14.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.11.2026, 02:38
Сиёсат 👁 2,304

КОНСТИТУЦИЯМИЗНИНГ 25 ЙИЛЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАНТАНАЛИ ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ

                            Мавзуга оид фотогалерея


Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганига бу йил 25 йил тўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1990 йил 20 июнда бўлган II сессиясида мустақиллик декларацияси қабул қилиниб, Ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги эълон қилинди. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллиги асослари тўғрисида Қонун қабул қилинганидан сўнг, 1992 йил 8 декабрда  Республика Олий Кенгашининг XII чақириқ, 11 сессиясида ҳуқуқий ҳужжат – мустақиллик Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинди. 25 йил мобайнида ушбу ҳужжат янги мустақил жамиятнинг ишончли ҳуқуқий кафолатларини шакллантирди ва мустаҳкамлади.

Жойларда бўлгани каби туманимизда ҳам Конституциямиз қабул қилинган кунга 25 йил тўлиши муносабати билан 5 декабрь куни тадбир ўтказилди. Туман маданият ва аҳоли дам олиш маркази биносида бўлиб ўтган тадбирда депутатлар, ҳокимлик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари раислари, таълим муассасалари раҳбарлари, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раис ва маслаҳатчилари, корхона-ташкилотлар раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари қатнашдилар.

Йиғилишда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари Собир Хўжаметов иштирок этди.

Тадбирни туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Марям Аҳмедова очиб берди ва барчани Бош Қомусимиз қабул қилинганининг 25 йиллик байрами билан қутлади.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси мадҳиялари янгради.

Туман ҳокими С.Йўлдашев, туман прокурори  Ф.Собиров, маъмурий ишлар бўйича туман суди раиси И.Шомуродовлар сўзга чиқиб, конституциямизнинг бугунги кунда мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, тинчлик-осойишталик, миллатлараро тотувлик, иқтисодиёт соҳаларини барқарор ривожлантириш ва аҳоли фаровонлигини юксалтириш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг муҳим ҳуқуқий асоси бўлиб хизмат қилаётгани ҳақида сўз юритдилар ҳамда барчани бу қутлуғ сана муносабати билан қизғин қутладилар.

Тадбирда турли соҳаларда меҳнат қилиб келаётган, ҳалол хизматлари билан халқ назарига тушган бир гуруҳ юртдошларимизга Конституциямизнинг 25 йиллиги муносабати билан таъсис этилган "Ўзбекистон Республикаси Конституциясига 25 йил” кўкрак нишони топширилди.

– Мамлакатимизда эришилаётган барча ютуқ ва марралар, улкан муваффақиятлар замирида, албатта, Асосий қонунимизда белгиланган ҳуқуқ ва кафолатлар муҳим аҳамият касб этмоқда, – дейди "Миллий тикланиш” демократик партияси туман Кенгаши раиси, халқ депутатлари туман кенгаши депутати Ширин Янгибоева. – Бош Қомусимиз қабул қилинганининг 25 йиллик байрами арафасида мен учун яна бир қувончли воқеа бўлди – камтарона меҳнатларим юксак эътироф этилиб, "Ўзбекистон Республикаси Конституциясига 25 йил” кўкрак нишони билан тақдирландим. Бу зиммамдаги масъулият ҳиссини янада ошириб, ғайрат ва шижоат билан ишлашга ундайди.

Тадбирда эсдалик нишон соҳиблари сўзга чиқиб, ўз меҳнатларига берилган бу эътибордан миннатдорликларини билдирдилар ва барчани байрам билан табрикладилар.

Тадбир сўнггида туман Маданият бўлими санъаткорлари томонидан тайёрланган байрам дастури намойиш этилди.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026