12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:00
Саломатлик 👁 2,815

БРУЦЕЛЛЁЗ ҲАЙВОНЛАРГА ХОС КАСАЛЛИК, ЛЕКИН ИНСОНГА ҲАМ ЮҚИШИ МУМКИН

БРУЦЕЛЛЁЗ ҲАЙВОНЛАРГА ХОС КАСАЛЛИК, ЛЕКИН ИНСОНГА ҲАМ ЮҚИШИ МУМКИН

Бруцеллёз қишлоқ хўжалик ва уй ҳайвонлари ўртасида кенг тарқалган касаллик ҳисобланади. Бу касаллик билан одам ҳам касалланади. Одамларда хасталик кўпроқ сурункали кечади ва беморнинг узоқ муддатга иш қобилиятини йўқотишига ва ҳатто, ногиронликка олиб келади.

Республикамизда чорвачилик кенг ривожланган. Чорва ҳайвонлари бруцеллаларга ўта сезувчан ҳисобланади. Касаллик кўпроқ майда шохли ҳайвонлардан юқади. Бруцеллёзга чалинган ҳайвонлар ўз вақтида соғлом ҳайвонлардан ажратилмаса, касаллик кўпайишига замин яратилади. Шунингдек, касаллик кўпчилик бўрдоқичилик фермер ва шахсий хўжаликларда, майда ва йирик шохли ҳайвонлар биргаликда сақланганда ҳам осонгина юқади. Бундай шароитларда инфекция майда шохли ҳайвонлардан йирик шохли ҳайвонларга юқиб, охир-оқибат фермер хўжалиги ходимлари, сут соғувчилар, чўпонлар, тракторчилар ва бошқа ходимларнинг касалланишига сабаб бўлади.

Ҳайвонлардан бруцеллалар ташқи муҳитга сўлак, сут, қон, жинсий аъзолар суюқлиги, плацента ва чала туғилган қўзичоқ, бузоқ орқали ажралади ва теварак-атрофни ифлослантиради. Майда шохли ҳайвонлардан касаллик асосан хизматчиларга ҳайвонларни боқишда ва парвариш қилиш натижасида юқади.

Касалликнинг яширин даври 3 ҳафтадан 6 ҳафтагача давом этади. Касаллик аста-секин ва билинар-билинмас даражада бошланади. Кўпинча хасталик 30 кунгача, гоҳо эса 2 ойгача давом этади. Беморларда ҳароратнинг кўтарилиши, эт увишиши, асабийлашиш ва мушакларда оғриқ туриши кузатилади. Шунингдек, тери ва ташқи шиллиқ парда рангининг оқариши ва камқонлик, ҳароратнинг ошиб кетиши, тилни оқ караш қоплаши ҳам кузатилади. Касалликка хос белгилардан бири ҳароратнинг ошиши бўлиб, ҳарорат 7-12 кунгача пасаймайди.

Касалликнинг ярим ўткир турида юқоридаги клиник белгилардан ташқари, лимфа безларининг катталашиши, жигар ва талоқнинг шиши рўй беради. Ҳаракат ва таянч аъзоларида артралгия, оёқнинг йирик бўғимларида оғриқ сезилиши, қўл бўғимларида артрит белгилари ва бўғимлар ҳаракатининг чекланиши кузатилади. Уйқусизлик, бош оғриши юзага келади. Жинсий ва таносил аъзоларида баъзи касалликлар, аёлларда ҳайз кўришнинг бузилиши, бола тушиши, ва муддатидан илгари туғиш ҳоллари рўй беради.

Касалликнинг асосий манбаини ҳисобга олган ҳолда турли хил қишлоқ хўжалик ҳайвонларини бруцеллёз бор йўқлиги бўйича лаборатория текширувидан ўтказиш ва ҳисобга олиш муҳим аҳамиятга эга. Бруцеллёзга нисбатан лаборатория текшируви манфий натижа берган ҳайвонларни тезда бруцеллёзга қарши эмлаш лозим.

Касаллик манбаини ўз вақтида аниқлаш ва касал бўлган ҳайвонларни ажратиб қўйиш, хўжалик ишчи ходимлари орасида профилактик чоралар кўриш, мабодо, касаллик аниқланса, уларни дарҳол текшириш ва тегишли даво тайинлаш зарур. Тиббиёт ва ветеринария ходимлари орасида ўзаро ахборот беришни йўлга қўйиш, эпизоотик ва эпидемиологик назоратни кучайтириш, бемор аниқланган оила, шахсий хўжаликлар, фермер хўжаликлари ва ҳайвонлар маҳсулотларини қайта ишлайдиган корхоналарнинг ишчиларини бруцеллёз бор-йўқлигига қарши текшириш каби чоралар талаб қилинади.

Касалликнинг олдини олишда хом сут ва сут маҳсулотларини истеъмол қилмаслик, овқат тайёрлаш жараёнида гўшт маҳсулотларига етарлича термик ишлов бериш, ҳайвон териси ва жунига ишлов беришда зарур технологик қоидаларга риоя этиш талаб қилинади.

Дилфуза Раҳимова, ревматолог-шифокор.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026