12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 20:16
Жамият 👁 4,298

ГИЁҲВАНДЛИК — УМР ЗАВОЛИ

ГИЁҲВАНДЛИК — УМР ЗАВОЛИ

Гиёҳвандлик айни вақтда бутун дунёни ташвишга солаётган глобал муаммо, кўплаб инсонлар умрига, соғлигига зомин бўлаётган, жамият тараққиётига хатарли таҳдид солаётган иллатлардан биридир. 

Шифокорларнинг таъкидлашига қараганда, сурункали гиёҳвандликка берилганларнинг аскарияти иммун тизими издан чиқиб, турли касалликлар натижасида ҳаётдан эрта кўз юмади. Гиёҳвандлик воситаларига тобелиги юқори бўлган кимсаларда уларни қўлга киритиш йўлида жиноятга қўл уриш — қотиллик, босқинчилик, талончилик, ўғрилик фирибгарлик ва бошқаларни содир этиш эҳтимоли кучаяди. Иродасизликка юз тутганлар охир-оқибатда гиёҳвандлик воситалари ёки психотроп моддалар истеъмол қилишга муккасидан кетиши, улар билан савдо қилганлик туфайли жиноий жавобгарликка тортилиб  оиласи, дўстлари, ишидан ажралиши, фарзандлари мажруҳ туғилишига сабабчи бўлиши ҳаётда кўп марта ўз исботини топган.

— Гиёҳвандлик балоси ер юзида жуда кенг тарқалган, кўпчилик мамлакатлар аҳолисини, асосан миллатнинг эртаси бўлмиш ёшларни кенг қамровда ўз домига тортаётган иллатдир. Шу боис биз унинг кенг тарқалиши олдини олишимиз, бу борадаги тарғибот-ташвиқот ишларини кучайтиришимиз, гиёҳвандликка ружу қўйганларни эрта аниқлаб, даволашга йўналтиришимиз лозим, — дейди Хоразм вилояти Хива туманидаги наркология диспансери бўлим мудираси Зулҳумор Ортиқова. — Акс ҳолда бу хавфли иллат айрим иродаси бўш ёшларимизни ўзига бўйсундириб, жамият тараққиётига зарарли таъсир кўрсатиши, катта ижтимоий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин.

"Наркомания” сўзининг луғавий маъносига эътибор қаратадиган бўлсак, бу — юнонча сўз бўлиб, "нарко” — карахтлик, "мания” — хоҳиш, интилиш деган маъноларни англатади. Инсоният гиёҳванд моддалар ҳақида милоддан олдинги қирқинчи минг йилликдаёқ тушунчага эга бўлган. Милоддан аввалги 19-18 асрлардаёқ гиёҳванд моддалардан дори воситалари тайёрлаб инсонлар онгига таъсир қилиш мақсадида амалиётда қўлланилган. Мутахассис-шифокорларнинг таъкидлашича, улар асосан жангу жадалларда жангчилар дийдасини қотириш, жароҳат олганида оғриқни сезмаслиги учун ишлатилган.

— Гиёҳванд моддаларнинг психостимуляторлар, галлюциногенлар, канопнинг турли навлари, опиум наркотиклари, тинчлантирувчи ва ухлатувчи воситалар каби турлари мавжуд, — дейди Зулҳумор Ортиқова. — Шифокорлик амалиётида гиёҳвандлик касаллигининг келиб чиқиши бир неча босқичда кузатилади ва одамларнинг гиёҳванд моддага ўрганиб қолиши натижасида наркомания синдроми пайдо бўлади. Бунда биринчи босқич наркотик моддага мойиллик пайдо бўлиши, иккинчи босқич абстиненция — хумор синдроми пайдо бўлиши, учинчи босқич наркотик моддаларга чидамлилик пасайиши билан кечади. Учинчи босқичда гиёҳвандлик хасталигига чалинган бемор ташқи кўриниши, жисмоний ва руҳий ҳолати, ўзини тутиши билан соғлом одамдан рўй-рост ажралиб туради. Бундай ҳолатда наркотик моддаларсиз яшай олмаслик ҳусусияти пайдо бўлади. Лекин бундай ҳолга тушган кимсаларга гиёҳванд модда фақат тетиклаштирувчи таъсир кўрсатади. Оғир ижтимоий оқибатларнинг олдини олиш учун гиёҳвандликнинг илк босқичларида даволаш яхши самара беради.

Республикамизда гиёҳвандлик деб аталган хавфли иллат билан мунтазам равишда аёвсиз кураш олиб борилади.  Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида гиёҳвандлик моддалирини назорат қилиш Миллий маркази ташкил қилинган. Шунингдек, гиёҳвандлик каби ижтимоий-иқтисодий хавфли иллатга қарши курашда Миллий хавфсизлик хизмати, Давлат божхона  қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, прокуратура органлари, барча вазирлик ва идоралар масъулият билан фаолият олиб бормоқда.

Гиёҳвандликка ва уни тарғиб қилишнинг олдини олишга қарши профилактик тадбирларда кенг жамоатчиликнинг фаол иштироки ҳам мақсадга мувофиқдир. Сабаби — гиёҳвандлик йўлига кирган кимсалар уни фақат ўзлари истеъмол қилиб қолмасдан ўзгаларни, айниқса, ёшларни бу йўлга тортишга, улар орқали гиёҳванд воситалар бозорини ривожлантиришга ҳаракат қиладилар.

Давлатимиз раҳбари "Ҳар қандай миллатнинг равнақи, умумбашарият тарихида тутган ўрни, мавқеи ва шуҳрати бевосита ўз фарзандларининг ақлий ва жисмоний етуклигига боғлиқдир” деб таъкидлайдилар. Бу борада асосан оиланинг, ота-онанинг ўрни ниҳоятда муҳимдир. Ҳеч бир инсон онадан гиёҳванд бўлиб туғилмайди. Фарзандларнинг соғ-саломат дунёга келиши, жамиятда ўз ўрнини топиши биринчи навбатда ота-онага боғлиқ.

Биз фахр билан айта оламизки, халқимиз орасида ақли расо, жисмонан соғлом ва маънан етук фарзандларни тарбиялаб ўстираётган, уларнинг камолоти, муваффақиятларидан ғурурланиб кўксини кериб юрган оила дарғалари жуда кўпчиликни ташкил этади. Бироқ аҳоли орасида, баъзан аёллар орасида ҳам гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланиб ёшларнинг саломатлигига, гулдай умрига завол бўлаётган, ёш оилалар таназзулига сабабчи бўлаётган кимсалар ҳам учрамоқда. Ва улар албатта охир-оқибат ўз қилмиши учун пушаймон бўлиб жавобгарликка тортилади.

Гиёҳвандлик жинояти ҳақида бутун дунё ташвишга тушаётган бир вақтда мамлакатимиздаги ҳар бир фуқаро ушбу иллатнинг салбий оқибатларидан тегишли хулоса чиқариб олиши керак. Ушбу соҳадаги қонунбузарликнинг олдини олишда, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат идоралари, ёшлар ташкилотлари, маҳалла, таълим муассасалари, балки бутун жамоатчилик, яъни ҳар биримиз масъулдирмиз.  Ҳар бирмиз келажак авлод баркамоллиги, эртанги кунимиз фаровонлиги учун жавобгармиз. Демак, масъулиятни ҳис қилган ҳолда ягона мақсад сари биргаликда илдам қадам ташлашимиз лозим.

Манзура БЕКЧОНОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026