14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 05:04
Сиёсат 👁 343

МТТЛАРДА СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ, САВДО ШОХОБЧАЛАРИДА СИФАТСИЗ МАҲСУЛОТЛАР СОТИЛИШИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШГА ҚАРАТИЛГАН НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

МТТЛАРДА СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ, САВДО ШОХОБЧАЛАРИДА СИФАТСИЗ МАҲСУЛОТЛАР СОТИЛИШИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШГА ҚАРАТИЛГАН НАЗОРАТ ТАДБИРЛАРИ ЎТКАЗИЛМОҚДА

Ҳар томонлама соғлом ва баркамол инсонни тарбиялаш мактабгача таълим ташкилотларидан бошланади. Чунки боланинг жисмоний, маънавий-руҳий жиҳатдан шаклланиш жараёни  айнан боғча ёшидан шаклланади. Шу боис, давлатимиз томонидан мактабгача таълим-тарбия ташкилотлари  фаолиятини тубдан такомиллаштириш, таълимий ва тарбиявий жараёнларда узвийликни таъминлаш, айниқса, болаларнинг соғлом овқатланишини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада ҳудудлардаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги тизими ходимлари томонидан МТТларда, озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилувчи, шунингдек, умумий овқатланиш шохобчаларида  амалга оширилаётган назорат тадбирларининг аҳамияти катта. Сабаби сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотларининг  истеъмоли ҳамда  санитария-гигиеник ҳолатнинг  пастлиги инсон, айниқса, ёш болалар саломатлиги учун жиддий хавф ҳисобланиб, кўпчилик ҳолатларда  кўнгилсиз асоратларга олиб келади. Ўзбекистон Республикасининг "Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида"ги Қонуни талаблари даражасида амалга оширилаётган бу каби назорат тадбирлари Амударё тумани Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан ҳам режавий жадвал асосида   мунтазам равишда ўтказилиб, аниқланган камчиликлар жойида бартараф этилмоқда.

Айни пайтда Амударё туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими  тасарруфида 52 та мактабгача таълим ташкилоти мавжуд бўлиб, мазкур  МТТларда туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги Қонун талабларига асосан тарбияланувчиларни соғлом овқатлантиришни ташкил этиш, сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланиш даражаси, мактабгача таълим ташкилотлари ошхоналарида ошхона ходимлари томонидан санитария қоидалари ва гигиена меъёрлари ҳамда овқат тайёрлаш технологияларига риоя қилган ҳолда таом таёрланиши  мутахассислар иштирокида ўрганилиб борилмоқда. Назорат тадбирлари жараёнида озиқ-овқат маҳсулотларининг сақланиши, санитария-гигиена ва эпидемияга қарши талабларга риоя  этилиши, захира омборларининг ҳолатлари ҳам мутахассислар иштирокида алоҳида ўрганилаётгани ўзининг ижобий самарасини бермоқда.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг қўшма қарори ижросини таъминлаш мақсадида Амударё туман Санитария-эпидемиологик-осойишталик ва жамоат саломатлиги  бўлими мутахассислари томонидан туман Мактабгача ва мактаб таълими бўлими тасарруфидаги №4 ва №5-сонли   МТТларда тарбияланувчиларнинг соғлом овқатланишини ташкил қилиш  бўйича амалга оширилаётган ишлар ўрганилди.  Ўрганишлар жараёнида мазкур МТТларнинг ошхоналари санитария қоида меъёрлари талаби бўйича таъмирланиб, жиҳозлангани, ошхоналарда ошпазларнинг ўз фаолиятларини овқат тайёрлаш технологияси асосида амалга оширишлари учун зарур шароитлар яратилгани маълум бўлди. Хусусан, овқат учун зарур масаллиқлар тайёрлаш хонаси, овқат пишириш хонаси ва озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш омборхоналари санитария-гигиена талабларига тўлиқ жавоб беради. Иккала МТТларга ҳам таъминотчи корхоналар томонидан етказиб берилган озиқ-овқат маҳсулотлари омборхоналарда махсус стеллажларда, маркировкаланган идишларга жойлаштирилган ҳолда сақланади. Гўшт, сут ва тез бузилувчи  озиқ-овқат маҳсулотлари учун алохида совутгич ва музлаткичлар мавжуд. Шундай бўлса-да,  МТТларда  болаларнинг сифатли ва хавфсиз овқатланишини ташкил қилишни таъминлаш мақсадида Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимининг санитария-гигиеник ва бактериологик лабораторияларига иккала МТТда  тайёрланган овқатдан  таҳлилий намуналари олиниб, лаборатория шифокорлари томонидан  текширувдан ўтказилди  ҳамда текшириш натижалари юзасидан баённомалар берилди.

Амударё туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан белгиланган режавий-жадвал асосида туман ММТБ тасарруфидаги МТТларда тарбияланаётган болалар ўртасида юқумли ва паразитар касалликларнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг “Республикада паразитар касалликлар профилактикаси бўйича тадбирларни кучайтириш тўғрисида”ги 121-сонли буйруғига биноан ҳар бир тарбияланувчи санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими паразитология лабораторияси лаборантлари назорати остида гижжа тухуми бор-йўқлигини аниқлаш учун текширувдан ўтказиб борилади ва таҳлил натижасига кўра, зарур даволаш чора-тадбир режалари тузилиб, бажарилиши қатъий назоратга олинади.

Назорат тадбирлари давомида №4- ва №5-сонли МТТлар  тарбияланувчилари орасида гижжа тухуми борлиги билан боғлиқ салбий ҳолатлар аниқланмади. Мазкур МТТларда тарбияланувчилар ҳар томонлама соғлом ва тетик ривожланмоқда.

Ёз — пишиқчилик ва тўкин-сочинлик фасли. Лекин ана шу тўкин-сочинликдан меъёрида, санитария-гигиена қоидаларига қатъий амал қилган ҳолда фойдаланмаслик саломатлик билан боғлиқ муаммоларга сабаб бўлади. Хусусан, ювилмаган мева-чевалар истеъмоли, бозор расталарида, қуёш тиғида узоқ туриб қолган, сифати бузилган полиз ва сабзавот маҳсулотларини эътиборсизлик билан харид қилиб, оила аъзолари билан биргаликда тановул қилиш оқибатида кўпинча ёш болалар орасида ўткир ошқозон-ичак касалликларига чалиниш ҳолатлари кўп учрайди. Шундай нохуш ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Амударё туман Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими томонидан ёз мавсумида овқатдан заҳарланиш, айниқса, юқумли ичак касалликларининг олдини олишга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.  Мева-сабзавотлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг бозорларда сифати бузилмаган ҳолда сотилишини таъминлаш, шунингдек, зарарланган ёки муддати ўтган маҳсулотлар сотилишининг олдини олишга қаратилган таҳлилий назорат ишлари туфайли туман ҳудудидаги бозорларда сифатсиз маҳсулотлар сотилишининг олди олинмоқда.

Шу кунларда мавсумий чора-тадбирлар режасига мувофиқ, олий тоифали эпидемиолог-шифокор Мирзабек Аманқулов томонидан Манғит деҳқон бозори ва савдо нуқталарида сотилаётган мевалар, сабзавотлар ҳамда бошқа озиқ-овқат маҳсулотларидан намуналар олиниб, сифат жиҳатидан ўрганиш  ишлари амалга  оширилмоқда. Шу билан бирга, аҳоли, маҳаллалар ва меҳнат жамоалари ўртасида овқатдан заҳарланиш ҳамда ўткир диарея касалликларидан сақланиш   юзасидан кенг қамровли тарғибот-ташвиқот ишлари  ҳам олиб борилмоқда.

Амалга оширилаётган назорат тадбирлари жараёнида мутахассислар томонидан Манғит деҳқон бозоридаги савдо расталарида полиз  ва сабзавот  маҳсулотларининг сифати ва уларнинг сақланиш ҳолатларига эътибор бериш,   маҳсулотларни белгиланган қоидалар асосида сақлаш зарурлиги бўйича сотувчи-деҳқонларга батафсил тушунчалар ва зарур тавсиялар берилмоқда. Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, МТТларда тарбияланувчиларнинг соғлом овқатланишини ташкил этиш, таъминотчи корхоналар томонидан  етказиб берилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг санитария-эпидемиологик  ва гигиена қоидалари талабларига жавоб беришини таъминлашга қаратилган назорат тадбирлари белгиланган режавий-жадвал асосида  давом этмоқда. Бундай тадбирлар тумандаги барча МТТларда, умумий овқатланиш шохобчалари, озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилувчи дўконлар ва бозорларда амалга оширилиши режалаштирилган. Бундан кўзланган мақсад  халқимиз саломатлигига хавф туғдирувчи ҳар қандай салбий ҳолатнинг олдини олиш, ўсиб келаётган ёш авлоднинг ҳар томонлама соғлом вояга етишини таъминлашга ҳисса қўшишдир.

Кези келганида шуни алоҳида қайд этиш жоизки, айни пайтда, ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши боис, ўткир юқумли ичак касалликларининг кўпайиши ҳам кузатилмоқда. Бу каби кўнгилсиз ҳолатларнинг олдини олиш ва уларни ўз вақтида аниқлаш мақсадида жорий йил 1 майдан 31 октябрга қадар Амударё туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли Кўп тармоқли марказий поликлиника, Оилавий поликлиника ва Оилавий шифокорлик пунктларида жами 21 ўринли орал регидратация пунктлари ташкил этилди. Мазкур регидратация пунктларида овқатдан заҳарланиш, диарея касалликларига чалиниш эҳтимоли бўлган болалар ва катталарга тиббий ёрдам кўрсатилиб, касалликни барвақт аниқлаш ва ташхислаш чоралари кўрилади ва  фуқаролар, айниқса, ёш болалар ўртасида юқумли ошқозон-ичак касалликлари тарқалишининг олдини олиш имконини беради.

НИГОРА  ЭШИМОВА, Амударё тумани Санитария- эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими санитария-гигиена бўлими мудираси.

 МИРЗАБЕК АМАНҚУЛОВ, Амударё туман санитария-эпидемиологик осойишталик  ва жамоат саломатлиги бўлими олий тоифали эпидемиолог-шифокори.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019