2018 йилнинг 2-чорагида туман маҳаллий бюджетига 14,3 млрд сўм маблағ тушди
Амударё туманида маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини тубдан мустаҳкамлаш, туман бюджетини субвенциядан чиқариш, унинг юқори турувчи бюджетлар ажратмаларига бўлган карамлигини босқичма-босқич қисқартириш, маҳаллий бюджетнинг даромадини ошириш учун тизимли ишлар қилинмоқда. Бу ҳақида Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 50-сессиясида туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Б.Камалов маълум қилди.
Жумладан, 2018 йилнинг 2-чорагида бюджет даромадларига режадаги 11,3 млрд. сўм ўрнига 14,3 млрд сўм маблағ ундирилиб, режа 126,9 фоизга, ёки 3 млрд сўм ортиғи билан бажарилди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига (9 млрд 934,8 млн. сўм) нисбатан 43,5 фоизга ёки 4 млрд 322,3 млн. сўмга кўпдир.
Биргина 2018 йилнинг июнь ойида 5 млрд 439.2 млн. сўм маблағ ундирилиб, режа 128,8 фоизга бажарилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 48,2 фоизга ошган.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶