ФУҚАРОЛАР ДИҚҚАТИГА!
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 51-моддасида қонун билан белгиланган солиқлар ва маҳаллий йиғимларни ҳар бир фуқаронинг тўлаш мажбурияти белгилаб қўйилган.
Солиқ кодексининг 272-ва 278-моддаларига мувофиқ фуқаролик мажбурияти бўйича ер ва мол-мулк солиқларини тўлаш муддати ҳар йилнинг 15 октябрь санасига қадар қилиб белгиланган.
Шу сабабли сизлардан Амударё тумани Давлат солиқ инспекциясига Солиқ кодексининг 277- ва 294-моддасига асосан ер ва мулкингизни (кўчмас мулк) инвентаризациядан ўтказиш учун фуқаролик паспортингизни ҳамда ўзингизга тегишли бўлган кўчмас мулкингизга Амударё туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастр хизмати корхонаси томонидан берилган ҳужжатларингизни олиб келиб, маҳаллий солиқларингизни 2015 йил 15 октябрдан кечикмай ҳисоб-китоб қилишингизни сўраймиз.
Вақтида тўланмаган солиқ қарзингиз учун ҳар бир кечиккан кунга ПЕНЯ (устама) ҳисобланиб, мол-мулкингиздан мажбурий ундириш учун ариза билан белгиланган тартибда Фуқаролик судига мурожаат қилиниши тўғрисида огоҳлантирамиз. Ўзбекистон Республикаси ер кодексининг 36-моддасига мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда ер солиғини мунтазам тўламай келган фуқароларнинг бутун ер участкасига ёки унинг бир қисмига эгалик ҳуқуқи бекор қилиниши тўғрисида эслатиб ўтамиз.
Туман Давлат солиқ инспекцияси.
(Фото - http://www.turkistonpress.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶