Коллежнинг янги биноси
ЎзА, А.Ортиқбоев, 13.12.2013 18:55
Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё туманидаги транспорт касб-ҳунар коллежининг янги биноси фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан бўлиб ўтган тадбирда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида замонавий таълим муассасалари, маданият ва спорт иншоотлари барпо этилиб, ёшларнинг ҳар томонлама чуқур билим олиши, касб-ҳунар ўрганишлари учун барча шарт-шароит яратилаётгани таъкидланди.
Қорақалпоғистон Республикасида фаолият кўрсатаётган 103 ўрта махсус ўқув юртининг тўқсон учтаси касб-ҳунар коллежи бўлиб, уларда ўғил-қизларимиз тўқсондан ортиқ касб йўналиши бўйича таҳсил олмоқда.
Мазкур бинонинг бунёд этилишида тумандаги "Қурилишхизмат” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан 2 миллиард 933 миллион сўмликдан зиёд қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди.
Замонавий ўқув қуроллари ва кўргазмали воситалар билан жиҳозланган мазкур таълим масканида ўқувчилар 5 йўналиш бўйича чуқур билим олиши, ўзи танлаган касб сирларини пухта ўзлаштириши учун барча қулайлик яратилган.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶