12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:36
Адабиёт 👁 3,410

ЯНГИ МАРРАЛАР САРИ

ЯНГИ МАРРАЛАР САРИ

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни сифатида ҳар йили мамлакатимизда кенг нишонланади. Биз – соҳа ходимлари учун бу сана нафақат касб байрами, балки ўтган йилги байрамдан бу йилги байрамгача бўлган давр оралиғида амалга оширган ишларимизни таҳлил қилиб, келгусидаги режаларимизни белгилаб олиш фурсати ҳамдир.

Айтиш керакки, таҳририятда хизмат қилган ходимларнинг ўз соҳасига фидойилиги натижасида туман газетаси собиқ иттифоқ даврида ҳам етакчи нашрлардан бири бўлиб келган. Ўтган бир йил давомида ҳам таҳририятимиз қатор ютуқларга эришди.

Жумладан, 2014 йилнинг 15 июлидан 15 августигача бўлган даврда "Мустақилликни мустаҳкамлаш ва миллий истиқлол ғояларини тарғиб қилишда "Тараққиёт кўзгуси” газетасининг ўрни ва аҳамияти” мавзусида тарғибот ойлиги муваффақиятли ўтказилган бўлса, тарғибот ойлиги якунида "Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлашга доир кафолатларнинг соҳа ривожидаги аҳамияти” мавзусида Республика семинари ўтказилди. 15 август куни газетамизнинг 80 йиллиги туманимизда кенг нишонланди.

2014 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан эълон қилинган танловда "Тараққиёт кўзгуси” ва "Менинг оилам” газеталари ҳамда веб-сайтимиз таҳририятларининг бирйўла 3 та лойиҳаси ғолиб чиқиб, лойиҳаларнинг ҳар бири 14 миллион, жами 42 миллион сўмлик давлат гранти билан молиялаштирилди.

Ўтган давр мобайнида таҳририят ходимлари лойиҳаларни амалга ошириш орқали атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва жамиятда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, ёшлар ва ёш оилаларни намунали оилалар тажрибаси асосида кўп асрлик ва синовдан ўтган миллий анъана ва қадриятлар руҳида тарбиялаш, оилавий бизнес, хусусий тадбиркорлик, касаначилик, халқ ҳунармандчилиги ва бошқа тадбиркорлик фаолияти турларини қишлоқ жойларда ривожлантириш каби давлат ва жамият учун муҳим аҳамиятга молик ишларни амалга оширишга ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.

2014 йил якунларига бағишлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг ахборот хизмати томонидан ўтказилган матбуот анжуманида amunews.uz веб-сайти Қорақалпоғистондаги энг намунали интернет ахборот ресурси сифатида эътироф этилиши ҳам таҳририят жамоасининг самарали меҳнатидан далолатдир. Бугунги кунда мазкур сайтда туманимизнинг барча соҳаларидаги янгиликлар тезкор, ишончли ва қулай тарзда эълон қилинмоқда. Шу кунгача веб сайтимизда 1 100 дан ортиқ саҳифада янгиликлар ва хабарлар, мақолалар ҳамда ижодий ишлар билан бирга туманимиз ҳаёти акс этган 600 дан ортиқ фотосуратлар эълон қилинди. Энг муҳими, 2015 йилнинг 1-чорагидан бошлаб веб-сайтга видео-янгиликлар жойлаштирила бошлангани ташриф буюрувчилар сонининг сезиларли даражада ошишига сабаб бўлди. Бугунги кунда миллий доменда 20 мингдан ортиқ веб-сайт рўйхатдан ўтган бўлса, amunews.uz веб-сайти энг кўп кўриладиган 500 та интернет ресурслари қаторидан жой олган.

www.uz миллий қидирув тизимининг маълумотларига кўра, веб-сайтимиз аудиториясининг асосий қисмини (75,3%) ўзбекистонлик фойдаланувчилар ташкил қилаётган бўлса, хориж давлатларидан ташриф буюрувчиларнинг салмоқли қисми Россия (10,7%), АҚШ (7,1%), Қирғизистон (1,7%), Қозоғистон (1,5%), Тожикистон (1,3%), Германия (0,9%) давлатлари фойдаланувчилари ҳиссасига тўғри келади. Демак, ушбу мамлакатларда ҳам Амударё туманида бўлаётган янгиликларни, туман аҳолисининг бугунги ҳаётини кузатиб борувчи муштарийларимиз бор.

Сўз юритилаётган даврдаги яна бир янгилик – газетамизнинг адади 2015 йилнинг 1-чорагида 7200 тага етгани бўлди. Бу сўнгги 35 йил ичидаги энг яхши кўрсаткич бўлиб, газетамиз туманимиздаги деярли ҳар 3 та хонадоннинг биттасига кириб бораётганидан далолатдир. Газета ададининг ошиши туман ҳокимлигининг амалий ёрдами, муассаса, корхона ва ташкилотларнинг кўмаги, зиёли халқимизнинг қўллаб-қувватлаши натижасидир. Қолаверса, таҳририят томонидан бир неча йиллардан бери мунтазам равишда газетанинг даврийлигини ошириш, обуна нархини эса арзонлаштириш сиёсати юритилиб келинаётгани ҳам маълум маънода газета ададининг ошишига замин яратмоқда. 2012 йилгача ойига 2 марта, жами 2 босма табоқ ҳажмда чоп қилинаётган газета 2013 йилдан бошлаб ойига 3 марта, жами 3 босма табоқ, 2014 йилдан бошлаб "Менинг оилам” иловаси билан биргаликда ойига 4 марта, жами 4 босма табоқ ва 2015 йилдан бошлаб 5 босма табоқ ҳажмда чоп қилинмоқда. 2013 йилда 1 босма табоқ ҳажмдаги газетанинг йиллик обуна баҳоси 1250 сўмни ташкил этган бўлса, бу кўрсаткич 2014 йилда 1000 сўмга, 2015 йилдан бошлаб 867 сўмга туширилди. Келгусида ҳам газета ҳажмини ошириш, обуна нархларини камайтириб, газетхонлар учун мақбул нархларни белгилаш чораларини кўрамиз.

Ўтган йилги обуна мавсумида туман марказидан олисдаги овул ва маҳаллаларда яшаётган аҳолининг туман янгиликларидан хабардорлигини ошириш мақсадида фуқаролар йиғинлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилгани ҳам газета ададининг ошишида ўз самарасини берди. Натижада деярли 47 та овул ва маҳалланинг барчасидан 1300 нафардан ортиқ аҳоли газета обуначилари сафидан жой олди. Фуқаролар йиғинлари билан тузилган шартнома шартларига кўра, обуна уюштиришда фаол иштирок этган 12 та фуқаролар  йиғинларига умумий қиймати 15 миллион сўмликдан ортиқ маблағ эвазига ноутбук, уяли ва стационар телефон, интернетга уланишга хизмат қилувчи модем ва стационар антенналар совға қилинди. Бу орқали нафақат газетанинг обунаси ошди, балки унинг тарқалиш ҳудуди кенгайди, чекка қишлоқлар аҳолисининг туман янгиликларидан хабардорлик даражаси ошди ва фуқаролар йиғинларининг моддий-техника базаси янада яхшиланди.

Шу сабабли жорий йилги обуна мавсумида ҳам бу ишларни давом эттириш кўзда тутилмоқда.

Газета обунасининг ошиши таҳририятнинг моддий аҳволи янада яхшиланишига олиб келади, албатта. 2014 йилда таҳририят биноси капитал таъмирланиб, иш хоналари замонавий услубда жиҳозланди, иш учун зарур оргтехника воситалари ва офис жиҳозлари билан таъминланди. Шахсан туманимиз ҳокими Ражаббой Йўлдошевнинг ташаббуси ва амалий ёрдами билан таҳририятга яна 1 та хизмат автомашинаси олинди. Эндиликда газета туманнинг барча овул ва маҳаллаларидаги обуначиларга муассаса, корхона ва ташкилотларга, аҳолига босмахонадан чиққан куннинг ўзидаёқ таҳририятнинг хизмат автомашиналарида етказиб берилмоқда.

Таҳририят томонидан амалга оширилаётган бу каби кенг кўламли ишлар, эришилаётган ютуқлар ва қўлга киритилаётган муваффақиятлар Ўзбекистон Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан газета, журналлар, интернет агентликлари ва нашрлари журналистлари, шунингдек блогерлар ўртасида ўтказилган "Эътироф” танловининг ҳакамлар ҳайъатини ҳам беэътибор қолдирмади. Танловда "Тараққиёт кўзгуси” газетаси "Ўзбекистоннинг энг яхши ҳудудий газетаси” деган шарафли номга лойиқ кўрилди. Танловнинг мазкур номинациясида "Тараққиёт кўзгуси” газетаси  1-ўринни қўлга киритгани таҳририятимиз ходимларининг ва газетамиз муштарийларининг чексиз қувончига сабаб бўлгани шубҳасиз. Албатта, Ўзбекистоннинг энг яхши ҳудудий газетаси деган номга эришишда нафақат таҳририят ижодий жамоасининг, балки газета муассислари - Амударё тумани ҳокимлиги ва халқ депутатлари туман Кенгашининг, 7 мингдан ортиқ обуначиларнинг, маънавиятга, маърифатга ошна бутун амударёликларнинг ҳиссаси бор.

Халқимизда "мард майдонда синалади” деган ибора бор. Дарҳақиқат, қайси юртда мардларнинг куч-қудратини синовдан ўтказувчи мусобақа майдонлари кўп бўлса, шу элдан бири биридан чапдаст полвонлар, бири биридан кучли ботирлар етишиб чиқади. Бундай азамат ўғлонлари бор юрт ёвга асло таслим бўлмайди. Рамзий маънода айтадиган бўлсак, "Тараққиёт кўзгуси” ва "Менинг оилам” газеталари ҳам фақат аҳолини холис ва ишончли ахборот билан таъминловчи оммавий ахборот воситаси бўлиб қолмасдан, туманимизда яшовчи юзлаб ижодкорлар учун наср ва назмдаги истеъдодларини намоён қилиш майдони ҳисобланади. Дарҳақиқат, бу майдонни қанчалик кенг ва барча учун очиқ қилсак, бири-биридан истеъдодли ижодкорлар етишиб чиқадики, бундай ўғил-қизлари бор она Ўзбекистонимизга ҳеч қандай бузғунчи ғоялар хавф сола олмайди. Шу мақсадда жорий йилнинг аввалида таҳририят ижодий жамоаси ва туманимизда яшовчи бир гуруҳ ташаббускор ижодкорлар яна бир хайрли ишга қўл уришди.

Халқимиз маънавиятини юксалтириш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида камол топтиришда бадиий адабиётнинг ўрни, таъсири ва аҳамиятини янада ошириш, адабиёт, мусиқа, бадиий ва амалий санъат равнақига ҳисса қўшиш ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритаётган шоир ва ёзувчилар, журналистлар, ҳаваскор шоирлар ва ҳаваскор ёзувчилар, ижодкорлар, санъаткорлар, бадиий ва амалий санъат усталарини  қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижодий салоҳиятларини рўёбга чиқариш мақсадида "Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти ташкил қилинди. Мазкур ташкилот 2015 йил 12 июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан давлат рўйхатидан ўтказилди ва ўз фаолиятини бошлади.

Туманимизда яшовчи шоир ва ёзувчилар, журналистлар, адабий ижод, мусиқа, бадиий ва амалий санъат билан шуғулланувчи, ижод намуналари матбуот ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган, 18 ёшга тўлган шахслар, ҳаваскор шоирлар ва ҳаваскор ёзувчилар, санъаткорлар, бадиий ва амалий санъат усталари мазкур жамоат бирлашмасига аъзо бўлиши мумкин. Ташкилот эса ўз навбатида аъзоларни ижтимоий жиҳатдан муҳофаза қилиш, рағбатлантириш, меҳнат, турмуш ва дам олиш шароитларини яхшилашга ёрдам беради, уларнинг ижод маҳсулини оммавий ахборот воситаларида эълон қилишга кўмаклашиш, алоҳида китоб ва тўпламлар кўринишида нашрга тайёрлаш ва чоп қилдириш каби вазифаларни зиммасига олади.

"Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти ижодий жамоаси таъсисчилар билан биргаликда келгусида мазкур нодавлат нотижорат ташкилотининг фаолиятини ривожлантириш орқали жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга ҳисса қўшишни ўз олдларига мақсад қилиб қўйганлар.

Амударё телевидениеси ҳам туманимиз аҳолисининг ахборотга бўлган эҳтиёжини таъминлашга ҳисса қўшиб, уларни туман янгиликлари билан тезкор равишда таништириб, туман ҳаётининг барча соҳаларидан тайёрланган телематериаллари билан аҳолига манзур бўлмоқда. Телеканал таҳририяти фаолиятини янада ривожлантиришга қаратилаётган эътибор натижасида ўтган йилнинг 2-чорагидан бошлаб асосий эфир вақтининг давомийлиги ҳафтасига 12 соатдан 20 соатга узайтирилди.

Давлатимиз раҳбарининг 2012 йил 17 апрелдаги қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикасида рақамли телевидениега техник ва технологик ўтиш бўйича Давлат дастури” асосида рақамли телевидениега босқичма-босқич ўтиш мақсадида туманимизда ҳам амалий ишлар бошлаб юборилди.

Шу кунларда "Манғит” радио телевизон станциясига рақамли телеузатгич ўрнатиш ишлари жадал суръатларда олиб борилмоқда.

Келгусида Амударё телевидениеси телекўрсатувларини ҳам рақамли форматда узатиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда. Телекўрсатувларни аналог тизимдан рақамли форматга ўтказиш натижасида телевидение дастурларини узатиш хизматларининг сифат кўрсаткичлари тубдан яхшиланиб, дастурлар сони ва эфир вақти кенгайишига замин яратилади.

Фурсатдан фойдаланиб, барча матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларини, фидойи журналистларни ва жонкуяр ҳамкасбларимизни касб байрами билан чин қалбимдан табриклайман. Эзгу ишларингизда ҳамиша омад ёр бўлсин, азизлар!

Ғуломжон ЕШНИЁЗОВ,

"Тараққиёт кўзгуси” газетаси бош муҳаррири,

"Амударё телевидениеси” МЧЖ директори,

халқ депутатлари туман Кенгаши депутати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026