03.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
03.11.2026, 07:05
Иқтисодиёт 👁 1,294

Аёқчи маҳалласида ташкил қилинган ёшлар саноат зонасида ўнлаб ёшларнинг бандлиги таъминланди

Аёқчи маҳалласида ташкил қилинган ёшлар саноат зонасида ўнлаб ёшларнинг бандлиги таъминланди

Мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган. Бугун юртимизда 22 миллиондан зиёд ёшлар улкан иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий куч сифатида жамият тараққиётида ҳал қилувчи ўрин тутмоқда. Шу боис Президентимиз яқинда ёшлар билан учрашувида барча даражадаги раҳбарлар ёшларни тил ва касб-ҳунарга ўргатиш, спортга жалб этиш, уларнинг ғоя ва стартапларини қўллаб-қувватлаш, ишли ва даромадли қилиш бўйича янада фаол ишлаши шартлигини алоҳида таъкидлаб ўтдилар. Ҳар йили 600 минг нафар ёшлар меҳнат бозорига кириб келаётгани, 2030 йилга бориб бу кўрсаткич 1 миллионга етиши кутилаётгани эса ёшлар бандлигини таъминлаш масаласини стратегик аҳамиятга эга вазифага айлантирмоқда.

Амударё туманида ҳам туман ҳокимлиги ва Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада ёшлар саноат зоналари муҳим иқтисодий майдонга айланиб улгурди, десак муболаға бўлмайди.

Аёқчи маҳалласида ташкил қилинган ана шундай ёшлар саноат зонасида ўнлаб ёшларнинг бандлиги таъминланган. Маҳаллада истиқомат қилувчи Зафар Мадримов ана шундай имкониятлардан самарали фойдаланган ёш тадбиркорлардан. У ёшлар саноат зонасидан ҳар бири 10 сотих бўлган 3 та ер майдони олиб, ун тегирмони фаолиятини йўлга қўйди. Бундан ташқари, ўз маблағи эвазига куз-қиш мавсумида полиз экинлари ва меваларни сақлаш учун сэндвич панелли замонавий совутгич қурди. Бу ташаббус нафақат ёш тадбиркорнинг даромадини оширмоқда, балки ҳудудда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш инфратузилмасини янада яхшилашга, бозорда нарх барқарорлигини таъминлашга ҳам ҳисса қўшмоқда.

Ёшлар бандлигини таъминлашнинг ижтимоий аҳамияти шундаки, ишли ва даромадли ёшлар оила фаровонлигини таъминлайди, оилада ва жамиятда ижтимоий муаммолар камаяди, соғлом муҳит шаклланади. Иқтисодий жиҳатдан эса янги иш ўринлари яратилиб, солиқ тушумлари мамлакат тараққиётини рағбатлантиради.

Аёқчи маҳалласида истиқомат қилувчи яна бир ёш тадбиркор Шоҳрух Ўразметов ҳам ёшлар саноат зонасида ҳунармандчилик фаолиятини йўлга қўйган. У ёғочни қайта ишлаш ва мебель ишлаб чиқариш билан шуғулланиб, нафақат ўзининг бандлигини, балки 4 нафар тенгдошини ҳам иш билан таъминлаган. Ёшлар ишлари агентлиги ва ҳоким ёрдамчисининг кўмаги билан кредит олиб, фаолиятини кенгайтираётган тадбиркорнинг ҳали режалари кўп.

Ёғочни қайта ишлаш ва мебель ишлаб чиқариш соҳаси бугунги кунда иқтисодиётнинг истиқболли йўналишларидан бири ҳисобланади. Қурилиш ва уй-жой бозорининг кенгайиши, аҳоли даромадларининг ошиши ҳамда замонавий интерьерга бўлган талабнинг юқорилиги ушбу тармоқ ривожига кучли туртки бермоқда. Айниқса, маҳаллий хом ашёдан самарали фойдаланиш орқали импорт ўрнини босувчи ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконияти мавжуд. Буни англаб етган ёш тадбиркор ўз фаолиятини янада кенгайтириб, янги ва замонавий ускуналар олиб келишни мақсад қилган.

Жавлонбек Қодиров раҳбарлигидаги “LAWA ENERGY GROUP” масъулияти чекланган жамияти ҳам ёшлар саноат зонасида самарали фаолият юритмоқда. Корхона аҳоли хонадонлари ва офислар учун тежамкор иситиш тизимлари, жумладан иситиш қозонларини ишлаб чиқармоқда. Бу эса маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва импорт ўрнини босишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш, табиий газ, кўмир ва электр қуввати каби ресурслар сарфини камайтириш масаласи долзарб бўлиб бораётган шароитда замонавий, юқори самарадорликка эга иситиш қозонларига талаб кун сайин ортиб бормоқда. Айниқса, энергия тежовчи ва автоматлаштирилган бошқарув тизимига эга қозонлар хонадонлар ҳамда офис бинолари учун қулай ва иқтисодий ечим ҳисобланади. Бу соҳада маҳаллий ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш эса импорт ўрнини босиш, маҳсулот таннархини пасайтириш ва ички бозорни барқарор таъминлаш имконини беради. Шунингдек, ушбу соҳа янги иш ўринлари яратиш, муҳандислик ва техник мутахассисларни тайёрлашга йўл очади.

Ёшлар саноат зоналари — имтиёзли ер майдони, кредит, инфратузилма ва маслаҳат кўмаги тақдим этувчи самарали механизмдир. Бу майдонларда ёшлар ўз ғоясини амалга ошириш, тадбиркорликни бошлаш ва янги иш ўринлари яратиш имкониятига эга бўлмоқда. Давлатимиз томонидан қўллаб-қувватланаётган ёшлар тадбиркорлиги эса нафақат иқтисодиётни жонлантириб, инновацияларни рағбатлантирмоқда, балки ёшлар бандлигини таъминлаш ва уларни жамиятнинг фаол аъзосига айлантиришдек хайрли мақсадларга ҳам хизмат қилмоқда.

Бу каби имконият ва имтиёзлар ёшларимизни тадбиркорлик соҳасида иш бошлашга, ўз бизнесини йўлга қўйиб, жамият, халқ ва давлат ишончини оқлашга ундамоқда. Зеро, ўз устида ишлаган ҳар бир ёш келажакда нафақат ўз шахсиятини ривожлантиради, балки оиласи ҳамда Ватан келажагини юксалтиришга ҳам ҳар томонлама ҳисса қўшади. Интилиш, меҳнат ва давлат томонидан яратилаётган шароитлар уйғунлиги эса муваффақият гаровидир.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026