12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:15
Саломатлик 👁 458

АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИ — БОШ МЕЗОН

АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИ — БОШ МЕЗОН

Жамият саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолига етказиб берилаётган истеъмол маҳсулотларининг хавфсизлигини таъминлаш ва юқумли касалликларнинг олдини олиш ҳар қандай давлатнинг ижтимоий сиёсатида муҳим ўрин тутади. Бу борада Амударё тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими қошидаги лаборатория мажмуаси туман аҳолиси учун ўзига хос “саломатлик қалқони” вазифасини ўтамоқда.

Бугунги кунда озиқ-овқат хавфсизлиги ва экологик омиллар инсон саломатлигига таъсир этувчи асосий кучга айланган бир пайтда, лаборатория текширувларининг аҳамияти ҳар қачонгидан ҳам ортган. Амударё тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими ходимлари айнан шу масъулиятни ҳис қилган ҳолда, тун-у кун аҳоли хизматида фаолият юритмоқда.

Мазкур лабораториянинг бош мақсади — туман ҳудудида санитария-эпидемиологик барқарорликни сақлашдир. Бунинг учун муассаса олдига бир қатор вазифалар қўйилган. Жумладан, бозорлар, савдо шахобчалари ва умумий овқатланиш корхоналарида сотилаётган маҳсулотларнинг кимёвий ва биологик таркибини текшириш, уларнинг истеъмолга яроқлилигини аниқлаш, аҳоли орасида юқумли ва паразитар касалликларни эрта аниқлаш, ўчоқларни бартараф этиш учун бактериологик ҳамда вирусологик таҳлилларни ўтказиш шулар жумласидандир. Қолаверса, аҳоли истеъмол қиладиган ичимлик суви, очиқ сув ҳавзалари ва тупроқ таркибидаги зарарли моддаларни аниқлаш, жамоат жойларида аҳолидан намуналар олиб, турли юқумли ва мавсумий касалликлар тарқалишининг олдини олиш ҳам лаборатория ходимларининг вазифалари қаторига киради.

Лаборатория фаолиятининг асосий қисмини озиқ-овқат маҳсулотлари сифати ва таркибини текшириш фаолияти ташкил этади. Туман ҳудудидаги деҳқон бозорлари, супермаркетлар ва маҳалла дўконларидан намуналар олинади. Хусусан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари — полиз экинлари, мева ва сабзавотлар таркибидаги нитрат миқдори мавсумий равишда текшириб борилади. Гўшт ва сут маҳсулотларининг бактериологик тозалиги ва таркиби чуқур таҳлил қилинади. Агар бирор маҳсулотда меъёрдан ортиқ кимёвий моддалар ёки касаллик қўзғатувчи бактериялар аниқланса, у зудлик билан савдодан олиб ташланади ва йўқ қилинади. Бу эса аҳоли ўртасида оммавий заҳарланишларнинг олдини олишда ҳал қилувчи омилдир.

Лабораториянинг яна бир муҳим йўналиши — клиник-бактериологик тадқиқотлардир. Аҳолидан, шунингдек, мактабгача таълим ташкилотлари ва мактаблар ходимларидан профилактик мақсадларда олинган намуналар турли юқумли касалликларга қарши текширилади.

Бу жараёнда мутахассислар замонавий микроскоплар ва анализаторлар ёрдамида инсон организмидаги гижжа тухумлари, дизентерия, тиф ва бошқа хавфли инфекция қўзғатувчиларини аниқлайдилар. Ташхиснинг аниқ ва тезкор қўйилиши шифокорларга беморни тўғри даволаш, эпидемиологларга эса касаллик тарқалишининг олдини олиш имконини беради.

Амударё тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими лабораторияси замонавий тиббий асбоб-ускуналар, реактивлар ва ўлчов воситалари билан жиҳозланган. Иш услуби давлат стандартлари ҳамда санитария қоидалари ва меъёрларига қатъий риоя қилган ҳолда ташкил этилган.

Намуна олишдан то якуний хулоса беришгача бўлган жараён юқори малакали врач-лаборантлар ва ўрта тиббий ходимлар томонидан амалга оширилади. Ҳар бир таҳлил натижаси махсус қайд дафтарларига киритилиб, электрон базага жойлаштирилади. Лаборатория ходимларининг кўзга кўринмас, аммо масъулиятли меҳнати туманимиз аҳолисининг саломатлигини асраш, дастурхонларимиз тўкин ва хавфсиз бўлишини таъминлашга хизмат қилмоқда.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026