МИННАТДОРМАН
Дард дегани чақирмасдан келади, дейишгани рост экан. Кутилмаганда қорнимда пайдо бўлган оғриқ мени бир зумда ёмон аҳволга солиб қўйди.
Яқинларимнинг ва туман марказий шифохонаси ходимларининг тезкорлик билан қилган ҳаракатлари туфайли "Тез тиббий ёрдам” машинасида туман марказий шифохонасининг "Шошилинч тиббий ёрдам” бўлимига олиб келиндим.
Бўлим мудири Олимбой Шомуродов, шифокорлар Санжарбек Аллаберганов, Шукурулло Тангирберганов, ҳамширалар Нилуфар Отабоева, Мақсуда Собирова, Санобар Собирова ва Ободон Ўроловаларнинг жонкуярликлари туфайли қисқа фурсат ичидаёқ менинг касаллигим аниқланиб, кўричак жарроҳлик йўли билан олиб ташланди.
Шу жонкуяр ва меҳрибон инсонлар туфайли менинг ҳаётим сақлаб қолинди. Улардан бир умр миннатдорман.
Отажон ЎРОЗБОЕВ,
"Хизр эли” маҳалласи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶