган фуқаролардан бармоқ излари махсус сканер қурилмалари орқали олинади. Шунингдек, биометрик паспортга барча зарур маълумотлар лотин алифбоси асосида киритилади.

Биометрик паспортнинг варақлари сони 36 тадан иборат ва махсус микрочип ўрнатилган бўлиб унга паспорт эгасининг биографик ҳамда биометрик маълумотларининг электрон нусхалари киритилади.

Маълумотларни тўплаш пунктига келиш учун жисмоний имконияти бўлмаган шахсларга ҳам биометрик паспорт бериш механизми ишлаб чиқилган. Ҳаракатланиш имконияти чекланган шахсларга хизмат кўрсатиш учун биометрик маълумотларни тўплаш пунктлари ҳузурида ариза берувчи яшаётган жойда унинг рақамли фотосурати ва бармоқлари изини олиш имконини берадиган мобил станция орқали расмийлаштирилади.

Юқорида қайд этилган Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармонларини амалга ошира  бориб, жорий 2013 йил 28 июлдан эътиборан туманимиз фуқароларига янги биометрик паспортларни расмийлаштириб тақдим этишга киришилди. Шу кунга қадар 3500 нафарга яқин фуқароларнинг талаб қилинган ҳужжатлари компьютер базасига киритилиб, янги биометрик паспортлар талаб даражасида тайёрланмоқда. Шулардан 3000 тадан ортиғи сифатли тайёр қилиниб, фуқароларга тақдим этилди. Янги йилгача 6000 нафарга яқин фуқаро янги биометрик паспорт эгалари бўладилар. Янги 2014 йил давомида жами 46 минг нафардан ортиқ фуқаро янги биометрик паспорт соҳиблари бўладилар. 2015 йил охиригача туманимизнинг паспорт ёшидаги фуқароларнинг барчаси янги биометрик паспортга эгалик қиладилар. Бу билан Президентимизнинг мазкур Фармонлари тўла-тўкис муваффақиятли амалга оширилади.


Нурбек КАМОЛОВ,

Амударё тумани ИИБ хорижга чиқиш-келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаси бошлиғи, майор.

(Фото: http://fikr.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026