12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:35
Спорт 👁 986

Спортнинг волейбол тури бўйича аёллар ўртасида мусобақа ўтказилди

Спортнинг волейбол тури бўйича аёллар ўртасида мусобақа ўтказилди

Баҳор нафаси билан кириб келадиган 8-март – Халқаро хотин-қизлар куни юртимизда катта шодиёналар билан нишонланади. Бу кун аёлларга бўлган ҳурмат ва эътибор яна бир бор намоён бўлиб, уларнинг жамиятдаги беқиёс ўрни эътироф этилади. Ўзбекистонда хотин-қизлар турли соҳаларда фаолият юритиб, нафақат илм-фан, балки спортда ҳам ўз салоҳиятини намоён этмоқда. Айниқса, таълим соҳасида ишлаётган аёл педагоглар жисмоний фаоллик ва саломатликка эътибор қаратиш баробарида, спортда ҳам фаол иштирок этмоқдалар.

Байрам арафасида Амударё туман ихтисослаштирилган мактабида таълим соҳаси вакиллари ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича мусобақа ўтказилди. Мазкур мусобақа педагоглар ўртасида жамоавий ҳамжиҳатликни кучайтириш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва уларнинг спортга бўлган қизиқишини ошириш мақсадида ташкил қилинди.

Мусобақада туманнинг етакчи умумтаълим мактабларида фаолият олиб бораётган аёл педагоглардан иборат жамоалар иштирок этди. Беллашувлар анча кескин ва муросасиз руҳда ўтди. Ҳар бир жамоа ғалабага бўлган иштиёқини намоён этиб, ўзининг кучли техникаси, аниқ зарба ва чиройли комбинациялари билан спорт ихлосмандларини хушнуд этди.

Мусобақанинг дастлабки босқичида жамоалар ўзаро баҳс олиб бориб, кучлилар саралаб олинди. Финал босқичига етиб келган жамоаларнинг ўйини эса янада муросасиз кечди. Иштирокчилар майдонда кучли ҳужумлар ташкил этиш ва ҳимояда ишончли ўйнаш орқали рақибларига қарши кураш олиб бордилар.

Айниқса, 28-сонли ва 7-сонли умумтаълим мактаблари жамоалари ўртасидаги финал баҳси томошабоплиги ва шиддати билан ажралиб турди. Иккала жамоа ҳам ғалаба учун охиригача кураш олиб борди, аммо 28-сонли умумтаълим мактаби жамоаси ўзининг кучли тактик ўйини ва жамоавий ҳамжиҳатлиги билан ғолибликни қўлга киритди.

Қизғин кечган баҳслар натижасида 28-сонли умумтаълим мактаби жамоаси 1-ўринни эгаллади. 2-ўрин 7-сонли умумтаълим мактаби жамоасига насиб этди. 3-ўринга эса 12-сонли ва 11-сонли умумтаълим мактаблари жамоалари муносиб кўрилди.

Беллашувлар якунида ғолиб ва совриндор жамоалар Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Амударё туман бўлинмаси томонидан фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тақдирлаш маросимида таълим соҳасидаги аёлларнинг спортга бўлган қизиқиши ва фаоллиги юқори баҳоланди. Ташкилотчилар бу каби мусобақаларнинг аҳамиятини қайд этиб, келгусида бундай тадбирлар доимий равишда ўтказилишини маълум қилди.

Волейбол спорт тури жамоавийлик ва ўзаро тушунишни талаб қиладиган ўйиндир. Бу спорт инсонда жисмоний чиниқишни таъминлаб, тезкорлик, ирода ва стратегия юритиш қобилиятини ривожлантиради. Мазкур мусобақа ҳам педагоглар ўртасидаги дўстона муҳитни янада мустаҳкамлаш, уларни соғлом турмуш тарзига кенгроқ жалб этишга хизмат қилди.

Шоҳзод Қурбонбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026