12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:01
Фан ва таълим 👁 2,821

Мактаб имижи таълим сифатини белгилайди

Мактаб имижи таълим сифатини белгилайди

Ҳозирги кунда умумтаълим муассасаларининг ўзига хос имижини яратиш вазифа қилиб қўйилмоқда. Хўш, таълим муассасаси имижи нима? Имиж – яъни ўзига хос қиёфа – мактабнинг жойлашиши, мевали, манзарали дарахтлар, гуллар билан безатилиши, ўқувчиларга таълим бериш даражаси, ўқитувчиларнинг салоҳияти, таълим олаётган ёшларнинг ютуқлари, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг кийиниши, муомала одобини ҳам ўз ичига қамраб олади.

75 нафар тажрибали ва малакали устозлар 736 нафар ўқувчиларга таълим-тарбия бераётган бизнинг 11-сонли умумтаълим мактабимизда ҳам бугунги кун талаблари ўз аксини топмоқда.

Мактабимиз ўқувчиларимизнинг ҳар хил кўрик-танловларда, билимлар беллашувларида, фанлар олимпиадасида эришган кўрсаткичлари бўйича туманда биринчи ўнликдан жой олганлиги устоз ўқитувчиларнинг қай даражада меҳнат қилаётганликларини кўрсатади.

Бола қалби – очилмаган қўриқ. Уни тарбиялаш, илмли қилиш ўқитувчи маҳоратига боғлиқ. Шуларни ҳисобга олиб, жамоамиз аъзоларининг малакасини ошириб боришига эришаяпмиз.

Мактабимизда ўтган ўқув йили охирида ўқувчиларнинг синф раҳбари, ота-оналари иштирокида мажлис ўтказиб, ўқувчи мактаб формасининг янгича имижини қабул қилдик.

Янги ўқув йилида эса болалар ана шу формада келишларини таъминладик. Бу таклифимизни ота-оналар ҳам маъқуллашди. Чунки янги ўқув йилига ўғлини, қизини кийинтириш учун бозорга олиб борган ота-она аввало энг мақбулини танлашда қийналади. Қолаверса, фарзанди у қандай матодан тикилган, ёшига, гавдасига мос келганини эмас, кўримли ва қиммат кийимларни талаб қилиши ҳаммага аён. Бизнинг танлаган формамиз эса 30-35 минг сўмлар атрофида бўлди. Бу ота-оналарни янги ўқув йилига кийим олиб бериш ташвишидан қутқарди. Энг муҳими эса синфда барча ўқувчиларнинг тинч-хотиржамлигини таъминлади. Диққатини чалғитувчи қимматбаҳо кийимлар кийилишига барҳам берилди. Ўқитувчиларнинг ҳам махсус мактаб формада бўлиши нур устига аъло нур бўлди.

Мактаб таълим-тарбиясида иккинчи даражали ишнинг ўзи йўқ. Синфхоналарни, коридорларни таълимга алоқадор суратлар, ибратли мақоллар, гуллар билан безатиш, кўргазмали қуроллар асосида интерфаол усуллардан фойдаланиб дарсни ўтиш каби муҳимдир. Чунки чор-атрофидаги гўзаллик боланинг дидини ўстиришга хизмат қилади. Шу боисдан ҳам мактабимизнинг ташқи ва ички кўринишини имкониятларимиз даражасида яхшилашга ҳаракат қилаяпмиз. Ободонлаштириш, кўкаламзорлаштиришга эътиборни кучайтириб, кичик-кичик гулзорлар ташкил этдик. Келгуси кўкламда мевали, манзарали дарахтлар ўтқазиш учун ариқлар қазиб, тайёрлаб қўйдик ва қайси ҳудудга қайси синф масъул эканлигини ҳам белгиладик.

Ўз касбининг фидойиси, тинмай ўз малакасини ошириб, бу билимларини ўз жойида қўллаб семинар-тренинглар ташкил қилаётган ўқитувчиларимиз мақсади муассасамиз ички қиёфаси яъни таълим-тарбия сифатини юқори поғоналарга кўтаришдир.

Устоз нияти доимо эзгу бўлади. Биз ҳозир синфхона парталарида ўтирган болажонларимизнинг қиёфасида эртаги куннинг етук инсонлари, малакали мутахассисларни, ўз юртининг фидойиларини кўргимиз келади. Бутун фаолиятимиз орзуларимизнинг ижобат бўлишига қаратилган.

Барча ўқитувчиларни, устозларни касб байрами билан қутлаб, шогирдлар камолини кўриб, узоқ умр кўришини тилайман.

Зулфия ЮСУПОВА,

11-сонли умумтаълим мактаби директори.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026