12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:21
Спорт 👁 3,339

ЖУМУРНИНГ МАРД ЎҒЛОНИ

ЖУМУРНИНГ МАРД ЎҒЛОНИ

Бугунги кунда юртимизда ёшларга яратилаётган шарт-шароитлардан оқилона фойдаланиб, катта марралар сари илгарилаётган тенгқурларимиз ютуқларини кўриб, кўз қувонади. Мана шундай ёшлардан бири каратэ-до спорт турининг бир неча турнирлари ғолиби, Жумурнинг мард ўғлони Шоҳруҳ Жумамуродовдир.

У 1999 йил 30 январда туманимизнинг сўлим гўшаларидан бири Жумур овул маҳалласида  туғилди. 48-сонли мактабда таҳсил олди. Мактабда ўқитувчилари Муяссар Матмуродова, Раъно Қодирова, Анвар Юсупов, Моможон Матмуродова, Илҳом Қаландаров, Гулбаҳор опа Абдураҳмоновалар сингари зиёлилардан таълим-тарбия олиб, ўқувчилик чоғларидаёқ турли танловларда иштирок этиб, ўз иқтидори билан ўқитувчилари эътиборини тортар эди.

Шоҳруҳ ўқувчилик чоғидаёқ – 2014 йилда Жиззах вилояти Зомин туманида  ўтказилган "Ёш автоназоратчилар - 2014”Республика  слётида қатнашиб 2-ўрин соҳиби бўлганди.

Илмга қизиқиши уни ҚДУ қошидаги академик лицейга етаклади. У ерда ҳам устозлари Юлдуз Нуржанова, Махсед Полвонов, Гулшод опа Асановалардан таълим-тарбия олиш билан бир қаторда дарсдан бўш пайтлари 3-сон болалар ва ўсмирлар олимпиа заҳиралари мактабида мураббий Рустам Казаков бошчилигида спортнинг  каратэ-до тури билан мунтазам шуғуллана бошлади. Шу оз фурсат ичида каратэ-до спорт турининг  кўпгина сир-асрорларини ўрганишга  муваффақ бўлган Шоҳруҳ бир неча мусобақалар ғолиби ҳамдир. У 2015 йил 2-5 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган каратэ бўйича ёшлар, ўсмирлар ва катталар ўртасида Ўзбекистон кубогида 16-17 ёшлилар орасида 68 кг. вазнда якка кураш баҳсларида 3-ўринни, Қорақалпоғистон Республикаси очиқ кубогида 16-17 ёшлилар орасида 68 кг. вазнда 1-ўринни, 2016 йил 14 февралда эса 2016 йил "Соғлом она ва бола йили” муносабати билан "Соғлом бола – соғлом ва аҳил оила меваси” шиори остида спортнинг шотокан каратэ-до тури бўйича ўтказилган Қорақалпоғистон Республикаси очиқ чемпионатида 1-ўринни ва шу йили 22 май куни Нукус шаҳрида "Соғлом она ва бола” йилига бағишлаб спортнинг каратэ тури бўйича ўтказилган Қорақалпоғистон Республикаси очиқ чемпионатида 16-17 ёшли спортчилар орасида 68 кг. оғирликда кумитэ мусобақаларида 2-ўринни эгаллади.

- Албатта бу ютуқларимнинг барчаси ота-онамнинг дуоси ва ишончи, устозларимнинг берган таълим-тарбияси меваси, деб ўйлайман, - дейди ёш спортчимиз.

Биз ҳам Шоҳруҳга келгуси ўқиш ва ишларида яна ҳам катта зафарлар қучишини тилаб қоламиз.

Динора КАРИМБОЕВА,

Амударё академик лицейи ўқувчиси.

(Фото - http://uza.uz)

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026