17.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
17.10.2026, 07:01
Сиёсат 👁 3,423

ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ КУНИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

Ҳар қандай давлатнинг куч-қудрати, халқининг эркин ва озод, тинч ва осойишта умргузаронлик қилиши унинг ўз армияси, Қуролли Кучларига боғлиқ. Мамлакатимизда истиқлол йилларида Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида миллий армиямиз тубдан ислоҳ қилиниб, ҳарбий хизмат йигитлар учун чинакам шараф ишига айланди.

Аввало, ҳарбий соҳани ислоҳ қилиш йўлида мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор яратилди. Энг аввало, Бош Қомусимиз — Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мамлакатимиз Қуролли Кучлари Ўзбекистон Республикасининг давлат суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини, халқимизнинг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун ташкил этилиши белгилаб қўйилди. Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш — Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчи эканлиги алоҳида қайд этилди.

Бу меъёр миллий қонунчилигимизда ҳам ўз аксини топди – "Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида”ги (1999 йил), "Фуқаро муҳофазаси тўғрисида”ги (2000 йил), "Терроризмга қарши кураш тўғрисида”ги (2000 йил), "Мудофаа тўғрисида”ги (2001 йил), "Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида”ги (2002 йил), "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервидаги хизмат тўғрисида”ги (2003 йил), "Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий фаолияти Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги (2012 йил) Қонунлар шулар жумласидандир.

2016 йил 14 январь куни Манғит шаҳридаги 1-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирни туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Аҳмедова очди ва олиб борди.

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Эрназаров, "Манғит” чегара пости бошлиғи А.Айтуғдиев, 64-сонли мактаб ўқитувчиси О.Холимбетова, ҳарбий хизматдаги оддий аскар Ж.Эргашев ва бошқалар ҳарбийларни ва Ватан ҳимоячиларини байрам билан қутлар экан, уларнинг сарҳадларимиз дахлсизлиги ва осмонимиз мусаффолиги йўлидаги фидокорона хизматлари учун миннатдорчилик билдирди. Президентимиз раҳнамолигида муддатли ҳарбий хизматнинг бир йил этиб белгилангани, Қуролли Кучлар сафига чақирув йилига бир марта ташкил қилиниши, шартнома бўйича ҳамда сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизматнинг жорий этилгани мамлакатимиз мудофаа салоҳиятини оширишда муҳим омил бўлаётгани таъкидланди.

Тадбир давомида "Таянчим ва суянчим, фахру ифтихоримсан, муқаддас Ватан!” шиори остида Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб ўтказилган спорт мусобақалари ғолибларига туман ҳокимлиги ва хомийлар томонидан эсдалик совғалари топширилди. "Манғит” ва "Аёқчи” чегара постларида хизмат бурчини намунали ўтаётган аскарларга мудофаага кўмаклашувчи "Ватанпарвар” ташкилоти туман Кенгаши томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Тадбир туман Маданият ва спорт ишлари бўлими томонидан тайёрланган концерт дастури билан давом этди.

 

Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026