Саломатлик
👁 1,124
ҚИШЛОҚ ОИЛАВИЙ ПОЛИКЛИНИКАСИДА ҚУЛАЙ ШАРОИТЛАР ЯРАТИЛДИ
2017 йил бошида “Оқ олтин” қишлоқ врачлик пункти 3-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасига айлантирилган эди. Кунига 150 қатновга мўлжалланган, 1415 хонадонда истиқомат қилувчи 8615 нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатаётган муассаса биноси жорий йилда Инвестиция дастурига мувофиқ 790 миллион сўмдан зиёд маблағ эвазига реконструкция қилиниб, жиҳозлар билан таъминланди. Натижада тиббиёт ходимларининг аҳолига тиббий хизмат кўрсатишлари учун қулай шароитлар яратилди.
Реконструкция ишларини “Манғит Инвест Максимум” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари қисқа муддатларда сифатли адо этдилар.
Жаҳонгир ПИРМАНОВ,
3-сонли қишлоқ оилавий поликлиникаси мудири.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶