12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:33
Жамият 👁 4,127

БОБОМНИНГ НУРАФШОН ЧИРОFИ

БОБОМНИНГ НУРАФШОН ЧИРОFИ

Биз урушни кўрмаганмиз. Минг-минг шукурки, болалигимиз, ёшлигимиз тинч-осойишта ўтмоқда. Лекин болалик хотираларим тасаввуримда жонланганда раҳматлик бобомнинг оловли йиллар ҳақидаги ҳикоялари ёдимга тушади. Иккинчи жаҳон уруши жангоҳларида оёғидан, елкасидан яралангани сабабли то умрининг охиригача азият чекиб яшаганларига гувоҳман.

"Чойкўл” овулининг "Шайх қалъа” маҳалласида яшаб, шу овул ва маҳалланинг гуллаб-яшнаши, фаровонлиги учун жуда кўп фидойиликлар қилган бобом Чоршам Сейтаков ўта ҳалол ва меҳнаткаш инсон эдилар. Беозор, камсуқум, камгап бобомни эл-юрт "Чоршам колхоз” деб эъзозларди. Иккинчи жаҳон урушининг бошидан то буюк ғалаба кунигача фашизмга қарши мардонавор жанг қилган бобом баъзиларга ўхшаб: "Мен уруш иштирокчисиман”, – деб ҳукумат идоралари эшигини очиб бормас, ҳатто Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари учун яратилган имкониятлардан ҳам фойдаланмас эдилар.

– Қўй, болам, – дердилар доим шукроналик билан, –уруш майдони – дўзах оловидай жой эди. Мен ана шу жаҳаннам оғзидан қайтиб келиб, униб-ўсиб, шу кунга етдим. Урушдан кейинги умримнинг ҳар лаҳзаси бир йилдай қадрли. Шундан улуғ мукофот борми?!

Овулимиздаги мактабларнинг ўқувчилари байрам кунлари, айниқса, 9 май – Хотира ва қадрлаш кунида бобомнинг уруш хотиралари ҳақидаги суҳбатларини тинглагани келишарди. Шунда бобом:

– Урушнинг номи ўчсин, болаларим, – дердилар кўзлари намланиб. – Мана бу тинчлик замонидан сўзлайлик. Урушни биз кўрдик, сизлар асло кўрманглар. Олтинга тенг дориломон кунларнинг қадрига етинглар!

Бобом Чоршам Сейтаков Иккинчи жаҳон урушидаги жасорати учун бир неча жанговар медаллар, "II Даражали Ватан уруши” ордени билан тақдирланган эдилар. У киши то умрининг охиригача "Чойкўл” овулида аграр соҳани ривожлантириш, маҳалла ободлиги йўлида фидойи хизматлар қилиб, камтарона ҳаёт кечирдилар.

Ҳар гал 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан овулдаги бобом яшаган катта хонадонга унинг ўғил-қизлари, невара-чеваралари йиғилишиб, бобомнинг хотирасига ҳурмат-эҳтиром кўрсатишади, қабри пойига гуллар қўйиб, ҳақларига қуръон тиловат қилишади. Бобом яшаган қутлуғ макон – Чоршамовлар оиласи сифатида овул аҳлининг ҳурмат-эҳтиромига муносиб, бу хонадондан асло яхшилар қадами узилмайди. Тинчлик учун курашган бобомнинг нурафшон чироғи эл-юртга сўнмас нур таратиб турганидан ҳамиша фахрланамиз.

Гулбаҳор ЧОРШАМОВА, "Чойкўл” овули.

(Фото - http://uza.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026