12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:59
Саломатлик 👁 1,130

70 ёшли шижоатли шифокор

70 ёшли шижоатли шифокор

Султон Тожиниёзовнинг қалбида одамларга, жонли табиатга нисбатан яхшилик қилиб яшаш, яратиш иштиёқи уйғонганида ҳали кичкина болакай эди. 1-синфданоқ аъло баҳоларга ўқиган Султон Тошҳовуз шаҳридаги 5-сонли умумтаълим мактабини олтин медаль билан тугатишга муваффақ бўлди.

1973 йилда, Тошкент Тиббиёт институтини тугатиш арафасида тақсимот комиссияси томонидан асли тошҳовузлик Султон Тожиниёзовга Амударё туман марказий шифохонасига уролог-шифокор сифатида ишлашга йўлланма берилди.

У пайтлари бутун бошли туман марказий шифохонасида бор-йўғи биттагина “тез ёрдам” машинаси бор эди. Олий маълумотли мутахассислар етишмасди.

Ана шундай мураккаб иш шароитида Султон Тожиниёзов устозлари Владимир Панкусович Гаухман, Абдулла Хўжаметов, Раъно Абдуллаевалар билан елкама-елка туриб эл-юрт соғлиги йўлида хизмат қилди. Билганларини устозлари билан бирга баҳам кўрди, билмаганларини ўрганишдан асло чарчамади. Тошкент Тиббиёт малака ошириш институтида, Тбилиси, Иркутск, Чельябинск, Кемерова, Санкт-Петербург шаҳарларидаги нуфузли тиббиёт институтларида жаҳон тиббиётининг замонавий ва ноанъанавий даволаш технологиялари бўйича бир неча марта ўз малакасини оширди. Тажрибали уролог-жарроҳ сифатида юзлаб беморларга ҳаёт бахш этди.

Унинг тиббиёт соҳасидаги хизматлари ҳукуматимиз томонидан муносиб баҳоланди. 1992 йилда Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган тиббиёт ходими унвонига сазовор бўлди. Унинг кўксини “Соғликни сақлаш соҳаси аълочиси” нишони ва “Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги” юбилей медали безаб турибди. Умр йўлдоши, Аллоҳ раҳмат қилсин, кўплаб ёшларнинг устози Марям Ҳайдарова билан 5 нафар ўғилни тарбиялаб, вояга етказишди.

Доим халқ орасида, халқ дардига малҳам бўлиб яшаб келаётган Султон Тожиниёзов нафақага чиқиб қўл қовуштириб ўтиришни ўзига эп кўрмади. Тиббиёт соҳасида тадбиркорлик фаолиятини бошлади. «Саломатлик» хусусий шифо марказини очди. Марказда замонавий ҳамда ноанъанавий усуллардан фойдаланган ҳолда гиёҳлар, зулук, асалари заҳри ва асалари табиий маҳсулотлари билан даволашни йўлга қўйди. Бўш вақтларида эса китоб ўқиш, табиат бағрида сайр қилишни яхши кўрадиган Султон Тожиниёзов ўз томорқасида турли гул ва дарахтларни ўстиради, мўъжазгина ҳовузида балиқнинг бир неча турларини парваришлайди. Кабутар, бедана, тўтиқуш, типратикан, ҳатто илонлар, тимсоҳ ҳам боқади.

Айни кунларда умрининг 70 йиллик довонидан ҳатлаётган Султон Тожиниёзов ҳамон тетик, ҳамон юрагида ишлашга иштиёқи баланд. Демак, иштиёқ борми, албатта, шифо аҳлининг бу ғаройиб табиатли вакили яна янги орзулар сари дадил қадам қўйишига шубҳа йўқ. 70 ёшингиз қутлуғ бўлсин, юз ёшда ҳам сизни шижоат тарк этмасин, омон бўлинг, азизим Султон!

Жумабой ЯВҚАШЕВ, туман Тиббиёт бирлашмаси

ташкилий-услубий бўлими мудири.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026