ТАДБИРКОРЛАР ЎҚУВ КУРСЛАРИДА МАЛАКА ОШИРИШМОҚДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасини ташкил қилиш тўғрисида”ги Фармони ва "Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида”ги Қарори, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 августдаги "Тадбиркорлар учун ўқув курслари ташкил қилиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 602-сонли Қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг буйруғига мувофиқ хусусийлаштирилган объектлар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган тадбиркорлар рўйхати шакллантирилди ҳамда улар учун ўқув курси жадвали тасдиқланди.
Ўқув машғулотлари Ўзбекистон Республикаси тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш Республика маркази Қорақалпоғистон Республикаси филиали ходимлари билан биргаликда олиб борилмоқда.
Машғулотлар қизғин тарзда ўтмоқда, тадбиркорлар томонидан бизнеснинг ҳуқуқий жиҳатлари, солиқ тизимидаги имтиёзлар, ишчиларни ишга олишда меҳнат муносабатлари, энг кам меҳнат ҳақи миқдори, бож тўлов ставкалари ва тартиби, имтиёзли кредитлар, табиий газ, электр энергияси ва ичимлик суви билан узлуксиз таъминлашдаги муаммолар ва шунга ўхшаш жуда кўплаб саволлар берилмоқда. Бу саволларга нотиқлар томонидан тўла жавоблар қайтарилмоқда.
(Ўз мухбиримиздан).
(Фото - https://static.norma.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶