16.10.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.10.2026, 07:31
Қишлоқ хўжалиги 👁 189

Амударё туманида ғалла ўрим-йиғими бошланди

Амударё туманида ғалла ўрим-йиғими бошланди

Амударё туманида 2025 йилги ғалла ўрим-йиғими мавсуми бошлангани муносабати билан “Тахиатош дон” акциядорлик жамиятига қарашли ғалла қабул қилиш масканида қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида махсус семинар ташкил этилди. Тадбирда туман ҳокими Собир Хўжаметов, ғалла етиштирувчи фермер хўжаликлари раҳбарлари, агрономлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Семинарда туман ҳокими Собир Хўжаметов сўзга чиқиб, бу йилги ғалла мавсуми учун яратилган шарт-шароитлар, ҳосилдорлик даражаси ва режалаштирилган натижалар хусусида батафсил тўхталиб ўтди. У ўз нутқида қишлоқ хўжалиги тармоғида самарадорликни ошириш, ғалла етиштирувчиларга амалий ёрдам кўрсатиш ва ҳосилни қисқа муддатларда, сифатли йиғиб олиш муҳимлигини таъкидлади.

Айтиш жоизки, ғалла халқимиз дастурхонининг тўкинлиги, юртимиз озиқ-овқат хавфсизлигининг асоси ҳисобланади. Шу боис, ҳар бир деҳқон буғдой майдонига уруғ қадаган лаҳзадан бошлаб, у ҳосил бўлиб, омборга топширилгунча барча агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажаришга интилади.

Ҳосилдорлик, энг аввало, ер танлаш ва уни тўғри тайёрлашдан бошланади. Тупроқнинг физик-кимёвий таркиби, намлик даражаси ва унумдорлиги аниқланиб, унга мос ғалла навларини экиш муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, ерга органик ва минерал ўғитлар меъёрида берилиши, ерни шудгорлаш ва лазер усулида текислаш агротехник жиҳатдан асосий босқичлардандир.

Жорий йилги мавсумда туманимизда 270 та фермер хўжаликлари томонидан 4800 гектар экин майдонига ғалла экилган. Фермер хўжаликлари томонидан етиштириладиган ғалла ҳосилининг 11 минг 130 тоннаси контрактация шартномасига асосан қабул масканларига топширилиши кўзда тутилган. “Тахиатош дон” АЖ ғалла қабул қилиш масканида биринчи кунда жами 27 тонна дон қабул қилинган бўлиб, “Темурбек-Билолбек” фермер хўжалиги дастлабки ғалла топширган хўжалик сифатида қайд этилди. Мазкур фермер хўжалиги 6 тонна ғалла ҳосили топшириб, пешқадамлар қаторидан жой олди.

Семинарда сўз олган соҳа мутахассислари ғалла етиштиришда агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш энг муҳим омиллардан эканлигини алоҳида таъкидладилар. Амударёлик ғаллакорлар сифатли ва сертификатланган уруғ танлаш, уруғни экишдан олдин зараркунандаларга қарши ишлов бериш, оптимал муддатда экиш, ўғитлаш тизимини тўғри режалаштириш, бегона ўтлар, касалликлар ва зараркунандаларга қарши курашиш, суғориш ва намликни тежовчи технологияларни қўллаш борасида мавсум давомида самарали фаолият олиб борганликлари боис бугун далаларда мўл ҳосил тўплангани эътироф этилди.

Бугунги кунда туманимиздаги кўплаб илғор фермер хўжаликлари ҳар гектардан 60-70 центнер, баъзилари эса ундан ҳам юқори кўрсаткичларда ҳосилдорликка эришмоқдалар. Бунга фермерларнинг меҳнатсеварлиги, замонавий техникалардан фойдаланиш, тажрибали агрономлар тавсияларига амал қилиш ва яратилаётган кенг кўламли имкониятлардан самарали фойдаланиш асос бўлмоқда.

Семинар давомида ғалла қабул қилишнинг технологик жараёнлари, лаборатория синовлари ва сақлаш шартлари бўйича амалий кўргазмалар ташкил этилди. Мутахассислар ҳосилни етказиб бериш ва қабул қилишда фермерларга қулайлик яратиш мақсадида амалга оширилаётган ишлар билан иштирокчиларни таништирди.

Тадбир якунида иштирокчилар мавсум давомида юзага келиши мумкин бўлган муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан ўзаро фикр алмашдилар.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026 Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда ▶ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кучайтирилмоқда 12.10.2026 ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ ▶ ЮРТ КEЛАЖАГИНИНГ ИШОНЧЛИ ПОСБОНЛАРИ 12.10.2026 ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ ▶ ЁШЛАРНИНГ ИННОВАЦИОН ҒОЯЛАРИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ ЙЎЛИДА МУҲИМ ҚАДАМ 12.10.2026 Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар ▶ Амударёда бандлик, тадбиркорлик ва фаровонлик сари амалий қадамлар 05.10.2026 Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё тумани Кенгашининг 25-сессияси тўғрисида ахборот 05.10.2026 Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда тунги рейд тадбирлари ўтказилди 02.10.2026 Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар ▶ Мактабгача ва мактаб таълими: ислоҳотлар, ютуқлар ва юксак марралар 01.10.2026 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди ▶ 64-сонли мактаб ўқитувчиси “Йил ўқитувчиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиби бўлди 26.09.2026 Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди ▶ Информатика ўқитувчилари учун кибархавфсизлик бўйича амалий семинар ўтказилди 26.09.2026 Билим ва имкониятлар маскани ▶ Билим ва имкониятлар маскани 24.09.2026 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди ▶ 14 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди 24.09.2026 Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди ▶ Юқумли касалликларга қарши эмлаш бўйича кўргазмали семинар ўтказилди 24.09.2026 Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди ▶ Техникумда Ўзбекистон Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси ташаббуси билан йиғилиш ўтказилди 23.09.2026 Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026