14.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.11.2026, 03:10
Сиёсат 👁 5,136

ИСТИҚЛОЛ ВА МУСТАҚИЛ ЎЗБЕКИСТОН РАМЗИ

ИСТИҚЛОЛ ВА МУСТАҚИЛ ЎЗБЕКИСТОН РАМЗИ

Истиқлолимизнинг энг олий ютуқларидан бири – юртимизда тарихан қисқа муддатда миллий давлатчилигимиз ҳуқуқий пойдевори яратилгани билан бугун ҳар қанча фахрлансак арзийди.

Ўзбекистон Республикаси ўзининг 24 йиллик мустақил тараққиёт йўлида эришган барча натижалар, хусусан, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг таъминланиши, давлат бошқарувининг энг самарали механизми жорий этилиши, фуқаролик жамияти асосларининг вужудга келиши ва ривожланиши каби ютуқлар Конституция ва у асосида қабул қилинган қонунларнинг изчил амалга оширилиши натижасида қўлга киритилди. Президентимиз эътироф этганидек, «Конституциямиз ўз мазмун-моҳиятига кўра халқимиз тафаккурининг маҳсули бўлиб, у давлатни давлат, миллатни миллат сифатида танитадиган қомусномадир». Унинг барча моддалари дунёда умумэътироф этилган тамойиллар, халқаро ҳуқуқ нормалари ва бошқа бир қатор халқаро ҳужжатлардаги умуминсоний тамойиллар мазмуни билан суғорилган.

Конституция (лотинча "Constitution” – тузилиш, тузук) – давлатнинг Асосий қонуни. У давлат тузилишини, ҳокимият ва бошқарув органлари тизимини, уларнинг ваколати ҳамда шакллантирилиш тартиби, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва шахснинг ўзаро муносабатлари, шунингдек, суд тизимини белгилаб беради.

Асосий Қонунимиз яратилишининг мураккаб ва муҳим, айни чоғда шарафли солномасига назар солар эканмиз, ҳеч шубҳасиз, Ўзбекистон Конституцияси халқимизнинг мустақиллик сари узоқ йўлдаги изланишлари натижаси эканига комил ишонч ҳосил қиламиз.

Миллий давлатчилигимизнинг энг муҳим қадриятларини белгилаб берадиган Асосий Қонунимиз – Ўзбекистон Республикаси Конституциясида мамлакатимизда давлат ва жамият қурилишининг асосий ҳуқуқий тамойиллари ўзининг аниқ ифодасини топган бўлиб, улар орасида давлат ҳокимиятининг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд тармоқларига бўлиниши ҳал қилувчи қоида сифатида муҳрлаб қўйилган.

Ана шундай мустаҳкам ҳуқуқий  пойдевор асосида мамалакатимизда туб ислоҳотлар амалга оширилди, давлат ва хўжалик бошқарувининг таркибий тузилиши модернизация қилинди ва янгиланди, жойларда ҳокимлик институти жорий этилиб, маҳаллий ҳокимият органлари қайта ташкил қилинди, фуқароларнинг ўзини-ўзини бошқариш органлари тизими – маҳалла институти ривожланди ва мустаҳкамланди.

Диёримизда ижтимоий жиҳатдан йўналтирилган бозор иқтисодиёти асослари яратилиб, янгича иқтисодий муносабатлар механизмлари жорий этилди, тегишли инфратузилма институтлари ташкил этилди. Бугунги талабга жавоб берадиган мутлақо янги молия ва икки босқичли замонавий банк тизимлари шакллантирилиб, иқтисодиётимизнинг барча соҳа тармоқларида чуқур ислоҳотлар амалга оширилди.

Мустақиллик йилларида юртимизда мулкий муносабатлар соҳасида ҳам туб ўзгаришлар рўй берди. Мамлакатимизда кўп укладли иқтисодиёт шаклланиб, унинг таркибида хусусий мулк устувор ривожланиш имкониятига эга бўлди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётимизда нафақат ҳал қилувчи ўринни эгаллади, балки бозорларимизни зарур товар, хизматлар билан тўлдириш, одамларнинг даромади ва фаровонлигини юксалтиришнинг асосий манбаи, аҳоли бандлигини таъминлашнинг энг муҳим омилига айланди.

Биз эришган марраларнинг энг муҳими – эски тизимдан бутунлай воз кечиб, мамлакатимизни ислоҳ этиш ва демократлаштириш йўлидан дадил бораётганимиз ва бу жараённинг ҳеч қачон ортга қайтмайдиган қатъий ва изчил тус олганини бугунги кунда ҳар бир ўзбекистонлик чуқур англаб ва бутун онг-у шуури билан ҳис этиб яшамоқда.

Демократлаштириш ва либераллаштириш, биз учун принципиал жиҳатдан мутлақо янги бўлган давлатни шакллантириш, албатта, бу бир-икки йилда ҳал этиладиган вазифа эмас, балки муайян муддат билан чегараланиб қолмайдиган узоқ ва узлуксиз жараёндир.

Бугунги кунда Конституциямиз ҳақида сўз юритар эканмиз, муҳтарам Президентимиз уқтирганларидек, энг долзарб, керак бўлса, энг буюк вазифамиз – Олий Қомусимиз белгилаб, муҳрлаб берган асосий принцип ва тамойилларни ҳаётга тўлиқ татбиқ этишдан иборат.

Конституция – нафақат бугунги куннинг, балки у эртанги кунимиз, қураётган жамиятимиз истиқболини аниқлаб берувчи ҳужжат, фарзандларимиз йўлини ёритиб тургувчи маёқдир.

Шундай экан, жамиятимиз ҳаётининг мезони бўлган Конституцияни чуқур ва ҳар тамонлама ўрганишимиз, унинг маъносига етиб боришимиз, амалий ҳаётимизнинг доимий қўлланмасига айлантиришимиз даркор.

Мухтасар айтганда, Асосий Қонунимиз мамлакатимизда босқичма-босқич ва изчил амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ислоҳотларни жадал ва барқарор ривожлантириш ҳамда келажакда давлатимизни равнақ топтиришни кафолатлайди.

С.Худайбергенов,

Д.Тангиров,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026