12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:22
Сиёсат 👁 357

Давлат бошқарувида вакиллик органлари роли ошиб бормоқда

Давлат бошқарувида вакиллик органлари роли ошиб бормоқда

Мамлакатимизда "Инсон қадри учун" тамойилини амалга ошириш, халқ билан давлат идоралари ўртасидаги бюрократик тўсиқларга батамом барҳам бериш, халқ ҳокимиятчилигини тўлақонли рўёбга чиқаришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар замирида аҳоли фаровонлиги, ҳаётдан рози яшашини таъминлашдек эзгу мақсадлар мужассам. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар ривожлантириш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПФ-98-сонли Фармони мазмун-моҳиятида ҳам ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли ҳаётига доир долзарб масалаларни ҳал этиш борасида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг ваколатларини янада такомиллаштириш орқали халқнинг турмуш фаровонлигини юксалтириш  назарда тутилган.

Ушбу Фармон билан янги таҳрирдаги Конституцияга кўра,  маҳаллий Кенгаш раиси ва ҳоким лавозимлари бир-биридан ажратилиши белгиланганидан келиб чиқиб, эндиликда "Кучли Кенгаш, ҳисобдор ва   ташаббускор ҳоким" тамойилини рўёбга чиқариш орқали давлат ва халқ ҳаётининг муҳим масалаларини ҳал этишда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг ролини ошириш бўйича кенг қамровли вазифалар  белгилаб берилди. Хусусан, ижро ҳокимияти органларининг маҳаллий халқ   вакиллари олдидаги доимий ҳисобдорлигини ошириш, фуқароларнинг маҳаллий бошқарувда кенг иштирок этиш жараёнларини мустаҳкамлаш, бунда ҳудудий бошқарувни "Аҳоли манфаатларига хизмат қилиш" тамойили асосида номарказлаштириш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг  вазифаларини аниқ белгилаш, ҳудудлараро савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда халқаро ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш ва уларни амалга ошириш механизмларини жорий этиш орқали маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар  ривожлантириш Концепциясини амалга ошириш бўйича "Йўл харитаси" ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилмоқда.

Концепцияда белгиланган "Йўл харитаси"га кўра, эндиликда  кўчмас мулкдан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини белгилаш, дафн этиш жойларини сақлаш қоидаларини ва дафн қилиш хизматларини кўрсатиш бўйича таърифлар миқдорини тасдиқлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш   топишда қийналаётган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва заҳирага қўйиш, йўлларнинг айрим қисмларида  ҳаракат тезлигини оширишга ёки камайтиришга доир тегишли йўл белгиларни  ўрнатишга рухсат бериш ваколатлари Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ўтказилмоқда.

Бундан ташқари, бюджет лойиҳасини ишлаб чиқишда маҳаллий бюджет харажатларининг муайян қисмини маҳаллий Кенгаш депутатлари ташаббуси асосида шакллантириш амалиёти йўлга қўйиладиган бўлди. Бу эса маҳаллий бюджет маблағларининг мақсадли тақсимланишини таъминлаш имконини беради. Шунингдек, Концепция билан жамоатчилик асосида маҳаллий Кенгашлар қошида Ёшлар гуруҳлари ҳамда эл ичида юксак обрў-эътиборли ННТлар, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ҳамда илмий доиралар вакилларидан иборат  жамоатчилик асосида фаолият юритадиган Маслаҳат гуруҳларининг ташкил этилиши белгиланган. Яна бир муҳим томони маҳаллий Кенгашлар  котибиятлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида Халқ депутатлари Кенгашларида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан мустақил равишда ҳисоб-китоб тизими жорий этилиб, Халқ депутатлари маҳаллий Кенгаши раиси ўринбосари институти ташкил этилиб, маҳаллий Кенгашлар доимий комиссияларида шаффофлик тарзида муҳокама қилиш, Кенгаш         сессияларида номзод томонидан ўз йўналиши бўйича ҳудудни ривожлантириш дастурини тақдим қилиш тартиби жорий этилади.

"Йўл харитаси"га кўра, Сенат билан  маҳаллий Кенгашлар ўртасида мустаҳкам алоқа ўрнатилади. Унга кўра, "Сайловчи — депутат — ҳоким — Кенгаш" тўрт бўғинли ўзаро ҳамкорлик тизими йўлга қўйилади. "Кучли  Кенгаш, ҳисобдор ва ташаббускор ҳоким" тамойилини амалга оширишда изчилликни юқори даражада таъминлаш чоралари кўрилади ва маҳаллий Кенгашларда депутатлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг аҳоли ҳаётига доир айрим  муҳим ижтимоий масалалар юзасидан ахборотларини эшитиш бўйича "Кенгаш соати"  институти  жорий этилади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, эндиликда Кенгаш қарори билан лавозимга тасдиқланадиган шахсларнинг лавозимга тайинланишида розилиги олинадиган мансабдор шахслар томонидан одоб-ахлоқ нормаларини бузганлик бўйича ишларни кўриб чиқиш ваколати ҳам маҳаллий Кенгашларнинг

Регламент ва депутатлик  одоби масалалари бўйича доимий комиссияларига берилади. Шу пайтгача Маҳаллий Кенгаш сессияларида оддий фуқароларнинг  иштироки таъминланмаган эди.Концепцияга кўра, маҳаллий Кенгаш қарорларининг очиқлигини таъминлаш мақсадида фуқароларнинг сессия ишини бевосита кузатиш   имконияти яратилмоқда. Яъни  маҳаллий Кенгаш сессияларида  фуқароларнинг сессия  ишига аралашиш ҳуқуқисиз кузатувчи сифатида иштирок этиш тартиби  белгиланди.

Хулоса қилиб айтганда, Президентимизнинг "Ўзбекистон Республикасида  маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятини 2030 йилга қадар   ривожлантириш Концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПФ-98-сонли   Фармонининг бутун мазмун-моҳияти халқимиз учун муносиб турмуш шароитларини яратиш,  ҳаётдан рози яшашларини таъминлаш, улар ҳаётига оид долзарб муаммоларни ҳал этишда "Маҳалла еттилиги"—маҳаллий Кенгаш—вилоят, яъни Жўқорғи Кенгес —  Сенат"  ҳамкорлигини изчил  йўлга қўйиш орқали бюрократик тўсиқларга, коррупциявий ҳолатларга батамом барҳам беришдек кечиктириб бўлмайдиган вазифалар илгари сурилган. Чунки депутатлик — бу мансаб эмас, халқ ичида юриб, халқнинг дардини эшитадиган, муаммоларига елка тутиб, ҳаётларига фаровонлик бахш этиш чораларини кўрадиган, қолаверса,  сайловчилар ишончини қозониб,, маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органида халқ номидан фаолият олиб борувчи  халқнинг ишончли вакилидир. Ана шу ишончга сазовор бўлиш эса депутатнинг зиммасидаги энг олий бурчидир.                                                                                                                                                             

ХОНИМЖОН РАЖАБОВА, 2-БОЙОВУЛ САЙЛОВ ОКРУГИДАН ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ АМУДАРЁ ТУМАН КЕНГАШИ ДЕПУТАТИ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026