12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:21
👁 4,067

Истиқлолдан нурафшон гўшалар

Истиқлолдан нурафшон гўшалар

Мамлакатимиз мустақиллигининг 22 йиллиги олдидан

 Қиличбой овули:

Хушхабар йўлга чорлади

Журналист – сайёр халқ. Шу билан бирга яхшилик, эзгулик илдиз отган жойдан ҳеч бўлмаса, бир чимдим олиб, бу ноёб туйғулардан мудроқ дилларнинг огоҳ бўлмоғи учун умрининг ҳар лаҳзасини беором ўтказувчи кўнгил. Янгиликлардан дилимиз яйраб, ўзгаришлардан яшнаб-яшариб кетишимиз ҳам балки, шундан!

Ҳафтанинг биринчи иш кунидан таҳририятимизга азим Қиличбойдан хушхабар келди: "Энг намунали фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи” танловида қиличбойликлар ғолиб бўлишибди!

Қувондик, худди ўзимиз ғолиб бўлгандай, ютуқлар ўзимизникидай, тезроқ барчага суюнчилагани, қиличбойликларнинг қувончларига шерик бўлгали ижодий сафарга отландик.

 

Тупроғи зар, эли заргар Қиличбой

Қиличбой. Бу заминда ҳамиша ҳаёт қайнайди. Одамлари ўта фидойи, меҳнаткаш, кафтдай ерида минг хил зироат етиштириб, боғларининг нақш меваларидан дилларни ҳайратга солиб, полиз ва сабзавотлари тотидан тилларни лол этиб, донғи чиққан эл бу. Чунки бу заминнинг тупроғи бўлакча – унинг ҳар бир заррасида шу эл деҳқонининг меҳр тафти бор. Яна, Қиличбой осмонида Қуёш ҳам ўзгача - унинг иссиқ нурлари шу замин ила мангу қовушгандай...

Шунинг учун ҳам қиличбойликлар Ерни,  Ер қиличбойликларни сийлайди. Шу боис, бу заминда яшовчи 5115 нафар "мен қиличбойликман”, деган ҳар бир фуқаро 1464 гектар майдонни эгаллаган Қиличбой овулининг ҳар бир қарич ерини обод қилиб яшашга одатланган. Буюк Ўзбекистон давлатимиз ичра кичик бир нуқта – Қиличбой овули ҳудудининг кун сайин қиёфаси ўзгариб, ҳар бир овул, маҳаллалар чиройини очиб, гўзаллашиб бораётган 49 та кўча, бири-биридан шинам 837 та хонадонга бирлашиб, тўқ ва фаровон ҳаёт кечираётган 1107 та оиланинг барчасида ўзаро аҳиллик, меҳр-оқибат ҳоким.

Аҳолисининг, тинч-фаровон ҳаёт кечириши учун ОФЙда ижтимоий-маънавий ҳамда зарур иқтисодий имкониятлар яратилган. Аввало шуни алоҳида қайд этиш керакки, томорқа хўжалиги учун ажратилган 6,7 гектар ер овул аҳолисининг моддий фаровонлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Айнан ана шу томорқа ерини ўз оилалари учун мўл-кўл даромад манбаига айлантирган, ўзларидан ортган зироатчилик маҳсулотлари билан ички бозоримизни тўлдиришга жуда катта ҳисса қўшаётган оила соҳиблари кўпчиликни ташкил этади. Бугунги кунда томорқани даромад манбаига айлантирган 300га яқин оила енгил автомашина эгаси бўлишган.

 

Ободликдан кўнгил чароғон

- Бизнинг Қиличбойда бекорчилик-уят саналади, - дейди йиғин оқсоқоли Баҳром Қодиров. – Ҳар бир оиланинг ўзлари шуғулланадиган фаолият тури бор. Биров тадбиркорлик билан, биров томорқа хўжалиги, яна бировлари уй меҳнати - касаначилик фаолияти билан шуғулланишади.

Оқсоқол айтганидай, қишлоқ кўчаларида бекорчиликдан кун санаб, гап-гаштак қилиб ўтирган биронта одамни учратмайсиз. Қиличбой тадбиркорларининг саъй-ҳаракатлари билан аниқ меъморий режа асосида бунёд этилган 21 та хусусий дўконлар пештахталари кундалик эҳтиёж моллари, сарҳил озиқ-овқат, Қиличбой заминида етилган зироатчилик маҳсулотлари билан тўла. 16 та маиший хизмат шохобчалари, халқ фаровонлигига хизмат қилишга йўналтирилган 5 та хусусий корхона эса ҳамиша мижозлар билан гавжум. Энг муҳими, бу ерда овул ёшлари меҳнат қилишади. 28 нафар якка тадбиркор эса ўз меҳнатлари ортидан оилалари иқтисоди юксалаётганидан мамнун.

Биз эса ўтган қисқа вақт ичида, мустақиллик йилларида наинки қиёфаси, балки аҳолисининг дунёқараши, меҳнатга, мулкка муносабати тубдан ўзгарган, қишлоқда яшаб туриб турмуши тобора фаровонлашиб бораётган мулкдорлар сафи анча кенгайган қиличбойликларга нисбатан дилимизда ҳавас уйғонганини яшира олмадик. Қишлоқ қиёфасига кўрк бағишлаб турган замонавий меъморий  ечимга эга коллеж, мактаб ва қишлоқ врачлик пункти, 3 та фермер хўжалиги далаларида мўл ҳосилдан дарак бериб, қуёшга бўй чўзиб ўсаётган дуркун ғўзаларнинг авжини кўриб:

- Аллоҳ бу эл одамларининг меҳнатига яраша ризқини янада зиёда қилибди, кўз тегмасин! – дедик ҳавасланиб.

 

Ҳикматлардаги ҳақиқатлар

"Қўшни-қўшнига, эл-элга қайишса, кўнгилда ғубор бўлмайди,” – деган ҳикматни кўп бора тилга оламиз. Овулда ҳар соҳада, ҳар бир ишда бу ҳикматнинг қадри баланд. Йиғин оқсоқоли Баҳром Қодиров раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ овулда яшовчи ҳар бир кишининг, оиланинг аҳволи, яшаш тарзидан ҳамиша воқиф бўлиб турганлиги боис, ҳудудда яшовчи кам таъминланган ва боқувчисини йўқотган оилаларга ОФЙ маъмурияти қарорига мувофиқ ўз вақтида моддий ёрдам кўрсатиб борилади. Хусусан, 2013 йилнинг ўтган 6 ойи давомида 117 миллион сўмдан ортиқ маблағ айнан шундай оилаларнинг ижтимоий муҳофазаси учун ажратилди. 14 ёшгача  боласи бор оилалар учун 47 миллион 772 минг сўм, 2 ёшгача боласи бор ишламайдиган ёш оналар учун 65 миллион 32 минг сўм, кам таъминланган 6 та оила учун эса салкам 5 миллион сўмлик маблағ моддий ёрдам учун ажратилгани бу борадаги ижтимоий муаммоларнинг изчил равишда ҳал этиб борилаётганидан далолатдир.

- Қиличбойликлар азал-азалдан бирининг ташвишига  бири елка тутиб яшашга одатланишган, - дейди ОФЙ диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Раъно Жуманиёзова. - Шу боис, овулимизда кам таъминланган оилаларга ёрдам қўлини чўзиб, уларнинг мушкулини осон қилишга интилувчи тадбиркор-ҳомийларимиз анчагина. Айнан шундай ҳомийлик ёрдами билан яқинда битта оилага қорамол берилди.

Бири-бирини қўллаб, қўшни-қўшнисига қайишиб, диллардаги ғуборни аритиб яшаётган, кўнгли ҳам, эли ҳам обод Қиличбой заминига Аллоҳнинг назари тушган, - деганлари рост. Меҳнатни, Ерни қадрлаган эл қадр топади, - деган ҳикматнинг ҳақиқатларини ҳам биз шу ерда – Қиличбойда кўрдик-ов! Туманимизнинг қардош Туркманистон давлати билан чегара ҳудудида жойлашган, рус, ўзбек, татар, қозоқ, туркман, бошқирд миллатлари худди бир оила фарзандларидай аҳил яшаб, илдиз отган бу заминда ҳар куни бир эзгулик, яхшилик туғилишига гувоҳ бўлдик. Фарзанд кутаётган ёш оналар соғлигига, фарзандлар таълим-тарбиясига эътибор баланд. Жиноятчиликнинг олдини олиш, аҳоли осойишталигини таъминлаш, тўй-маросимларни рисоладагидай ўтказишни таъминлашга ОФЙ оқсоқоли Баҳром Қодировдан тортиб котиба Робия Жафақова, Озод Раҳимов, маслаҳатчи Раъно Жуманиёзова, иш юритувчи Шавкат Худойберганов, мутахассис Давронбек Нураддинов, ҳарбий ҳисоб бўлими мудири Комилжон  Олтиев, милиция таянч пункти профилактика нозирлари ва ОФЙ посбонигача – барча бирдай масъул.

ОФЙда режалаштирилган ишларни амалга ошириш учун эса етарли шароитлар муҳайё:  икки қаватли маъмурий бинода фаолият олиб борувчи ОФЙ офисида фуқаролар учун кутиш хонаси, кўргазмали воситалар, компьютер жамланмаси,  меъёрий ҳужжатлар тахламларининг мавжудлиги зарур иш юзасидан мурожаат  қилувчилар учун умуман қийинчилик туғдирмайди.

Қиличбой ОФЙнинг туманда ўтказилган "Энг намунали фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органи” танловида 1-ўринга лойиқ кўрилиши ҳам бежиз эмас, албатта. Биз эса ҳар ишда, ҳар соҳада илғор қиличбойликлар эришаётган ютуқлар, бу элдаги эзгуликлардан бир чимдимини сиз азизлар билан баҳам кўрдик. Ҳавас ва ҳайратларимизни, ҳикматларга монанд овул ҳаётидаги ҳақиқатларни қоғозга туширдик.

 

"Қангли” овули:

Қишлоқдаги мулкдор  

"Қангли” овулидаги  фермер хўжаликларининг экишлик майдонлари асосан ўрта шўрланган, шўрҳок ерлардан иборат. Деҳқончилик маданияти ҳақида гап кетганида соҳа мутахассислари бу ҳудуддаги ерларни кўп меҳнат ва агротехник ишлов талаб қиладиган ер сифатида таърифлашади. Лекин ернинг тилини биладиган ҳақиқий деҳқон учун бундай илмий таъриф-тавсифлар асло муаммо туғдирмайди. Биз "Қангли” овулида бўлганимизда ер, сув шароити анчагина мураккаб деб ҳисобланган бу ҳудудда деҳқончиликни санъат даражасига кўтара олган ер эгалари – фермерлар борлигига гувоҳ бўлдик. Ва билдикки, қишлоқ мулкдорлари – фермерлар учун уларнинг ерига сиртдан туриб қиёсланган назария эмас, шу заминда яшаб, ерга қай фаслда ва қачон, қандай ишлов бериш муҳимроқ.

"Қангли” овули ҳудудини қоқ иккига бўлиб, лойқаланиб оқиб ётган "Хон жиғали” каналининг ўнг соҳили бўйлаб ястаниб ётган пахтазорлар денгиздай чайқалади. Биринчи сувдан кейин қатор оралари юмшатилиб, чеканка қилинаётган ғўзалар аллақачон 4-5 тадан кўсак тугиб улгурган. Баланд ўсган қоратоллар саф тортган даланинг топ-тозалиги-чи!

-Бу Ярашбой Пирмановнинг фермер хўжалигига қарашли ерлар, - дейди  ҳамроҳимиз, "Қангли” ОФЙ посбони Шерзод Тўраев. – Раҳматли Мадиёр оға Пирмановнинг ўғлида. Ернинг табиатини яхши билади. Деҳқончиликда ҳеч хато қилмайди.

Яраш оға зарур юмуш билан Нукусга кетганлиги учун у кишини учрата олмадик. Яраш оғанинг далалари билан ери, суви туташ Ялғашбой оға Ешмуродов раҳбарлигидаги "Ялғаш Ешмуродов” фермер хўжалигига ўтдик. Шиғил кўсак тугиб, баравж ривожланаётган  ғўза пайкалларини оралаб юриб билдикки, Ялғашбой оғанинг деҳқончиликда илми чакки эмас.

- Ернинг ёмони бўлмайди, - дейди фермер ҳосил нишоналарини оҳиста силаркан. – Вақтида ишлов берилиб, озиғи-ўғитини ташлаб турсангиз, ер ҳар куни бир тўлишади. Шунчаки номига ишлаб қўйсангиз, қуруқ қоласиз.

Ялғашбой оғанинг фермер хўжалигида ҳеч ким шунчаки ишламайди. Тракторчилар Акмал Оллониёзов, Алламберган Эшимов, иш юритувчи Ойбек Ҳайдаров ва хўжаликнинг 40 нафар ишчиси йил – ўн икки ой бир эзгу ният билан далага чиқишади: "шу замин ўзимизники, ризқ-насибамиз хазинаси”, - деган туйғуларга йўлдош яшашади улар.

- Шу қора кўзларнинг ҳалол меҳнати билан фермер бўлиб юрибман-да, - дейди Ялғашбой оға Ешмуродов самимият билан. – Худога шукур, 7 гектар майдондаги буғдойимиз ёмон бўлмади. Давлат шартномасини ошириб бажардик.

Давлат омборига 18,4 тонна қирмизи дон тўккан фермер хўжалиги аъзоларининг кайфияти аъло. Айни кунларда бор куч-ғайратини ғўза парваришига сафарбар этган хўжалик деҳқонларининг 2013 йилги режалари янада юксак. Ён атрофдаги фермер хўжаликлари ҳар йили гектаридан 18-19 центнердан ҳосил олишаётган бир пайтда "Ялғаш Ешмуродов” фермер хўжалигида бу кўрсаткич 22-23 центнерни ташкил этади. Бу йилги режа эса 82 гектар ернинг ҳар гектаридан ҳосилдорликни камида 24,5 центнерга етказиш, давлатга 192 тонна юқори сифатли пахта етказиб бериш. Бунинг учун фермернинг ҳам, хўжалик деҳқонларнинг ҳам имкониятлари етарли. Хўжалик ихтиёридаги ВТ-150 ва иккита чопиқ трактори, битта "Белорус” русумли транспорт тракторлари доим ишга шай. Фермер хўжалиги далаларида эса кутилгандан ҳам зиёда ҳосил нишоналари кўзни қувонтиради. Ер эгасидан розидай ҳар куни тўлишиб бораверади, мулкдор эса еридан кўнгли тўқ, эзгу ниятлар билан яшайверади.

 

Маҳалла - ижтимоий ҳимоя маркази

Қангли овулининг "Қумёп” маҳалласидаги Дилмурод Ўтамуродовнинг оиласига "Маҳалла" хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси томонидан бир бош қорамол совға қилинди.Бу хайрли иш ёш оила иқтисодини кўтаришга ёрдам беради.


Қумёплик тадбиркор

"Қангли” овули туман марказидан олисда жойлашганлиги боис, аҳолининг кундалик эҳтиёж моллари, айниқса, озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилишлари учун туман марказига ёки Қипчоқ деҳқон бозори мажмуасига бориб-келишлари анчагина қийинчилик туғдиради. Ярим кунлик вақтини йўлга сарфлаб, томорқасидаги ёки ижара еридаги анчагина ишини бир четга йиғиштириб, оддийгина харажатни деб йўл азобини тортиб келган одамнинг аҳволи барчага аён.

- Тадбиркорларимизга раҳмат, - дейди "Қангли” ОФЙ таркибидаги "Қумёп” МФЙ маслаҳатчиси Гулжамила Султонова. – Овулдошларимизнинг оғирини енгил, мушкулини осон қилишяпти.

Сабаби, маҳаллада яшовчи якка тадбиркор Раънохон Жуманова маҳалла гузарида озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилувчи кичик дўкон, дўкон ёнида газли сув ва музқаймоқ сотадиган дўконча ташкил этди. Эндиликда овул аҳли қимматли вақтини сарфлаб, кундалик эҳтиёж моллари учун туман марказига қатнаб юрмайдиган бўлишди.

- Фақат дўкондан келадиган даромадга кўз тикиб ўтирсак, ўзимизнинг кун кўришимиз амал-тақал бўлиб қоларди, - дейди Раъно Жуманованинг умр йўлдоши Ялғаш Шерахов. – 16 сотих томорқамиздан ҳам унумли фойдаланамиз. Кузда омборимиз дон-дунга тўлиб кетади. Уч нафар фарзандларимиз, келинимиз бизга энг яқин кўмакчи.

"Аҳиллик бор жойда барака бўлади”, - дейдилар. Ялғаш Шерахов ва Раъно Жумановалар оиласидаги аҳиллик, ўзаро ҳурмат ва эътибор оилага қут-барака, файз олиб келди. Раънохон опанинг елиб-югуришлари, фарзандларига бош бўлиб Ялғаш оғанинг қилган фидойи меҳнатлари боис, енгил автомашина сотиб олишди. Оиладаги бу ўсиш қумёпликлар учун янги қулайликлар яратди. Эндиликда "Қум ёп” маҳалласи аҳолиси Раъно Жуманованинг дўконидан иссиққина оби нон, энг сифатли ва тоза қандолатчилик маҳсулотларини сотиб олиш имконига эга бўлдилар.

Раъно Жуманова келгусида тадбиркорлик фаолиятини янада кенгайтиришни, дўконни савдо терминали билан жиҳозлашни режалаштирган.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026