16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 14:46
Иқтисодиёт 👁 2,577

ТАДБИРКОР ҚИЗЛАРНИНГ ЭНГ ЯХШИ ЛОЙИҲАЛАРИ АНИҚЛАНДИ

ТАДБИРКОР ҚИЗЛАРНИНГ ЭНГ ЯХШИ ЛОЙИҲАЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Мамлакатимизда аёллар тадбиркорлиги ва энг аввало, қизларнинг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишлари учун рағбатлантириш, уларда тадбиркорлик фаолияти кўникмаларини шакллантириш ҳамда ҳуқуқий  билимларини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда бошланғич босқичларда турган, энди иш бошлаётган хотин-қизларга тадбиркорликни ўргатиш мақсадида турли ўқув  курслари ташкил этиш, ёш оилаларга, тадбиркор аёлларга, шу жумладан, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш  учун коллежларнинг битирувчиларига кредитлар ажратиш, оилавий бизнес ва ҳунармандчиликни қўллаб-қувватлаш жараёнларида яқиндан ёрдам кўрсатиб келмоқда.

Шу билан бирга коллежларда битирувчи қизларнинг меҳнат ҳуқуқи ва тадбиркорлик фаолиятини ташкил этишнинг ҳуқуқий  масалалари  бўйича чуқур билим ва кўникмаларга эга бўлишларига кўмаклашиш мақсадида ўқув-семинарлари ташкил этиш орқали турли вазиятларда қандай қарорлар қабул қилишлари хусусида йўналишлар берилмоқда.

"Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида 2015-2016 ўқув йилида  касб-ҳунар коллежлари битирувчи қизлари ўртасида "Тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси – 2016” танловини ўтказиш  ва танлов ғолибларини муносиб тақдирлаш вазифаси белгиланган.

Яқинда тадбиркорлик соҳасининг "Ишлаб чиқариш соҳасидаги энг яхши лойиҳа”, "Сервис соҳасидаги энг яхши лойиҳа”, "Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги энг яхши лойиҳа” йўналишларини қамраб оладиган мазкур танловнинг туман босқичи ўтказилди.

Манғит Иқтисодиёт коллежи биносида бўлиб ўтган "Тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси - 2016” танловининг  туман босқичида туманимиздаги коллежлар битирувчи қизлари ўз лойиҳалари билан иштирок этдилар.

"Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ҳамда "Ўзбекистон Республикасида 2016 йилда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури”да белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон савдо-саноат палатаси, "Тадбиркор аёл” ишбилармон аёллар ассоцияцияси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон Республикаси касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсати, Ўзбекистон "Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази қўшма қарори асосида ўтказилган мазкур кўрик-танловда иштирокчи қизларнинг белгиланган учта йўналиш бўйича тайёрлаган лойиҳалари мутахассислар томонидан синчиклаб ўрганиб чиқилиб, ҳакамлар ҳайъатига ҳавола  этилди.

Кўрик-танлов Низомига мувофиқ ҳар бир йўналиш бўйича ғолиблар аниқланиб, уларга кўрик-танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида иштирок этишлари учун йўлланмалар берилди.

 

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026