12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:49
Адабиёт 👁 437

Ҳарбийлар ва ёшлар иштирокида «Юрт қайғусида 365 кун» китоби тақдимоти ўтказилди

Ҳарбийлар ва ёшлар иштирокида «Юрт қайғусида 365 кун» китоби тақдимоти ўтказилди

Мамлакатимизда ёш авлоднинг маънавий етуклиги, уларнинг қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини юксалтириш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири саналади. Хусусан, бу борадаги эзгу ташаббуслар нафақат таълим муассасаларида, балки ҳарбий қисмлар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари тизимида ҳам кенг қулоч ёймоқда. Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига қарашли Амударё туманида жойлашган ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ҳамда ёшлар иштирокида туман ахборот-кутубхона марказида ўтказилган маънавий-маърифий тадбир ҳам шулар жумласидандир. Ушбу китобхонлик соати оддийгина учрашув эмас, балки ҳарбий хизматчилар ва ўсиб келаётган ёш авлод ўртасидаги ўзига хос маънавий кўприк вазифасини ўтади. Тадбирнинг асосий мақсади ёш аскарларнинг дунёқарашини кенгайтириш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш ва мутолаа маданиятини янада юксалтиришдан иборат бўлди.

Бу галги маърифат соати Президентимизнинг ўтган йил давомидаги фаолиятига оид "Юрт қайғусида 365 кун" номли асарининг кенг жамоатчиликка, хусусан, ҳарбийларга тақдимотига бағишланди. Мазкур китобнинг мазмун-моҳияти, унда илгари сурилган теран фикрлар ва ҳаётий хулосалар иштирокчилар томонидан катта қизиқиш билан кутиб олинди.

Тадбир давомида йиғилганларга мутахассислар томонидан асардаги бунёдкорлик ғоялари, тараққиётнинг машаққатли, аммо шарафли йўллари ҳақида атрофлича маълумотлар берилди. Ушбу ғоялар Ватан сарҳадларини қўриқлаётган, халқ осойишталигини таъминлашни ўз ҳаётининг бош мақсади деб билган ҳарбий хизматчиларимиз чинакам маънавий ва руҳи озуқа бўлди, десак муболаға бўлмайди. Айниқса, муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ёш йигитлар асарда ёритилган эзгу мақсадларни, юрт қайғуси ва қувончини ўзида мужассам этган саҳифалар баёнини катта эътибор ва ҳаяжон билан тингладилар.

Очиқ ва самимий руҳда ўтган мулоқот жараёнида аскарлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга соҳа мутахассислари ва зиёлилардан аниқ ҳамда асосли жавоблар олдилар.

Учрашувнинг расмий қисмидан сўнг, тадбир чинакам мутолаа байрамига уланиб кетди. Ҳарбий хизматчилар ва ёшлар туман ахборот-кутубхона марказининг бой фонди, бу масканда сақланаётган турли йўналишлардаги, жумладан, тарихий, илмий-оммабоп ва бадиий адабиётлар билан яқиндан танишдилар. Ҳар бир аскар ўзининг шахсий қизиқишлари ва дунёқарашидан келиб чиққан ҳолда сара асарларни танлаб, мутолаа қилиш имкониятига эга бўлди.

Кутубхонанинг шинам ўқув залларида китоб мутолаа қилаётган ҳарбий либосдаги йигитларнинг кўриниши ҳар қандай кишида ҳавас уйғотади. Чунки жисмонан бақувват, жанговар шайлиги юқори бўлган аскарнинг маънан ҳам етук бўлиши унинг енгилмаслигидан далолат беради. Бундан ташқари, ахборот-кутубхона маркази томонидан яратилган замонавий шарт-шароитлар ёшларга ўз устида ишлаш ва билимларини мустаҳкамлаш учун кенг майдон яратиб берди.

Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш жоизки, мазкур маърифий тадбир нафақат китобхонлик маданиятини юксалтиришга, балки ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини беқиёс даражада бойитишга хизмат қилади. Энг муҳими, бу каби учрашувлар ўсиб келаётган авлодни Ватанга чексиз садоқат, фидойилик ва юксак маънавият руҳида камолга етказишда муҳим аҳамият касб этади. Зеро, айнан шундай эзгу ва давомли ташаббуслар эртамиз эгалари бўлган мард ўғлонларнинг юрт равнақи, унинг тинчлиги ва келажаги йўлидаги масъулиятини янада ошириши шубҳасиздир.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026