Саломатлик
👁 3,175
МЕҲР-ШАФҚАТ ТИМСОЛИ
Қарийб бир ярим аср мобайнида бутун дунёда инсонпарварлик ва меҳр-шафқат тимсолига айланган "Қизил ярим ой” халқаро ташкилотининг чегара билмас ижтимоий-маънавий ёрдамидан баҳраманд бўлмаган биронта ҳам миллат йўқ ҳисоби. 1970-йилларда ўз фаолиятини бошлаган туман "Қизил ярим ой” жамияти ҳам "Қизил хоч” белгиси остида меҳрга муҳтож инсонлар қошида ҳамиша ёрдамга ҳозиру нозир
Шу йилнинг 8 май куни, ташкилотнинг 150 йиллик юбилейи арафасида туман "Қизил ярим ой” жамияти раиси Зокиржон Ўрозбоев жамиятнинг доимий кузатувида турган 12 нафар якка-ёлғиз, меҳрга муҳтож кишилар ҳузурида бўлиб, улардан 10 нафарига "Қизи Хоч” белгиси билан 723 минг 550 сўмлик совға-саломлар бериб, улар кўнглини шод этди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶