12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 21:03
Сиёсат 👁 312

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Жўқорғи Кенгес депутатлари Амударё туманида бўлишди

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Жўқорғи Кенгес депутатлари Амударё туманида бўлишди

Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самараси жойларда, айниқса, оддий одамлар ҳаётида ўз аксини топиши лозим. Шу боис ҳам давлат органлари ва халқ вакиллари фаолиятида жойларга бориб, сайловчилар билан бевосита мулоқот қилиш, уларнинг дардини эшитиш, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг реал натижаларини ўрганиш алоҳида аҳамият касб этади. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Сапаргул Утемуратова ҳамда Жўқорғи Кенгес депутати Айсанем Бегимоваларнинг Амударё туманига амалга оширган хизмат сафари ҳам шу мақсадларга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Ташриф давомида депутатлар томонидан ҳудуддаги мавжуд муаммолар, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолати ва фуқароларнинг кайфияти ўрганилди, шунингдек, жойлардаги давлат ташкилотлари билан ҳамкорликда муҳим масалалар муҳокама қилинди.

Сафарнинг дастлабки манзили туман ҳокимлиги бўлиб, бу ерда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар иштирокида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишда фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар, уларни ҳал этиш механизмлари, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туман миқёсидаги ижроси юзасидан атрофлича муҳокамалар олиб борилди. Фуқароларнинг давлат органларига бўлган ишончини ошириш учун мурожаатларга муносабатни ўзгартириш ва уларнинг ечимига эътибор қаратиш кераклиги таъкидланди.

Йиғилишдан сўнг депутатлар Бой овул маҳалласига ташриф буюришди. Бу ерда “Маҳалла еттилиги” аъзолари билан яқиндан танишилиб, уларнинг фаолиятини ўрганилди.

Маҳаллада фуқаролар билан очиқ мулоқот ташкил этилди. Суҳбат давомида маҳаллий аҳоли ўзларини қийнаётган масалаларни баён қилиб, халқ вакилларига муаммоли масалаларда мурожаат қилдилар. Сайловчилар халқ вакиллари фаолиятидан мамнун эканликларини билдириб, уларнинг юзма-юз суҳбат уюштирганидан миннатдорлик изҳор этдилар. Бундай очиқ мулоқотлар жойларда одамларнинг ҳақиқий муаммоларига ечим топишда муҳим восита бўлиб хизмат қилаётгани яна бир бор ўз тасдиғини топди.

Депутатлар хизмат сафари давомида Чордора маҳалласида жойлашган “Тамара текстиль” тикувчилик цехи фаолияти билан ҳам танишдилар. Мактаб формаларини ишлаб чиқарадиган ушбу кичик корхонада 43 нафар маҳаллий хотин-қизлар доимий иш билан таъминланган.

Цех раҳбарияти билан бўлиб ўтган суҳбатда иш жойлари сонини янада ошириш, янги тикув машиналари билан таъминлаш, маҳсулот турларини кенгайтириш каби режалар муҳокама қилинди. Депутатлар ушбу лойиҳа бошқа маҳаллаларда ҳам намуна бўлиши мумкинлигини қайд этдилар.

Сафарнинг кейинги манзили “Амударё томорқа кластери”га қарашли замонавий иссиқхона бўлди. Руфат Қурбонбоев раҳбарлигидаги мазкур иссиқхонада ҳозирги кунда турли сабзавот ва мевалар етиштирилаётган бўлиб, 10 дан ортиқ маҳаллий аҳоли иш билан таъминланган. Яқин келажакда сут маҳсулотларини ҳам ишлаб чиқариш режалаштирилаётгани маълум қилинди.

Бу каби лойиҳалар қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва аҳолининг иқтисодий барқарорлигини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Депутатлар давлатимиз томонидан бундай ташаббуслар қўллаб-қувватланишини, лойиҳаларни кредит ва субсидиялар орқали янада кенгайтириш лозимлигини таъкидладилар.

Халқ вакилларининг Амударё туманига хизмат сафари, шубҳасиз, жойлардаги амалий ислоҳотлар, фуқароларнинг ҳақиқий эҳтиёжлари ва давлат сиёсатининг самарадорлиги қай даражада татбиқ этилаётганини чуқур ўрганиш имконини берди. Сафар давомида депутатлар иштирокида сайловчилар билан тўғридан-тўғри мулоқот ўтказилди, тадбиркорлар фаолияти билан яқиндан танишилди ва масъул идораларга аниқ вазифалар юклатилди.

Бундай сафарлар фақат расмий ташрифлар эмас, балки давлат ва халқ ўртасидаги ишончли муносабатларни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Унда жойлардаги муаммоларни манзилли ҳал этиш, фуқароларнинг оғирини енгил қилиш ва мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳаётдаги аксини кўриш асосий мақсад ҳисобланади.

Шу боис халқ вакилларининг бундай ташрифлари орқали жойлардаги ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий жараёнлар янада жадаллашиб, халқ вакиллари фаолияти орқали аҳолининг давлатга бўлган ишончи мустаҳкамланади. Бу эса, шубҳасиз, янги Ўзбекистон тараққиётининг муҳим асосларидан биридир.

Шоҳзод Қурбонбоев тайёрлади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026