Йил якунларига бағишланган йиғилиш
2013 йил 2 май куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг мажлислар залида 2013 йилнинг 1-чорагида Республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 18 январдаги мажлисида белгилаб берилган энг муҳим устувор вазифалар ижроси муҳокама қилинди.
Йиғилишда 2013-2015 йилларда Республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастуриининг ижроси, аҳолининг яшаш шароитини яхшилаш ва бандлик даражасини ошириш бўйича амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди ва келгусида қилиниши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Селектор тартибида ўтказилган йиғилишда туманлардаги тегишли масъул ходимлар жойлардаги студияларда иштирок қилдилар. Йиғилишда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶