Ўзбекистон - ягона Оила
Оппоқ тонг кўксига бошимни қўйиб,
Субҳи саболарни симирдим тўйиб.
Шунчалар ёқимли, гўзал, ажойиб,
Само ҳам рақс этар қулочин ёйиб,
Оромга чулғанган Ватаним менинг.
Далалар бағрида ажиб синоат,
Ҳар қарич ерда ризқ, файз-у барокат.
Оддий деҳқон эмас, деҳқон ҳам албат,
Ўз мулки-ерида яшар бадавлат,
Обод кўнгилларда имконим менинг.
Истиқлолга эгиз туғилган Ўғлон,
Озодлик туғини бошида тутган.
Жаҳон майдонида беллашган замон,
Илм-у заковатда барчадан ўтган.
Куч-қудрат тимсоли - ирфоним менинг.
Бир ҳовуч буғдойдан хирмоним тўлди,
Дастурхоним тўлди, ҳар ёним тўлди.
Қаранг-а! Шу замин ўз мулким энди,
Боғ-роғим файзидан ҳамёним тўлди.
Ҳам қадру қимматим, таянчим менинг.
Қиблага очилган эшикларимиз,
Меҳрдан қурилган кўшкларимиз.
Гўдагин улғайтган бешикларимиз –
Ватан, деб янграган қўшиқларимиз,
Дилдаги ифтихор, иқболим менинг.
Аждодларим руҳи шодон кезади,
Юксак маънавият элни безади.
Юрагим қувончлар ҳиссин сезади,
Ушбу дам Ватаним чунон безанди –
Энг улуғ, энг азиз айёмим менинг!
Кел, ҳей, аҳли жаҳон, тўйимни кўринг,
Имконлари улуғ ўйимни кўринг.
Қадду камолимни, бўйимни кўринг,
Барча миллат аҳил УЙИМни кўринг.
УЙИМнинг тўрида меҳмоним менинг!
Бунда тинчлик ҳоким, бирдамлик ҳоким,
Қорақалпоқ, қозоқ, ўрис - жон-таним.
Озар-у, тожик, татар, туркманим –
Барча миллат учун ОНА Ватаним –
Ўзбекистон буюк ОИЛАМ менинг!
Робия ЙЎЛДОШЕВА.
(Фото - http://icc.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶