12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:58
Иқтисодиёт 👁 4,796

БАНК КРЕДИТЛАРИ – ҲАР БИР ХОНАДОНГА

БАНК КРЕДИТЛАРИ – ҲАР БИР ХОНАДОНГА

Мамлакатимизда фуқаролар манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш, турмуш фаровонлигини оширишга ғамхўрлик кун сайин кучайтирилмоқда.

Оддий аҳолини тадбиркор қилиш, одамларнинг  даромад манбаларини яратишларига кўмаклашиш мақсадида тижорат банклари томонидан имтиёзли кредитлар жорий этилаётгани фикримизнинг тасдиғидир.

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, соҳа субъектлари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Банк кредити тадбиркорликни ривожлантиришнинг асосий омилларидан биридир. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида кичик бизнесни қўллаб-қувватлашни янада кенгайтириш чораларини кўрмоқда. "Оддий аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш” шиори остидаги лойиҳа шулардан бири.

Муҳтарам Президентимиз банклар олдига қўяётган вазифаларга мувофиқ, банк ходимлари ҳар бир оилага бориб, банк хизматлари ва кредит турлари ҳақида маълумот бермоқдалар. Кредитлар энг кам иш ҳақининг 1000 баробари миқдоригача имтиёзли ставкаларда таклиф этилмоқда, кредит олиш учун тадбиркорлик субъекти сифатида рўйхатдан ўтиш ёки шахсий томорқада бизнес бошлаш мумкин.

Туманимизда фаолият юритаётган акциядорлик тижорат банклари туман филиаллари ҳам юртимизда тадбиркорлар сафини янада кенгайтириш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, банкдан имтиёзли микрокредитлар олиш ва ундан самарали фойдаланишларига кўмаклашиш мақсадида туманимизнинг барча ҳудудларидаги хонадонларга бирма-бир кириб, тарғибот ишларини йўлга қўймоқда. Банк томонидан таклиф этилаётган микрокредитлар 3 йилгача муддатга, йиллик 9 фоизлик имтиёзли ставкаларда берилади.

Банклар ходимлари ҳар бир хонадон эгасига кредит турлари, фоиз ставкалари, фаолият бошлаш учун тадбиркорлик соҳалари ҳақида кенг тушунчалар беришмоқда.

Бу вазифаларни адо этиш учун туманимиздаги мавжуд хонадонларнинг 9100 тасига "Микрокредитбанк” туман филиали, 6972 тасига "Агробанк” туман филиали 10417 тасига "Халқ банки” туман филиали, 10890 тасига "Саноат қурилишбанк” масъул қилиб белгиланди. Мазкур кредитларни олиш учун банкка ариза билан мурожаат қилиниб, бизнес-режа тақдим қилишингиз керак. Шахсий томорқада бизнес бошламоқчи бўлганлардан бизнес режа талаб қилинмайди, шахсий томорқаси мавжудлигини тасдиқловчи маълумотнома кифоя. Энг кам иш ҳақининг 50 баробаригача, яъни 7,5 миллион сўмгача бўлган кредитлар учинчи шахс кафиллиги асосида, ундан кўп миқдордаги кредитлар эса кўчмас мулк, енгил ёки юк ташувчи автомобиль, асбоб-ускуналар ва бошқа гаров асосида берилади.

Банкнинг мижоз олдига бориб ўз хизматини таклиф этиши яхши самара бермоқда. Бу "мижоз – банк учун эмас, банк – мижоз учун” деган тамойилнинг амалий тасдиғидир. Шу кунгача туманимизнинг бир қатор овул ва маҳаллаларида яшовчи фуқаролар чорвачилик фаолиятини йўлга қўйиши учун имтиёзли кредит олиб, бу сармояга қорамол, парранда сотиб олган холда оиласига даромад манбаларини яратмоқдалар.

Амалга оширилаётган бу чора-тадбирлар мамлакатимиз раҳбари муҳтарам Ш.Мирзиёев таъкидлаганларидек халқимиз турмуши сифатини оширишга, ҳар бир хонадонни, пировардида давлатимизни бой ва қудратли қилишга қаратилганлиги билан жуда аҳамиятлидир.

Ойгул РАЖАБОВА.

(Реклама ҳуқуқи асосида. Хизматлар лицензияга эга).

(Фото - http://storage.kun.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026