14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 10:39
Сиёсат 👁 3,229

ОШКОРАЛИК, ХОЛИСЛИК, АДОЛАТ – БОШ МЕЗОН

ОШКОРАЛИК, ХОЛИСЛИК, АДОЛАТ – БОШ МЕЗОН

Жорий йилнинг май-июнь ойларида бўлиб ўтадиган фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови – муҳим ижтимоий-сиёсий жараёнга тобора яқинлашмоқдамиз. Биз фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссияси  раиси, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси Р.Рўзметовга сайловга оид бир неча саволлар билан мурожаат қилдик. Қуйида ушбу суҳбатни эътиборингизга ҳавола қиламиз:

- Рустам Қўзибоевич,   фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва  унинг маслаҳатчилари сайловида фуқаролар қандай ҳуқуқларга эга эканлигини билиши албатта муҳим. Шундай эмасми?

- Албатта! Шу ерда мен аввало мамлакатимизда сайловнинг ошкоралик, холислик ва адолат тамойиллари асосида ўтишини таъминлайдиган қонуний асослар яратилганини таъкидлашни истар эдим. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловида фуқароларимиз "Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддасида кўрсатилганидек, иштирок этиши ихтиёрий ҳамда эркиндир. Фуқароларга уларни сайловда иштирок этишга ёки иштирок этмасликка мажбур қилиш мақсадида, шунингдек уларнинг ўз хоҳиш-иродасини эркин билдиришига таъсир кўрсатишга ҳеч ким ҳақли эмас. Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчиларини сайлаш ҳуқуқига сайлов куни ўн саккиз ёшга тўлган ҳамда тегишли ҳудудда доимий яшовчи фуқаролар эга. Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар эса бундан мустаснодир.

- Сайлов қандай принциплар асосида ўтказилади?

- Мазкур Қонуннинг 5-моддасига мувофиқ сайловни ташкил этиш ва ўтказиш очиқ ва ошкора амалга оширилади. Сайлов ташкил этилаётганда ҳамда ўтказилаётганда фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғини) ўтказиладиган сана, вақт ва жой тўғрисида фуқаролар воқиф этилади, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг  маслаҳатчилари лавозимига номзодлар ҳақида, овоз бериш якунлари тўғрисида хабардор қилинади. Жараённинг бориши оммавий ахборот воситаларида ёритиб борилади.

Шунингдек, фуқаролар йиғини раиси ва унинг маслаҳатчилари сайлови мазкур лавозимларга икки ёки ундан кўп номзод кўрсатилган ҳолда амалга оширилади. Сайловда фуқароларимиз жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий мавқеидан қатъий назар, тенг сайлов ҳуқуқига эга эканлиги юқорида тилга олинган қонуннинг 7-моддасида белгилаб қўйилган.

- Рустам Қўзибоевич, туманимиз аҳлини албатта, фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзодларга қўйиладиган талаблар қизиқтириши табиий. Демоқчиманки, бу масъулиятли лавозимга кимларнинг номзоди қўйилиши мумкин?

- Номзодлар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлиши, олий маълумотга эга, сайловга қадар камида беш йил тегишли ҳудудда доимий яшаётган бўлиши, ташкилотчилик қобилиятига, давлат органларида ёки нодавлат нотижорат ташкилотларда ёхуд тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти соҳасида иш тажрибасига ва аҳоли ўртасида обрў-эътиборга эга шахс бўлмоғи лозим.

Яна шуни қўшимча қилмоқчиманки,  фуқароларимиз фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловига – муҳим ижтимоий-сиёсий жараёнга бефарқ қарамаслиги, энг муносиб кишиларнинг номзоди кўрсатилиши ва сайланишида фаоллик кўрсатмоғи лозим.

- Энди суҳбатимизни бевосита сайлов жараёни ҳақида давом эттирсак.

- Фуқаролар йиғини оқсоқолини ва унинг маслаҳатчиларини сайлаш очиқ  ёки яширин овоз бериш орқали амалга оширилади. Очиқ овоз бериш орқали ўтказилаётганда овоз бериш алифбо тартибида ҳар бир номзод бўйича қўл кўтариш йўли билан ўтказилади.

Фуқаролар йиғини раиси лавозимига номзодлар бўйича овоз бериш ўтказилганидан сўнг, унинг маслаҳатчилари лавозимига номзодлар алифбо тартибида овозга қўйилади.

Овоз бериш тугаганидан сўнг овозлар саноқ комиссияси томонидан ҳар бир номзод бўйича санаб чиқилади ва овоз беришда иштирок этган фуқароларнинг ярмидан кўпининг овозини олган номзод фуқаролар йиғини раиси ёки унинг маслаҳатчиси лавозимига сайланган деб ҳисобланади. Агарда сайловда фуқаролар йиғинида иштирок этувчилар рўйхатига киритилган фуқароларнинг ярмидан камроғи иштирок этган бўлса, сайлов ўтмаган деб топилади.

Мабодо икки нафардан ортиқ кўрсатилган номзодларнинг биронтаси ҳам сайланмаган бўлса, фуқаролар йиғини (фуқаролар вакилларининг йиғилиши) энг кўп овоз олган икки номзод бўйича такрорий овоз беришни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади.

Қисқа қилиб айтганда, олдимизда жуда масъулиятли жараён турибди. Сайловни юқори савияда ўтказиш, энг муносиб номзодларнинг фуқаролар йиғини раиси ва унинг маслаҳатчилари лавозимига сайланиши – фуқароларимизнинг сиёсий саводхонлиги ва фаоллигига ҳам кўп жиҳатдан боғлиқ. Туманимиз халқи ўзларининг бу фуқаролик бурчини тўла англаб, сайловнинг уюшқоқлик билан ошкоралик, холислик, адолат тамойиллари асосида ўтишига ҳисса қўшадилар, деб умид қиламан.

- Мазмунли суҳбатингиз учун раҳмат!

 

Ойгул РАЖАБОВА суҳбатлашди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019