16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 06:21
Маданият 👁 6,776

МАДАНИЯТ ВА АҲОЛИ ДАМ ОЛИШ МАСКАНИ ИҚТИДОРЛИЛАРНИ ТАРБИЯЛАШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

МАДАНИЯТ ВА АҲОЛИ ДАМ ОЛИШ МАСКАНИ ИҚТИДОРЛИЛАРНИ ТАРБИЯЛАШГА ХИЗМАТ ҚИЛАДИ

Истиқлол йилларида барча соҳаларда олиб борилган ислоҳотларнинг ижобий натижалари бугунги кунда турмушимизда ўз аксини топмоқда. Олиб борилаётган саъй-ҳаракатларнинг пировард натижаси инсонлар бахт-саодати, обод ва фаровон турмуши учун хизмат қилаётгани мамлакатимизнинг ҳар бир фуқаросига фахр-ифтихор туйғуларини бахш этади ва ана шундай буюк ва мўътабар Ватанга муносиб фарзанд бўлишга чорлайди.

Яқинда туманимизнинг "Уйшин” маҳалласи аҳолиси ҳаётида юз берган қувонарли янгилик давлатимизнинг  фуқароларнинг кенг қатламларига маданий-оммавий хизматлар кўрсатишни яхшилаш, истеъдодли ёшларни излаб топиб, қобилиятини ривожлантиришга кўмаклашиш, ўз иқтидорларини намоён этишларига шароитлар яратиш борасидаги яна бир ғамхўрлиги ифодаси бўлди. 2014 йилда Маданият ва аҳоли дам олиш маркази, деб қайта ташкил этилган аввалги қишлоқ маданият уйи маъмурий биноси бугунги кун талабига жавоб бермай қолганлиги боис, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 июндаги "2013-2018 йилларда замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 178-сонли қарорига мувофиқ, 605 млн. сўмлик маблағ эвазига капитал реконструкция қилинди ҳамда жиҳозланди. Капитал таъмирлаш ишларини "Амударё қурилиш” МЧЖ қурувчилари сифатли олиб борганлиги туфайли бино бутунлай янгича ва файзли қиёфа касб этди.

Шу йилнинг 17 ноябрида мазкур Маданият ва аҳоли дам олиш масканининг очилишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Тантанада Қорақалпоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири М.Айтниёзов иштирок этди ва бино олдига тортилган рамзий тасмани кесди. У ҳудуд аҳолисини шу муносабат билан қутлар экан:

- Янги ишга туширилаётган Маданият ва аҳоли дам олиш маркази ҳудуд аҳолисининг, айниқса, ёшларнинг маданий-маърифий эҳтиёжларини қондириш, бўш вақтларини самарали ва мазмунли ўтказишларига кўмаклашиш, ўсиб келаётган ёш авлод қалбида аждодларимиздан мерос бўлиб келаётган миллий урф-одатлар, анъаналарга ҳурмат туйғуларини тарбиялаш, халқимизнинг бой оғзаки  ижоди нодир намуналарини кенг тарғиб этиш, қисқа қилиб айтганда, юксак маънавиятли ёшларни камолга етказиш ишларига беминнат ҳиссасини қўшади, – дея юксак ишонч билдирди.

Марказда айни кунда рақс ва қўшнай тўгараклари самарали фаолият олиб бормоқда. Яна янги тўгараклар очиш режалаштирилган. 150 ўринли улкан ва ҳашаматли томоша залида Конституциямизнинг 23 йиллигига бағишланган улкан театрлаштирилган байрам томошаси ўтказишга қизғин тайёргарлик кўрилаяпти.

Туманимизнинг энг чекка ҳудуди ҳисобланган "Уйшин”даги ушбу маскан бадиий ҳаваскорлик тўгараги аъзоси, икки йил муқаддам мамлакатимиз пойтахти Тошкент шаҳрида нишонланган "Наврўз” умумхалқ байрами саҳнасида қўшиқ айтиш бахтига мушарраф бўлган 47-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси Адҳамбек Ражабов ушбу тантанали маросимда "Ватан” қўшиғини ижро этишга ҳозирлик кўраяпти.

- Ҳудудимизда истеъдодли ёшлар жудаям кўп. Бизга яратилган бунингдек шароитлар уларни тарбиялаб, қизиқишларини рағбатлантириб, халқимизга маданий хизмат кўрсатиш сифатини тубдан яхшилашга имкон беради, - дейди маскан директори Қувончбой Раимов.

 

Ойгул РАЖАБОВА.

Суратларда Маданият ва аҳоли дам олиш масканининг очилиш маросимидан лавҳалар тасвирланган.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026