12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:51
Саломатлик 👁 6,444

Жисмоний имконияти чекланган болаларга амалий ёрдам

Жисмоний имконияти чекланган болаларга амалий ёрдам

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан  2015-йил 15 июндан 15 июлгача ўтказилган "Фуқаролик жамияти институтларининг жисмонан соғлом ва ҳар томонлама ривожланган баркамол авлодни тарбиялашга йўналтирилган лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш”  мавзусидаги 3-танлов якуни натижаларига кўра  Парламент комиссиясининг 2015 йил 29 августдаги Қарори билан Тошкент шаҳар ногирон Гемофилия беморлари Жамияти  ғолиб деб топилди.

Лойиҳанинг номи: "7 ёшдан 18 ёшгача бўлган 50 нафар ногирон гемофилия беморларини тиббий-психологик, ижтимоий-педагогик, ҳуқуқий жиҳатдан ҳаётга тайёрлаш, уларга компютердан фойдаланишнинг бошланғич ва ўрта курс маълумотларини бериш, ҳамда шахмат-шашка ўйинларини ўргатиш”      

Лойиҳанингбажарилиш муддати  12 ой.

Лойиҳанинг умумий суммаси: 25 000 000 сўм.

Лойиҳанинг асосиймақсад ва вазифалари:

Ногирон гемофилия беморларини ҳаётга ҳар тарафлама тайёрлаб бориш. Даволаниш пайтида дарсларидан қолиб кетмасликлари учун таълим-тарбия ишларини даволаниш билан биргаликда олиб бориш. Гемофилия беморларини тиббий-психологик, ижтимоий-педагогик, ҳуқуқий жиҳатдан хаётга тайёр бўлишларига кўмак берувчи курс ташкил қилиш. Уларга компютердан фойдаланишнинг бошланғич ва ўрта курс маълумотларини бериш хамда шахмат-шашка машғулотларини олиб бориш. Уларни ҳар тарафлама қўллаб қувватлаб, улар онгига "Гемофилия беморлари ҳеч кимдан кам эмас ва кам бўлмайди хам” деган ижобий тушунчани сингдириш.

Маълумки Гемофилия касаллиги оғир ирсий касаллик бўлиб бу хасталикда қон ивиши жараёнида қатнашувчи VIII, IX ёки ХI-омиллардан бири сентизининг пасайиши ёки бузилганлиги ёки баъзи холларда умуман ноль даражага тушиб қолиши натижасида юзага келадиган турли хилдаги қон кетишлар хамда бўғимларга қон қуйилишлари билан тавсифланади. Касаллик фақат ўғил болаларда кечиб, наслдан наслга ўтади ва болаликданоқ бошланади. Касалликнинг биринчи аломатлари жароҳатланганда тўхтамасдан қон кетиши, боланинг тиши чиқаётганда милкларнинг қонаши, хатна-суннат қилдирилганда қоннинг тўхтамаслиги, юришни бошлагандан сўнг оёқлар ва кўлларнинг бўғимларига қон қуйилиши билан бошланади. Бўғимлар серҳаракат бўлганлиги туфайли биринчи қон қуйилишидан сўнг тез-тез қон қуйилишлари кайталаниши натижасида бўғимларнинг фаолияти ўзгариб қўл ва оёқларда турли хилдаги деформациялар юзага келади, натижада қўл ёки оёқ йиғилиб букилмайдиган, чўзилмайдиган бўлиб қотиб қолади. Гемофилияга чалинган касаллар етуклик чоғидаёк ногирон бўлиб қоладилар.

Республикамизда 1500 дан ортиқ Гемофилия беморлари бўлиб 25 фоиздан ортиқроғи мактаб ёшидаги болалардан иборат. Улар бугунги кунда Тошкент шахридаги Гематология ва Қон қуйиш Илмий Текшириш Институтида хамда вилоятлар марказий шифохонасининг гематология бўлимларида даволаниб келмокдалар. Уларнинг деярли барчаси I- ва II-гурух ногиронларидирлар.

Гемофилияга чалинган беморларнинг касалхонада бир марталик даволаниш давомийлиги ўртача 20 кунни ташкил қилади. Йил давомида улар 3-4 мартагача, баъзан эса ундан хам кўп касалхонада ётиб даво муолажаларини олишга мажбур бўладилар. Бу вақт мобайнида болалар мактабдаги таълимдан анчагина ортда қолиб кетишади. Шу билан бирга доимий тарзда касалхонада даволаниш улар руҳиятига салбий таъсир кўрсатиб жамоатчиликдан ўзларини олиб қочишларига, хаёт охиригача шундай, оғриқ ва азоблар исканжасида давом этади деган нотўғри тушунчанинг пайдо бўлишига олиб келмоқда.

"Жисмоний имконияти чекланган болаларни қўллаб-қувватлаш, уларни спортнинг турли машғулотларига, фан ва санъатга жалб қилишнинг амалий чораларини кўриш” номинацияси бўйича ғолиблик қўлга киритилгач мазкур лойиҳани амалга ошириш мақсадида Тошкент шахар ногирон гемофилия беморлари Жамияти жойлашган  Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти, Гемофилия ва қон тизими Депрессияси марказида махсус хона ташкил қилинди. Таълим жараёни учун керак бўладиган барча жиҳозлар ҳарид қилинди ва ўрнатилди. Бугунга келиб Гемофилия беморларини тиббий-психологик, ижтимоий-педагогик, ҳуқуқий жиҳатдан ҳаётга тайёрлаш бўйича машғулотлар лойиҳа раҳбари томонидан хафтасига 6 кун 60 дақиқадан, шунингдек лозим бўлган ҳолатларда қўшимча тарзда беморларнинг ота-оналари учун хам амалга оширилмоқда. Машғулот учун тарихий, маданий, жуғрофий, бадиий, санъатшуношлик, маданият ва таълим тарбияга оид турли адабиётлардан иборат бўлган ихчам кутубхона мавжуд.

Компютердан фойдаланишнинг бошланғич ва ўрта курс маълумотларини бериш машғулотида:

ü    5 дона компьютер барча жиҳозлари билан биргаликда бор.

ü    Машғулотлар информатика маълумотига эга бўлган мураббий томонидан хафтасига 3 марта 60 дақиқадан олиб борилмоқда.

Шахмат шашка машғулотларини олиб боришда:

ü    Машғулот учун 10 дона шахмат хамда 10 дона шашка тўпламлари бор.

ü    Машғулот тегишли мураббий томонидан хафтасига 3 марта 60 дақиқадан олиб борилмоқда.

Мазкур жараёндан аввало ногирон гемофилия беморлари, уларнинг ота оналари жуда хам мамнундирлар. Уларнинг айтишларича касаллик сабабли кўп вақтлари шифохонада ўтадиган мактаб ёшидаги гемофилия беморлари учун мазкур тадбирнинг амалга оширилганлиги уларнинг таълим тарбия жараёнидан орқада қолиб кетмасликлари йўлида қилинган, таҳсинга лойиқ ишдир.

Хулоса қилиб айтганда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан ажратилган давлат гранти лойиҳаси Тошкент шаҳар ногирон Гемофилия беморлари Жамияти  томонидан белгилаб олинган вазифалар доирасида ўзгача бир руҳ, ўзгача шижоат билан амалга оширилмоқда.

Зафаржон Беҳбудов, Тошкент шаҳар ногирон Гемофилия беморлари Жамияти Раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026