21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 19:39
Қишлоқ хўжалиги 👁 1,196

СЎЗ – МАРРАГА ЕТГАНЛАРГА

СЎЗ – МАРРАГА ЕТГАНЛАРГА

Бу йилги пахта йиғим-терим мавсумини пахтакор деҳқонлар ўзгача кайфиятда, кўтаринки руҳда бошладилар. Овул ва маҳаллаларда истиқомат қилувчи аҳоли вакиллари ташаббус кўрсатиб, кўнгиллилардан иборат ҳашарчилар гуруҳларини туздилар. Бу ташаббусни хатто Манғит шаҳри, Қипчоқ ва Жумуртов шаҳарчалари фуқаролар йиғинлари аҳли ҳам қўллаб-қувватлашди. Қангли ва Қипчоқ ММТП таркибидаги фермер хўжаликлари далаларида ҳам ана шундай ташаббускорлар ҳаракатига қўшилган ўнлаб кўнгилли ҳашарчилар гуруҳлари етиштирилган ҳосилни йиғиб, териб олишда пахтакорларга яқиндан ёрдам беришмоқда. Натижада кўплаб илғор фермер хўжаликлари шартнома-режаларини муддатидан илгари бажариб, мажбурият ҳисобига пахта топширишмоқда.

Бизнинг бугунги суҳбатдошларимиз кун сайин маррага яқинлашаётган ва маррадан ошган илғор фермер хўжаликлари раҳбарлари бўлишди.

Йўлдош Ешниёзов, Қипчоқ ММТП таркибидаги “Йўлдош Ешниёзов” фермер хўжалиги раҳбари: - Эрта баҳорда 29 гектар ерга катта умидлар билан барака уруғи қададик. Ғўза униб чиққанидан то ҳосил пишиб-етилгунча бутун оила аъзоларимиз ва хўжалигимиз ишчилари тинимсиз меҳнат қилишди. Биласиз, ғўза ниҳоятда парваришталаб экин. Буни яхши билган ижарачиларимиз мавсум давомида барча агротехника қоидаларига қатъий амал қилишди. Кўриб турибсиз, далаларимизда мўл ҳосил тўпланди. Айни кунда овулимиз ёшларидан иборат кўнгилли ҳашарчилар ижарачи-деҳқонларимизга яқиндан ёрдам беришмоқда. Бугунги кунгача шартнома-режамизда белгиланган 67 тонналик хирмоннинг 60 тоннадан зиёдини тайёрладик. Далаларимизда кунига 2400-2500 килограмм пахта терилиб, давлатга топширилмоқда. Насиб қилса, 5 октябрга зиммамиздаги шартнома-режамизни ошириб уддалаймиз.

Илғор теримчиларимиздан Саломат Бекимбетова, Раъно Полвонниёзова, Улбўсин Қурбонбоева, Моҳира Йўлдошева, Саломат Холбоева ҳамда Ақлжон Қурбониёзовалар кунига 130-140 килограммдан пахта теришмоқда. Терилган ҳар бир килограмм пахта учун 850 сўмдан нақд пул берилиши теримчилар ишининг янада унумли бўлишини таъминлаётир.

Теримчи-ҳашарчилар учун дала бошида тушлик чой, иссиқ овқат ташкил этилган. Механизаторларимиз Озод Тўрабоев, Гулмирза Полвонов ва Давлатбой Қурбонбоевлар терилган пахтани ўз вақтида қабул пунктларига элтишаётир.

Далаларимизда ҳосил мўл. Мақсадимиз, етиштирилган ҳосилни нест-нобуд қилмай йиғиб-териб давлатга топшириш ва туманимизнинг юксак хирмонига муносиб ҳисса қўшиш.

Руфат Нуруллаев, Қангли ММТП таркибидаги “Беҳзод - Ғанишер” фермер хўжалиги раиси: - Бу йилги йиғим-терим мавсумига биз анча олдиндан пухта тараддуд кўрдик. Пахта етиштириш билан боғлиқ барча мавсум ишлари вақтида бажарилди. Теримга тушишдан олдин ғўза қаторлари бегона ўтлардан тозаланиб, сифатли дефолиация қилингани боис, пишиб-етилган кўсаклар бир текис очилди. Фермер хўжалигимиз ҳудудида яшовчи уюшмаган ёшлар ҳисобидан тузилган ҳашарчилар гуруҳи аъзолари ва хўжалигимиз ишчиларининг фидокорона меҳнатлари эвазига Қангли ММТПда биринчи бўлиб зиммамиздаги шартнома-режамизни ошириб уддаладик. Давлатга 34 гектар пахта майдонининг ҳар гектаридан салкам 30 центнердан 84 тонна юқори сифатли пахта топшириб, режамизни ЮЗ фоизга бажардик. Бу шартнома-режадагидан 7 тонна ортиқ дегани. Далаларимиздан кунига 1800-2000 килограммдан пахта териб олинмоқда. Илғор теримчиларимиз Дилором Жумамуродова ва Зулфия Давлатбоевалар кунига 180-200 килограммдан, Матлуба Жуманиёзова, Мунира Қурбонбоева, Омонбой Муродбоев, Нилуфар Муродбоева ҳамда Дилором Жумамуротовалар ҳар куни 150-180 килограммдан пахта теришмоқда. Илғор теримчилар орасида мавсум бошидан бери 4-5 млн сўм даромад олганлари ҳам бор. Терилган ҳар бир килограмм пахта учун мавсум бошиданоқ 750-800 сўмдан иш ҳақи берилди. Хўжалигимизнинг пахта тайёрлаш режаси ошиб борган сари теримчиларга бериладиган иш ҳақини ҳам ошириб борганимиз ўзининг самарали натижасини берди ва етиштирилган ҳосилнинг барчасини биринчи навга топширдик.

Теримчиларимизнинг кайфияти баланд. Чунки айни кунда ҳар бир килограмм пахта учун ўртача 1100 сўмдан ҳақ тўлаяпмиз. Ўз меҳнати самарасидан мамнунлик ҳисси билан меҳнат қилаётган теримчиларимиз фидойилиги туфайли хўжалигимизда терим суръати ҳамон юқори. Механизаторлар Даврон Нуруллаев, Қуват Жуманиёзов, “Жумуртов” нефтебазасига қарашли ҳудуд бўйича ёнилғи-мойлаш шахобчаси оператори Худойберган Чакановларнинг ўз вазифаларини сидқидилдан бажараётганлари, теримчилар учун дала бошида иссиқ овқат ташкил этилиб, доимий равишда чой қайнатиб берилаётгани боис, иш унуми янада юқори бўлмоқда.

Мавсум охиригача яна 10 тонна ҳосил йиғиштириб олиб, туманимизнинг, мамлакатимизнинг улкан пахта хирмонига ўз ҳиссамизни қўшамиз.

Робия ЙЎЛДОШЕВА суҳбатлашди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026