Чекиш-умр заволи
Айтиш жоизки, кашанда тамаки чекар экан, айни бир вақтнинг ўзида ўзи билан бирга теварак-атрофдагиларни ҳам заҳарлайди.
АҚШ
тиббиёт комиссияси шундай хулосага келдики, кунига 20 дона папирос ёки
сигарета чекадиган кишилар ўртасида чекмайдиган кишиларга нисбатан ўпка
саратони 20 баробар кўп учраркан. Дунё олимлари кунига бир қутидан
тамаки тортадиган кашандалар ўз умрларини 5 йилгаа қисқартиради,
деб ҳисоблайдилар.
Шу ўринда бир мисол: ўттиз йилдан кўпроқ вақт
мобайнида; рентгенолог бўлиб ишлаган бир мутахассисдан "Ренгенда
соғлом-ҳамда чекувчи одамларнинг ўпкаси қандай кўринади?» деб сўрашибди.
— Соғлом одам ўпкаси рентгенда худди яшнаган, кўм-кўк майсаларга бурканган водийга ўхшаб кўринади.
Бу
ерда бошқа бир далилни ҳам келтириб ўтсак, фойдадан холи бўлмайди. Бир
қути сигарета нархи ўрта ҳисобда 1000 сўм бўлса, ҳар куни бир қутидан
чекилса, бир ойда 30.000 сўм, бир йилда эса 360.000 сўмни ташкил этади.
Бу нарса шуни кўрсатадики, кашандалик нафақат саломатликка, балки инсон
чўнтагига ҳам кони зиён экан.
Серка КАТТАЕВ
(Манба - http://eko.uz)
(Видео - http://utube.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶