БАРАКАЛИ МЕҲНАТ - КЕЛТИРАР ДАРОМАД
Жорий 2013 йилнинг апрель ойи серёғин, пахтакор деҳқонларимиз учун анча ноқулай келганлиги барчамизга маълум. Айни чигит экиш ишлари якунланиш арафасида ёққан сел-ёмғирлар соз тупроқли ерларда қалин қатқалоқ ҳосил қилди. Қатқалоқларни юмшатиш ишларига шошилинч равишда барча ишчи кучлари, техника воситалари сафарбар қилинди ва қисқа муддатда пахта далаларидаги қатқалоқлар бартараф қилинди. Бу ишда айниқса "Дўрман” овули пахтакорлари намуна кўрсатдилар.
"Дўрман”лик пахтакорлар бу йил 1300 гектар ерга чигит экиб, текис ғўза ниҳоллари ундириб олиб, тўла гектарлар ҳосил қилдилар ва ёш ғўза ниҳоллари қатор ораларига дастлабки ишлов бериш ҳамда маъданли - азотли, фосфорли ва калийли ўғитлар билан озиқлантириш ишларини агротехника қоидаларига мувофиқ сифатли ниҳоясига етказдилар. Бу иш гуруҳ усулида, яъни, 3-4 та кулътиватор агрегатлари бир жойда - белгиланган фермер хўжаликлари пахта майдонларида гуруҳ бўлиб ишлаб, ишлов бериш ва озиқлантириш ишларини сифатли амалга оширдилар. Мавжуд 14 та фермер хўжаликларида 26 та культиватор агрегатлари тўла қувватларда ишлади.
Айни кунда ёш ғўзаларни яганалаш ва бегона ўтлардан тозалаш ишлари қизғин давом этмоқда. Бу ишда икки минг нафардан ортиқ пахтакорлар пахта далаларида қизғин меҳнат қилмоқдалар. Қатор фермер хўжаликларида ибратли ишлар амалга оширилиб, яганалаш ва бегона ўтлардан тозалаш ишлари сифатли ниҳоясига етказилмоқда.
Қобул ШОМУРОДОВ.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶