12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 19:37
Спорт 👁 986

Тафаккур ва касбий тажриба уйғунлиги: туман Тиббиёт бирлашмаси ходимлари ўртасида шахмат мусобақалари ўтказилди

Тафаккур ва касбий тажриба уйғунлиги: туман Тиббиёт бирлашмаси ходимлари ўртасида шахмат мусобақалари ўтказилди

Шахмат – ақл ва стратегик тафаккурни ривожлантирувчи энг гўзал спорт турларидан бири ҳисобланади. Бу ўйин нафақат болалар ва ёшлар, балки катталар, турли касб эгалари учун ҳам фойдалидир. Айниқса, шифокорлар учун шахмат эътибор, хотира ва таҳлилий фикрлаш қобилиятларини шакллантирувчи муҳим восита саналади. Шу сабабли, яқинда Амударё тумани Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори кубоги учун тиббиёт ходимлари ўртасида шахмат бўйича мусобақалар ташкил этилди.

Тадбирда Жўқорғи Кенгес раисининг шахмат спорти бўйича маслаҳатчиси Муфтулла Қутибаев, Қорақалпоғистон Республикаси шахмат федерацияси ижрочи директори Зиядулла Абипов, FIDE арбитри Рустам Давлатов ва тиббиёт ходимлари иштирок этишди. Мусобақани туман спорт мактаби шахмат мураббийи Зафар Қурбонов бошқариб борди.

Тадбир давомида Рустам Давлатов ва Муфтулла Қутибаевлар сўзга чиқиб, мамлакатимизда шахмат спортига қаратилаётган эътибор, спортчилар учун яратилаётган замонавий шароитлар ҳамда юртимиз шахматчиларининг халқаро майдондаги ютуқлари ҳақида сўз юритди. Айниқса, амударёлик ёш шахматчи Шоҳжаҳон Маматсолиевнинг муваффақиятлари алоҳида эътироф этилди. У жорий йил январь ойида мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида 15 ёш тоифасида блиц йўналишида ғолибликни қўлга киритиб, спорт усталигига номзод кўрсаткичини бажарган эди. Бундан ташқари, туман Тиббиёт бирлашмаси шифокори Жаҳонгир Эримбетов 2024 йилда шахмат бўйича тиббиёт ходимлари ўртасида ўтказилган мусобақада мамлакат миқёсида 2-ўринни эгаллаган эди.

Бугунги кунда шахмат спортини оммалаштириш бўйича маҳаллалар ва таълим муассасаларида, шунингдек, турли ташкилотларда ҳам кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Шахмат инсоннинг ақлий ва психологик ҳолатини мустаҳкамловчи самарали машғулот ҳисобланади. Айниқса, шифокорлар доимий равишда катта ҳажмдаги тиббий маълумотларни ёдда сақлаши, мураккаб вазиятларни таҳлил қилиши ва аниқ ташхис қўйиши талаб этилади. Шахмат эса хотирани мустаҳкамлаб, таҳлилий фикрлашни ривожлантиради.

Шахмат ўйинида ҳар бир юриш олдиндан пухта режалаштирилиши зарур бўлгани каби, тиббий муолажа ва жарроҳлик амалиётларида ҳам диққат-эътибор ва мувофиқлаштириш муҳим аҳамиятга эга. Шифокорлар муваффақиятга эришиш учун беморлар ва ҳамкасблар билан самарали мулоқот ўрнатиши, муаммоларни сабр билан ҳал қилиши лозим. Тиббиёт соҳасидаги мутахассисларнинг шахмат билан шуғулланиши уларнинг шахсий ривожи ва касбий самарадорлигига ҳам ижобий таъсир кўрсатади.

Шахмат тиббиёт ходимлари учун ҳордиқ чиқариш воситаси, шу билан бирга, касбий маҳорат ва ақлий салоҳиятни оширишга хизмат қилувчи самарали спорт тури ҳамдир.

21 февраль куни туман Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Фахриддин Абдуллаев иштирокида мусобақада юқори натижаларни қайд этган ходимларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда соҳа масъуллари, бўлим шифокорлари ва бошқа ишчи ходимлар қатнашди. Бош шифокор Фахриддин Абдуллаев мусобақа юқори савияда ўтказилганлиги учун ташкилотчилар ва барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдириб, шахматнинг тиббиёт ходимлари фаолиятидаги аҳамиятини таъкидлади.

Шундан сўнг, туман Тиббиёт бирлашмаси спорт тарғиботчиси Ибодулла Нуримбетов мусобақанинг якуний натижаларини эълон қилди. Фахрли ўринларни эгаллаган иштирокчилар Қорақалпоғистон Республикаси шахмат федерацияси ва туман Тиббиёт бирлашмаси томонидан кубок, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шоҳзод Қурбонбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026