Конституция куни кенг нишонланди
3 декабрь куни Амударё академик лицейида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 23 йиллигига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Мазкур ўқув муассасаси ўқитувчилари, ўқувчилари иштирокида ўтказилган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига қарашли туманимизда жойлашган ҳарбий қисм командири Ж.Эсонов ҳам қатнашиб, мамлакатимизда жорий этилган ҳарбий хизмат турлари, ҳарбий хизматчиларга яратилаётган шароитлар ва имкониятлар ҳақида маъруза қилди.
* * *
7 декабрь куни 16-сонли мактабда Асосий қонунимиз қабул қилинган кунга 23 йил тўлиши муносабати билан "Конституциям – бахтим, иқболим кафолати” деб номланган тадбир ўтказилди.
Тадбирни мактаб директори ўринбосари Бахтиёр Бобожонов очди ва йиғилган барча ўқитувчиларни, ўқувчиларни мамлакатимиз тарихида ёрқин саҳифа бўлиб қолган Конституциямиз қабул қилинган кун билан қизғин қутлади. Ўқитувчилар Хосият Қутимова ва Гўзал Гаиповалар Конституциямизнинг мазмуни ва аҳамияти тўғрисида маъруза қилдилар.
Ўз мухбиримиздан.
* * *
40-сонли мактабда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 23 йиллигига бағишлаб турли тадбирлар ўтказилди. 7-синф ўқувчилари орасида ўтказилган "Конституциям – фахрим менинг” мавзусидаги беллашув давомида ўқувчилар ўзларининг эпчил, чаққон, зукко ва билимдонлигини кўрсатдилар. Айниқса, саҳна кўринишларида бизнинг эркин, фаровон,озод ҳаётимизни кўраолмаётган ватан хоинларига нафратини, обод Ватанимизга муҳаббати чексизлигини намоён қилдилар. Бундан ташқари, 5-, 6-синфларда "Кексалар – ҳаёт зийнати”, 7-синфларда "Конституциям – фахрим менинг” 8-синфларда "Маҳалланг тинч – ўзинг тинч”, 9-синфларда "Жаҳолатга қарши маърифат” мавзуларида иншолар танлови ўтказилиб, ғолиблар аниқланди.
Мактабда ўтказилаётган бундай тадбирлар ўқувчилар ҳуқуқий онгининг ўсишида, ҳуқуқий саводхонлигининг ошишида, уларда ўз ҳуқуқларини билиш ва ўрганиш кўникмаларининг шаклланишида муҳим аҳамият касб этади.
Раъно НУРМАТОВА,
40-сонли мактабнинг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси.
(Фото - http://index.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶