УСТОЗИМИЗ КАБИ
Ҳозирги кунда янги қурилган ва замонавий ўқув-техник жиҳозлар билан таъминланган мактаблар ҳавас қилса арзигудек. Айнан шундай даргоҳларда таҳсил олаётган ёшларнинг орзу-интилишлари, иқтидори кишини қувонтиради.
Бунда албатта, устоз ва мураббийларнинг ўрни беқиёс. Зевар Камолова ҳам ана шундай устозлардан биридир. У 1976 йил собиқ "Манғит” мактабининг 1-синфига ўқишга борди, 1986 йил шу мактабни аъло баҳоларга битиради. 1989-1991 йиллар мобайнида Юнус Ражабий номидаги педагогика билим юртида ўқиб, имтиёзли диплом билан тугатди ва болалар боғчасида меҳнат фаолиятини бошлади. Лекин унинг орзуси бошланғич синф ўқитувчиси бўлиш эди. Шу ниятда 2005 йил НДПИнинг "Бошланғич таълим” йўналиши бўйича махсус сиртқи бўлимига ўқишга кирди. Ниҳоят ўз орзусига эришди. 16-сонли умумтаълим мактабида меҳнат фаолиятини бошлади. Келажагимиз давомчилари бўлган ёш авлодга таълим-тарбия бериш билан бир қаторда очиқ дарслар ташкил қилади. Дарс жараёнида замонавий педагогик технологиялардан фойдаланиб, ўқувчилар билимига билим қўшади.
Зевар опа ўз устида кўпроқ ишлади ва изланди. Бу изланишлар ўз самарасини берди. 2012 йилда туман мактаблари орасида бўлиб ўтган "Йил ўқитувчиси” кўрик танловида қатнашиб, энг юқори кўрсаткичга эга бўлди ва Нукус шаҳрида бўлиб ўтган туманлараро "Йил ўқитувчиси - 2012” кўрик-танловида фахрли 3-ўринни эгаллаб, туманимиз педагоглари номини юқори кўтарди.
Ҳозирги кунда у 16-сонли умумтаълим мактабида ёш авлодга таълим-тарбия бериб келмоқда. Зевар опа Камоловага танлаган машаққатли касбида доим олға интилишини тилаб қоламиз. Биз магистрантлар ҳам ана шундай устоз-ўқитувчилар сингари, келажакда ёш авлод таълим-тарбиясига ўз ҳиссамизни қўшишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйганмиз.
Мастура МАДРАҲИМОВА,
НДПИ 1-босқич магистранти.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶