12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:35
Қишлоқ хўжалиги 👁 394

Амударё туманида қишлоқ хўжалиги жараёнлари ва янги лойиҳалар кўздан кечирилди

Амударё туманида қишлоқ хўжалиги жараёнлари ва янги лойиҳалар кўздан кечирилди

Бугунги кунда Амударё туманида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги энг муҳим агротехник тадбирлар уюшқоқлик билан амалга оширилмоқда. Айни вақтда миришкор деҳқонларимизнинг асосий эътибори ғалла ўрими мавсумини қисқа муддатларда, ҳеч қандай йўқотишларсиз ва сифатли даражада якунлашга, шунингдек, пахта майдонларида барча зарур агротехник ишларни ўз вақтида бажаришга қаратилган.

Етиштирилган мўл дон ҳосилини нес-нобуд қилмасдан ўриб-йиғиб олиш мақсадида барча мавжуд замонавий техника воситалари ҳамда малакали механизаторлар сафарбар этилган. Далаларда ўрим комбайнлари узлуксиз фаолият олиб бормоқда ва бунинг натижасида йиғиб олинган ҳосилни қабул қилиш масканларига узлуксиз ва тизимли равишда етказиб бериш чоралари кўрилмоқда. Соҳа масъуллари томонидан ўрим-йиғим жараёнлари доимий назорат қилиниб, техника ҳамда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этилиши таъминланмоқда.

Шу билан бирга, туманнинг пахта майдонларида агротехник тадбирлар жадал суръатларда олиб борилмоқда. Жумладан, ғўза қатор ораларига ишлов бериш, ўсимликни меъёрида суғориш, минерал ўғитлар билан вақтида озиқлантириш, шунингдек, турли хил зараркунандалар ҳамда касалликларга қарши курашиш ишлари белгиланган режа асосида амалга оширилмоқда. Малакали мутахассислар томонидан ҳар бир майдон ҳолати жойида ўрганилиб, фермер ва деҳқонларга зарур амалий тавсиялар бериб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, ғалла ўримини юқори уюшқоқлик билан якунлаш ва ғўза парваришида агротехник талабларга тўлиқ амал қилиш келгуси ҳосилдорликни таъминлашда муҳим аҳамият касб этади. Бу мақсад йўлида Амударё туманидаги барча масъул ташкилотлар, фермер хўжаликлари ва қишлоқ меҳнаткашлари ҳамжиҳатликда самарали меҳнат қилмоқдалар. Бу машаққатли меҳнат биринчи навбатда аҳолини кундалик сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, юртимизнинг экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда мамлакатимизнинг озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлашга бевосита хизмат қилади.

Ушбу жараёнларни янада жадаллаштириш ва қишлоқ меҳнаткашларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 9 июнь куни Ўзбекистон фермерлари кенгаши бўлим бошлиғи Барно Мирзамова, Қорақалпоғистон фермерлари кенгаши раиси ўринбосари Алланиёз Ажимов, туман фермерлар кенгаши раиси Илхом Палванов ҳамда кенгаш агрономи Жавлон Ражабовлар иштирокида фермер хўжаликлари далаларида ўрганиш ишлари олиб борилди.

Мутасаддилар томонидан қишлоқ хўжалиги ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 8 майдаги “Пахта ва буғдой етиштирувчиларни молиявий қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида белгилаб берилган имтиёзлардан келиб чиққан ҳолда ишларни амалга ошириш бўйича батафсил тушунтиришлар берилди.

Ташриф давомида ишчи гуруҳ вакиллари туманнинг Бобур номли овули ҳудудида фаолият юритаётган “Равшанбек Амирхон” фермер хўжалигининг ғалла майдонларида бўлиб, ўрим-йиғим мавсумига кўрилган тайёргарлик ишлари билан танишдилар ва ўзларининг керакли тавсияларини бердилар.

Шундан сўнг масъуллар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 31 октябрдаги “Аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан барқарор таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида жойларда амалга оширилаётган янги лойиҳалар билан яқиндан танишиш мақсадида “Умид Азимхўжа” фермер хўжалигида бўлдилар. Бу ерда амалга оширилаётган ишлар, яратилган шарт-шароитлар ҳамда хўжаликнинг истиқболли режалари атрофлича ўрганилди.

Қарор ижроси доирасида мазкур ҳудудда аҳоли бандлигини ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, фермерлик ва тадбиркорлик фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган кўплаб лойиҳалар босқичма-босқич амалга оширилмоқда. Хусусан, маҳсулот етиштириш ҳажмини ошириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш ва чуқур қайта ишлаш имкониятларини кенгайтириш, замонавий технологияларни жорий этиш ҳамда янги иш ўринларини яратишга катта эътибор қаратилмоқда.

Ташриф якунида мутасаддилар томонидан мазкур лойиҳаларнинг иқтисодий самарадорлигини янада ошириш, аҳоли даромадларини кўпайтириш ва ҳудуднинг умумий иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлаш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Давлатимиз томонидан яратилаётган шароитлар ва берилаётган имтиёзлар, шунингдек, соҳадаги тизимли ислоҳотлар яқин келажакда туман қишлоқ хўжалигини ривожланишнинг янги босқичига олиб чиқади ҳамда эл фаровонлигини таъминлашда ўзининг улкан натижаларини беради.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026