14.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.08.2026, 03:45
Иқтисодиёт 👁 605

“Greenleaf” номли янги дўкон ўз фаолиятини бошлади

“Greenleaf” номли янги дўкон ўз фаолиятини бошлади

Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, инсон саломатлиги учун фойдали маҳсулотлардан фойдаланиш бугунги кунда жаҳон миқёсида муҳим аҳамият касб этмоқда. Айниқса, табиий ва биологик фаол қўшимчаларга бўлган талаб кун сайин ортиб бормоқда. Манғит шаҳрининг Бой овул маҳалласи ҳудудида янги “GreenLeaf” номли савдо нуқтасини ташкил қилган Азамат Қутлимуротов ва унинг турмуш ўртоғи якка тартибдаги тадбиркор Гулруҳсор Нафасовалар ҳам ана шу талабни қондиришга ҳисса қўшишни мақсад қилишган.

Янги дўконнинг очилиш маросимида туман ҳокими ўринбосари, инвестиция ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Ҳамза Ҳайтимбетов, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими раиси Бекман Аллаберганов, тадбиркорлар ҳамда маҳаллий аҳоли вакиллари иштирок этдилар.

Тадбир давомида сўзга чиққанлар томонидан Гулруҳсор Нафасованинг соҳадаги кўп йиллик тажрибаси, жумладан маркетинг соҳасидаги 4 йиллик фаолияти алоҳида таъкидланди. Шу билан бирга, инсон саломатлиги учун фойдали бўлган табиий ва доривор маҳсулотларнинг аҳамияти, бундай маҳсулотларнинг кенг тарғиб қилиниши аҳоли фаровонлигига хизмат қилиши қайд этилди.

Таъкидлаш жоизки, Гулруҳсор Нафасова тадбиркорлик билан 18 йилдан буён шуғулланиб келади. У маркетинг соҳасида ҳам 4 йиллик амалий тажрибага эга. Тадбиркорнинг асосий мақсади — ҳар бир хонадонда касалликлардан ҳоли соғлом муҳит яратиш ва инсон саломатлигини мустаҳкамлашга ҳисса қўшишдир.

Дўкон остонасида яхши ниятлар билан алвон рангли тасмалар кесилди ва меҳмонлар дўкондаги маҳсулотлар ҳамда харидорлар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар. Шу куни аҳоли учун маҳсулотлар тақдимоти ҳам ўтказилди.

“GreenLeaf” корпорацияси Франция, Германия, Италия, Швейцария ва Япония каби ривожланган мамлакатлар брендлари асосида Хитойда ташкил этилган. Компания бугунги кунда дунё бўйлаб 50 дан ортиқ давлатда фаолият олиб бормоқда. У экологик тоза, сифатли ва инсон организми учун фойдали маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Корпорация ассортиментида косметика, гигиена воситалари, соғломлаштирувчи маҳсулотлар ҳамда уй-рўзғор буюмлари мавжуд.

Аҳолига тақдим этилаётган маҳсулотлар орасида “Nilrich” брендига тегишли бўлган табиий маҳсулотлар алоҳида аҳамият касб этмоқда. Жумладан, “Krill oil” капсулалари ўзининг фойдали хусусиятлари билан эътиборга лойиқ. Ушбу капсулалар қон босимини яхшилаш, қандли диабетни даволашда ёрдам бериш, гемоглобин миқдорини ошириш, кўриш қобилиятини яхшилаш, юрак муаммоларини камайтириш, хотирани мустаҳкамлаш ва қон айланишини яхшилаш каби бир қатор ижобий самараларга эга.

Шунингдек, “Nilrich” бренди доирасидаги яна бир муҳим маҳсулот — туя сути бўлиб, у ҳам харидорлар томонидан катта қизиқиш билан қабул қилинмоқда. Туя сути кальций етишмовчилигини бартараф этиш, суяк емирилишига қарши курашиш, иммунитетни кучайтириш, соч тўкилиши ва хотира муаммоларини камайтириш, кўриш қобилиятини ошириш, терини яшартириш ҳамда холестеринни парчалаш, юрак-қон томир тизими фаолиятини яхшилашда самарали восита сифатида тавсия этилади.

Яна бир диққатга сазовор маҳсулот — Германияда ишлаб чиқарилган жасмин кўк чойидир. У инсон организмига кўп қиррали фойда бериши билан ажралиб туради. Хусусан, ортиқча вазндан халос бўлиш, асабни тинчлантириш, ошқозон ва ичак муаммоларини бартараф этиш, қариш жараёнини секинлаштиришда фойдали ҳисобланади. Ушбу чой юзга ниқоб сифатида суртилганда эса терини майинлаштириш ва тортилишини таъминлаш хусусиятига эга.

Барча маҳсулотлар 100 фоиз табиий ва экологик тоза ҳисобланади. Шунингдек, тадбир доирасида муаммоли юзлар учун мўлжалланган ажин ва доғларга қарши косметик воситалар, оқартирувчи маҳсулотлар ҳам намойиш этилди. Ушбу воситалар аҳоли ўртасида катта қизиқиш уйғотди.

Амударё туманида иш бошлаган “GreenLeaf” савдо дўкони нафақат сифатли ва табиий маҳсулотларни тақдим этмоқда, балки аҳолини соғлом турмуш тарзига ундаётган муҳим ташаббуслардан бирига айланмоқда. Тадбиркор Гулруҳсор Нафасова ва унинг жамоаси бу фаолият орқали туманда соғлом муҳит яратишга ва аҳоли фаровонлигига муносиб ҳисса қўшиши, шубҳасиз.

Шоҳзод Қурбонбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019 ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) ИЧКИ КЎЧАЛАPНИ ТАЪМИPЛАШ ЮЗАСИДАН МАХСУС ТАКТИК-ЎҚУВ МАШҒУЛОТЛАPИ ЎТКАЗИЛДИ (+ Видео) 04.12.2019 Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) Бўзёп маданият маркази фаолиятидан лавҳалар (видео) 12.11.2019 Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) Вазирлар Кенгаши Pаиси Амударёда сайёр қабул ўтказди (+видео) 02.11.2019 Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) Амударёда илғор фермерга "Cobalt" совға қилинди (+видео) 06.10.2019 Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) Амударё туманида ўтказилган Мустақиллик байрами – 2019 (Тўлиқ видео, Tas-ix) 03.09.2019 “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) “Манғит савдо комплекси” МЧЖга қарашли бозор фаолиятидан лавҳа (+видео) 13.08.2019 КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) КЎП ТАPМОҚЛИ ФЕPМЕP ХЎЖАЛИКЛАPИ САФИ КЕНГАЙМОҚДА (+видео) 31.07.2019 СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) СИНФДОШЛАР МАКТАБНИ БИТКАЗГАНИНИНГ 40 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШДИ(+видео) 31.07.2019 МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) МАҲАЛЛАДА ЖИНОЯТ МУҲОКАМАСИ БЎЙИЧА ЙИҒИЛИШ ЎТКАЗИЛДИ(+видео) 31.07.2019 "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) "ҚАЛДИPҒОЧ" ОPОМГОҲИ БУ ЙИЛГИ МАВСУМДА ЖАМИ 500 НАФАP БОЛАЛАPНИ БАҒPИГА ОЛДИ (+видео) 31.07.2019 Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? Ҳоким ташаббуси билан ташкил қилинган кутубхоналар қандай фаолият юритмоқда? 13.07.2019 Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) Амударё тумани Давлат архиви фаолиятидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) Қиличбой овули ҳаётидан лавҳа (видео) 13.07.2019 Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) Электр энергияси билан таъминлаш сифати яхшиланмоқда (видео) 13.07.2019 Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) Фаровон маҳалласида 72 та замонавий услубда қурилган арзон уй-жойлар фойдаланишга топширилди (+Фото, видео) 01.07.2019 Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) Амударё туманида Ёшлар куни кенг нишонланди (Фото, видео) 30.06.2019 ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ ТУМАНИМИЗНИНГ ИККИ НАФАP ЎҚУВЧИСИ МАКТАБНИ ОЛТИН МЕДАЛ БИЛАН БИТИPДИ 24.06.2019