14.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.11.2026, 03:09
Сиёсат 👁 3,714

Тумандаги дафн этиш жойларини сақлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида

Тумандаги дафн этиш жойларини сақлаш қоидаларини  тасдиқлаш тўғрисида

                  Амударё тумани ҳокимининг Қарори

 


Тумандаги дафн этиш жойларини сақлаш қоидаларини  тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикасининг "Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги Қонуни, (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 508-модда) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 апрелдаги "Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги 101-сонли Қарори  (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 14-сон, 138-модда) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2011 йил 11 апрелдаги 75-сонли қарорига асосан туман ҳудудидаги дафн этиш жойларини сақлаш ва ободонлаштириш мақсадида  

ҚАРОР ҚИЛАМАН :

1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2011 йил 11 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 4 апрелдаги "Дафн этиш ва дафн иши тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида”ги 101-сонли Қарори тўғрисида”ги 75-сонли қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Амударё туманида "Дафн этиш жойларини сақлаш қоидалари” иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (Б.Эрназаров.), "Маҳалла” хайрия жамоат фонди (Р.Рўзметов), туман Ободонлаштириш бошқармаси (Ш.Тўраев), фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда тумандаги қабристонларни зарур даражада сақлаш ва ободонлаштириш ҳамда ҳашарлар, хотирлаш кунлари ва бошқа тадбирларни ташкил этиб борсинлар.

4. Туман ободонлаштириш бошқармаси (Ш.Тўраев) ва қабристонларнинг маъмурияти:

хизматлар учун қатъий белгиланган тарифлар бўйича ҳисоб-китоб қилган ҳолда фуқароларнинг қабристонда кўрсатиладиган хизматларга доир буюртмаларини ўз вақтида ва сифатли бажарсинлар;

тумандаги қабристонларнинг ҳудудида Амударё туманида "Дафн этиш жойларини сақлаш қоидалари”га ҳамда бошқа қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя этилишини таъминласинлар ва амалга оширилган ишлар ҳамда қоидалар талаблари бузилиши ҳолатлари юзасидан ҳар чоракда туман ҳокимлигига ахборот тақдим этиб борсинлар.

5. Туман бош архитектори (С.Муратов), туман Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази (Т.Бабаниёзов) ва туман табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси (М.Абдримов)га:

қабристонлар ташкил этиш учун ер участкаси танлашни шаҳарсозлик ҳужжатлари, гидрогеологик тавсифлар, жой рельефининг хусусиятлари, тупроқ таркиби, атроф табиий муҳитга энг кўп йўл қўйиладиган экологик юкламаларни ҳисобга олган ҳолда аҳоли пунктлари ва ҳудудларни қуриш қоидаларига, шунингдек санитария меъёрлари ва қоидаларига мувофиқ амалга ошириш;

қабристонларнинг хизмат кўрсатиш даври муддатларига риоя этилишини таъминлаш ҳамда ишлаб турган ва лойиҳалаштирилаётган қабристонларнинг санитария-ҳимоялаш зонаси ҳудудида бирор-бир турар жой ва жамоат биноларини қуриш ёки дафн этиш учун ажратилган ер участкаларидан ноўрин фойдаланилишининг олдини олиш ҳамда уларга йўл қўймаслик юзасидан аниқ чора-тадбирларни амалга ошириш топширилсин.

6. Мазкур қарор "Тараққиёт кўзгуси” газетасида эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин.

7. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

8. Ушбу қарор ижросининг назорати туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Эрназаров ва туман ҳокимининг ўринбосари М.Темирбаев зиммаларига юклатилсин.

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари: Б.Эрназаров.

Манғит шаҳри, 2016 йил

3 февраль, 49-сон.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026